Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашнинг


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet262/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

2.Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашнинг 
умумий асослари 
Жиноят кодекси 92-моддасида тиббий йўсиндаги мажбурлов 
чорасини қўллаш учун асос бўлувчи ҳолатлар аниқ белгилаб 
қўйилган. Ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсга нисбатан 
тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси: 
1) 
ушбу таьсир чорасини қўллаш масаласи кўрилаётган 
шахснинг ижтимоий хавфли қилмишни ақли норасолик ҳолатида 
содир этилганлиги ёки ҳукм чиқарилгунга қадар ёҳуд жазони ўташ 
давомида руҳий касалликка чалиниши; 
2) 
ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахс руҳий 
ҳолати ва содир этилган қилмишннг ҳуқуқий оқибатига кўра жамият 
учун хавфли деб топилса; 
3) 
суднинг тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси тайинлаш 
тўғрисидаги қарори мавжуд бўлса қўлланилади. 
Жиноят кодексида руҳий касалликка тушунча берилмаган, 
лекин Жиноят кодекси 92-моддаси талабидан келиб чиқсак, руҳий 
касаллик белгиларига: 
1) 
ақли норасолик ҳолатида жиноят содир этиш; 
2) 
ҳукм чиқарилгунга қадар ўз ҳаракатларини англай 
олмайдиган даражада касал бўлиб қолиши; 
3) 
жазони 
ўташ 
давомида 
ўз 
ҳаракатларини 
англай 
олмайдиган даражада касал бўлиб қолиши киради. 
1
М.Н Голоднюк «Уголовное право В XXI веки» Москва. «ЛексЭст» 2002 йил 126- бет


548 
Қонуннинг ушбу талабидан келиб чиқсак, бу касалликка 
чалиниш вақтидан қатьий назар ҳар қандай шахсни руҳий касал деб 
топиш мумкин.
Шахснинг ўз ҳаракатларини англай олмайдиган даражадаги 
руҳий касаллиги суд-психатрия экспертизаси хулосаси асосида 
аниқланади. 
Бундай 
экспертиза 
суриштирувчи, 
терговчи, 
прокурорнинг қарори, суднинг эса ажрими асосида тайинланади. 
Эксперт хулосаси суд учун олдиндан аҳамиятга эга бўлмаганлиги 
сабабли, суд ишни кўриш жараёнида эксперт хулосасига якуний баҳо 
беради. Озодликдан маҳрум этиш ёки қамоқ жазосига ҳукм қилинган 
шахсларга нисбатан эса қамоқхона бошлиғи, ёки озодликдан маҳрум 
этиш жазосини ижро этиш муасасаси бошлиғининг қарорига асосан 
экспертиза тайинланади.
Суд-психиатрия экспертизасини ўтказишда: 
1) шахснинг ижтимоий хавфли қилмиш содир этган вақтида ўз 
ҳаракатларини идрок эта оладиган ёки идора қила олмайдиган 
даражада руҳий касал ёки руҳияти вақтинчалик бузилган, ақли заиф 
ёки бошқа касаллик ҳолатида бўлганлиги; 
2) шахснинг жазо тайинлаш вақтда руҳий касал эканлиги 
туфайли, ҳукм қилиш ва жазолаш унинг тузалишига таъсир кўрсата 
олмаслиги; 
3) ушбу касаллик сурункалими ёки шахс муайян вақт мобайнида 
тузалиши мумкинми? 
4) шахс дучор бўлган руҳий касаллик яна ижтимоий хавфли 
оқибат келтириб чиқариши ёки бунга сабаб бўлиши мумкинми? 
5) шахс ўзининг руҳий ҳолатига кўра тўғри кўрсатув беришга, 
кўздан кечириш, гувоҳлантириш, эксперимент ўтказиш ва бошқа 
тергов ҳамда суд ҳаракатларида иштирок этишга қодирми? 
6) ҳозирги вақтда шахснинг ақли расоликни истисно 
қилмайдиган руҳий нуқсонлари борми ва улар нималардан иборат?
1
деган саволларга жавоб олиши лозим. 
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси жиноят ёки 
ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсларга нисбатан 
тайинланади. Шу боис ақли норасолик ҳолатида ижтимоий хавфли 
қилмиш содир этган шахсларга тааллуқли бўлган қуйидаги ҳолатлар 
аниқланиши лозим: 
1) 
жиноятнинг обьекти, етказилган зарарнинг миқдори ва 
хусусияти, жабрланувчи шахсига тааллуқли бўлган хусусиятлар; 
1
ЎзР Жиноят процессуал кодекси 567-модда. // “Адолат”, Т:.2001. 


549 
2) 
жиноят содир этилган вақт, жой, усул, Жиноят кодексида 
кўрсатилган бошқа ҳолатлар, қилмиш ва унинг оқибати ўртасидаги 
боғлиқлик;
3) 
айбланувчи, махкумнинг шахсини тасдиқловчи ҳолатлар. 
Жиноят қилгандан кейин руҳий касалликка дучор бўлиб 
қолган шахснинг жиноят иши бўйича шахсда жиноят содир этгандан 
кейин юзага келган ва жазо қўлланишини истисно этувчи руҳий 
касали эканлиги исботланиши лозим.
1
Агар шахс ақли расолик ҳолатида жиноят содир этган бўлса, 
тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш учун суд жиноятнинг 
ҳаб бир элементини, шу жумладан, Жиноят процессуал кодексининг 
82-моддасида назарда тутилган ҳолатларни аниқлаши лозим бўлади.
Шахснинг ақли норасо эканлигини аниқлаш қуйидаги асосларга 
кўра амалга оширилади: 
1) 
агар шахс жиноят содир этганидан сўнг, ҳукм чиқарилгунга 
қадар ўз ҳаракатларини англай олмайдиган даражадаги руҳий 
касалликка чалинган бўлса, суднинг тиббий йўсиндаги мажбурлов 
чорасини тайинлаш тўғрисидаги ажримида жиноятнинг барча 
элементлари кўрсатилиши керак. Бир шахсга нисбатан бир пайтнинг 
ўзида тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини тайинлаш тўғрисида 
ажрим ва айблов ҳукми чиқарилиши ғайриқонуний ҳисобланади.
2) 
Агар шахс жиноят содир этиш жараёнида ўз ҳаракатларини 
англай олмайдиган даражадаги руҳий касалликка чалинган бўлса, 
шахснинг жиноят содир этишдаги айбдорлиги масаласи ҳал 
қилинмайди.
Шахснинг ижтимоий хавфлилигидан қатьий назар улар 
томонидан қилинган ҳаракат ёки ҳаракатсизликдан жиноят таркиби 
бўлмаса улар жавобгарликка тортилмайдилар. 
Кейинчалик руҳий касалликка дучор бўлиб қолган шахс содир 
этган жиноят бўйича ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли 
қилмиши ҳақида суд ажрим чиқаради.
Кейинчалик руҳий касалликка дучор бўлган шахснинг содир 
этган жинояти ёки ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши 
туфайли мулкий зиён етказилган бўлса, зиённинг ўрнини қоплаш 
масаласи фуқаровий судлов ишларини юритиш тартибида ҳал 
этилади. 
Руҳий ҳолати бузилган ва умумий асосда даволанишга муҳтож 
бўлган шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари 
1
ЎзР Жиноят процессуал кодекси 567-модда. // “Адолат”, Т:.2001. 


550 
тайинланганида, суд бу ҳақда шахснинг турар жойидаги соғлиқни 
сақлаш органига дарҳол хабар қилади. 
Асосий эьтибор шахснинг амнистия акти ёки қонунининг 
ўзгариши туфайли қилмишни декриминализация қилинганлиги 
натижасида жиноий жавобгарликдан озод қилинишига қаратилиши 
лозим. Бундай ҳолларда мажбурлов чорасини қўллаш масаласини ҳал 
қилишда судлар мажбурий даволаш содир этилган жиноятнинг 
ҳуқуқий оқибатларидан бири ва жиноий жавобгарликни амалий 
жиҳатдан қўлланиши эканлигига эьтибор бериш лозим. Шунга асоан 
шахсни жиноий жавобгарликдан озод қилиш, бундай озод қилишнинг 
асоидан қатьий назар мажбурлов чораларига ҳам қўлланилади.
Шахсни тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасидан озод қилиш 
уни фақат жиноий жавобгарликдан озод қилинишига таьсир қилади. 
Суд мажбурий даволаш чорасини фақатгина шахс жамият учун 
хавфли деб топилган ҳолда қўллаши мумкин. Бунда шахснинг 
ижтимоий хавфлилик даражаси нафқат унинг руҳий ҳолати билан, 
шунингдек, содир этилган қилмишнинг оғирлик даражаси билан ҳам 
белгиланади. Шуни назарда тутиш керакки, шахсни ижтимоий 
хавфли деб топишда суд томонидан ҳамма ҳолатлар эьтиборга 
олинади, лекин, шахснинг хулқини белгиловчи асослар унинг руҳий 
ҳолати асосий мезон бўлиб қолиши лозим.
Шахснинг ижтимоий хавфлилигини белгилашда қуйидагиларга 
эьтибор бериш лозим: 
1) 
унинг ўзи учун ёки атрофидагилар учун бевосита хавф 
туғдириши; 
2) 
унинг ночорлиги, яъни асосий ҳаётий эҳтиёжларини 
мустақил равишда қондиришга лаёқатсизлиги; 
3) 
агар шахс психиатрия ёрдамисиз қолдирилгудек бўлса, 
руҳий ҳолати ёмонлашуви оқибатида унинг соғлиғига жиддий зарар 
етказилиши. 
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилаётган шахс 
томонидан бир қанча жиноятлар содир этилган холларда суд 
томонидан асосий эьтибор қўйидагиларга қаратилиши лозим: 
1) 
шахс бирор-бир жинояти учун судланмаган бўлса, суд 
томонидан ҳар бир жиноятнинг қандай ҳолатда ақли расолик ёки 
ақли норасолик ҳолатида содир этилганлиги эьтиборга олиниб, 
тиббий йўсиндаги мажбурий даволаш чораси тайинланади. Ажримда 
жазонинг миқдори ва тури кўрсатилмайди. Мажбурлов чораси бекор 


551 
бўлса иш судда умумий тартибда қайта кўрилади ва ақли расолик 
ҳолатида содир этилган жиноят учун жазо тайинланади; 
2) 
содир этилган жиноятларнинг айримлари учун бир неча 
хукм бўйича жиноий жавобгарликка тортилганида. Бунда ҳам 
мажбурий даволаш чораси юқоридагидек тартибда тайинланади. Суд 
ажримида ҳар бир қилмиш алоҳида кўрсатилиши керак, олдинги суд 
ҳукми асосида тайинланган жазо ва унинг муддати, жиноий 
жавобгарликка тортилмаган қилмиши учун тайинланган мажбурлов 
чораси (бунда жазонинг тури ва муддати кўрсатилмайди). Мажбурлов 
чораси бекор бўлса иш судда умумий тартибда қайта кўрилади ва 
жиноятлар ва ҳукмлар жами бўйича жазо тайинланади.

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling