Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг турлари
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
3. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг турлари.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари турлари ва қўллаш тартиби, шунингдек, уларнинг муддатини узайтириш, ўзгартириш ва бекор қилиш асослари белгилаб қўйилган. Жиноят кодекси 93-моддасида тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг қуйидаги турлари кўрсатилган.: а) мажбурий амбулатория кузатувида бўлиш ва руҳий касаллик мутахассисида даволаниш б) умумий тартибли руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий даволаниш; в) умумий тартибли руҳий касалликлар шифохонасининг соғлиқни тиклаш махсус бўлинмасида мажбурий даволаниш; г) кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасида ёки бўлинмасида мажбурий даволаниш. Юқорида кўрсатилган тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларидан бирини тайинлаш учун содир этилган қилмишнинг ижтимоий хавфлилиги ва касалнинг руҳий ҳолати асосий мезон бўлиб ҳисобланади. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш орқали нафақат шахсни даволаш ва ижтимоий ҳаётга мослаштириш, балки, тиббиёт муассасалари уларнинг соғлиғи ва хулқини кузатуви натижасида уларни жамиятдан ажратилиши таъминланади. Суд тиббий йўсиндаги қандай мажбурлов чорасини қўллаш масаласини хал қилишда Жиноят кодексида белгиланган ҳолатларни эьтиборга олиши керак. 552 Биринчи турдаги тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси (мажбурий амбулатория кузатувида бўлиш ва руҳий касаллик мутахасисида даволаниш), Жиноят кодекси 94-моддаси «а» бандига мувофиқ руҳий касаллиги зўрайиб кетаётганлигини кўрсатувчи аломатлар бўлмаган, шунингдек руҳий ҳолати вақтинча бузилган руҳий касалларга нисбатан, бундай касалликларнинг қайтарилмаслиги ва янги ижтимоий хавфли қилмиш содир этмаслиги учун тайинланиши мумкин. Одатда мажбурий амбулатория кузатуви остида даволаш айбдорнинг яшаш жойидаги поликникада психиатр ёки психоневролог томонидан амалга оширилади Бундай шахслар диспансер ҳисобида туриб, вақти-вақти билан даволаш кўригидан ўтказилади, саломатлиги тиклангач диспансер ҳисобидан чиқарилади. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг иккинчи тури (умумий тартибли руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий ўтказиладиган даволаниш) Жиноят кодексининг 93-моддаси «б» бандида кўрсатилган. Бу даволаш тури ижтимоий хавфлилиги руҳий ҳолати билан боғлиқ бўлган, умумий асосларда даволаш талаб этиладиган руҳий касалларга нисбатан тайинланади. Умумий тартибли руҳий касалхоналарга ўз руҳий ҳолатлари ва содир этган ижтимоий хавфли қилмишлари хусусиятига кўра даволанишга мажбур бўлган шахслар жойлаштириладилар. Бундай руҳий касалларнинг жамият учун ижтимоий хавфи катта эмас. Суд ижтимоий хавфли қилмиш содир этган бундай шахсларни доимий врач назорати остида даволашга ва меҳнатга лаёқатлилигига қараб тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллашга мажбур эканлигига ишонч хосил қилиши лозим. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг учинчи тури (умумий тартибли руҳий касалликлар шифохонасининг соғлиқни тиклаш махсус бўлимида) Жиноят кодекси 93-моддаси «в» бандига мувофиқ, ижтимоий хавфлилиги кўпроқ саломатликни тикловчи чораларнинг кўрилишини талаб этадиган, даволаш чоралари эса ихтиёрий равишда ўтказилиши мумкин бўлмаган руҳий касалларга нисбатан тайинланади. Бундай тартибли шифохоналарда мажбурий даволаш беморнинг хавфлилик даражасига кўра тайинланади, бу уларнинг руҳий ҳолати ва бу ҳолатнинг бошқа хавфли қилмишларни содир этишга олиб келиш имконияти билан баҳоланади. Махсус тартибли шифохоналарда одатда инсон хаётига тажовуз қилиши билан боғлиқ бўлмаган жиноятни содир этган, руҳий ҳолатига кўра ўзи ва атрофдагиларга хавф туғдирмайдиган шахслар 553 жойлаштирилади. Бироқ бундай шахслар мажбурий тартибда доимий даволанишга, шунингдек доимий равишдаги кузатувга муҳтож бўладилар. Шахсга мажбурий амбулатория кузатувида бўлиш ва руҳий касалликлар шифохонасида даволаниш каби чоралар қўлланилаган бўлса, суд жиноятни олдини олиш мақсадида шахсни мажбурий даволаш тўғрисида қарор чиқариш билан бир вақтда, касални руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштириш ёхуд мажбурий амбулатория кузатувида бўлиш ва даволаш вақтини бекор қилиш тўғрисида ажрим чиқаради. Амбулатория кузатуви ва даволашни амалга оширадиган тиббий муассасалар, умумий тартибли руҳий касалликлар шифохоналари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бошқарилади ва даволаш тартиби Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қабул қилинган норматив ҳужжатлар билан белгиланади. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг тўртинчи тури (кузатуви кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонаси ёки бўлинмасида мажбурий даволаш) ижтимоий хавфлилик даражаси юқори бўлган ёки ўз хулқига кўра умумий тартибли руҳий касалликлар шифохонаси шароитида даволашнинг имкони бўлмаган руҳий касалларга нисбатан тайинланади. Шундай қилиб кучайтирилган тартибли тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси одамнинг руҳий ҳолати ўзи (ўзини ўзи ўлдиришга уриниш, баданига турли даражадаги шикаст етказиш) ва атрофдагилар учун (бошқаларга тан жароҳати етказиш, одам ўлдириш, ўт қўйиш ва бошқалар) хафли бўлганларга нисбатан қўлланилади. Бундай шахслар одатда оғир ёки ўта оғир жиноят содир этган бўладилар. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини бу турини қўллашда суд- психотрик экспертизаси орқали аниқланган ҳолатларга асосланади. Кузатуви кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасида беморнинг даволаш муассасасидан қочиши ва такроран ижтимоий хавфли қилмиш содир этишини истисно этадиган қатьий назорат остида даволанади. Суд ўз қарорида тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини белгилаш билан бир қаторда даволаниш муддатини кўрсатмайди. Бу мажбурлов чорасини қўллашнинг давомийлиги руҳий касалланганлик даражасига, касалликнинг давомийлигига, даволаш методи ва унга нисбатан руҳий таъсир этишига ҳамда бошқа қатор ҳолатлар билан боғлиқ бўлади. 554 Тиббий йўсиндаги мажбурлов чараси муддатини узайтириш, ўзгартириш ва бекор қилиш руҳий касалликлар шофокорлари комиссиясининг хулосасига асосланган ҳолда суд томонидан ҳал қилинади. Бунинг учун касал аҳволининг яхшиланганлиги, яъни унинг ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотганлиги ва соғайганлиги асос бўлади. Агар шахсни бир даволаш муассасасидан бошқасига, масалан, кузатуви кучайтирилган умумий тартибли руҳий касалликлар шифохонасига ўтказиш лозим бўлиб қолса, бу масала суд томонидан хал қилинади. Бунинг учун касал соғлиғининг ўзгарганлиги, яьни беморнинг ижтимоий хавфлилиги камайганлиги асос бўлади. Баъзан бунинг акси, яъни касалнинг аҳволи ёмонлашганлиги боис унда хавфли васваса, тажовузкорлик ҳолатлари пайдо бўлганида умумий тартибдаги шифохонадаги бошқа касаллар, тиббиёт ходимлари ва хизматчиларнинг хавфсизлигини таьминлаш имкони бўлмаганида уни умумий тартибли руҳий касалликлар шифохонасидан кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасига кўчириш зарур бўлади Руҳий касал аҳволининг яхшиланиши ёки ёмонлашуви билан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг муддати узайтирилади. Муддатини узайтиришда шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасининг пасайганлиги ёки ўсганлиги ҳисобга олинади. Руҳий касалнинг тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашага муҳтож эмаслиги ёки суд тиббий кўрсаткичларга мувофиқ илгари тайинланган мажбурий даволашни бекор қилиниши мумкин ва касални унинг яшаш жойидаги соғлиқни сақлаш муасасаларига жойлаштириш учун юбориш ёки мазкур шахсни ногиронлар уйи ёхуд бошқа ижтимоий таьминот бўлимига юбориш масаласини хал қилади. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси жазони ўташ вақтида руҳий касалликка чалинган шахсга нисбатан қўлланилаган бўлса, тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган муддат жазо муддатига қўшилади. Аммо руҳий шифохонада бўлиш муддатининг бир куни суд томинидан тайинланган жазо муддатининг қанчасига тенглаштириб ҳисобланиши Жиноят кодексида белгилаб берилмаган. Бизнинг фикримизча қамоқ жазоси, озодликдан марум қилиш билан боғлиқ бўлган жазониинг бир кунига руҳий шифохонада бўлишнинг бир куни тенглаштириб ҳисобланса мақсадга мувофиқ бўлади. 555 Тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасига тайинланган шахсларга нисбатан амнистия актининг ҳуқуқий оқибатлари таьсир қилмайди, чунки тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар ижтимоий хавфли қилмиш содир этганликлари учун жиноий жавобгарликдан озод қилинган ҳисобланадилар. Амнистия акти эса жиноий жавобгарликка ва жазога тортилган шахсга нисбатан қўлланилади. Агар шахс амнистия актига мувофиқ озод қилиниши лозим бўлса ва бу суднинг қарори чиқарилгунча вужудга келган бўлса, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилмайди. Бундай ҳоларда шахсни руҳий касалхонага жойлаштириш мақсадида соғлиқни сақлаш муассасалари огохлантирилади. Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling