545
Ҳуқуқшунос С.В. Афиногеновнинг таькидлашича, бу
тоифага
мансуб шахсларга тибиий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш
учун:
1
а) Жиноят кодексининг Махсус қисм нормаларида кўрсатилган
ижтимоий хавфли қилмишлардан бирини содир этиши;
б) ўз ҳаракатини бошқаришга ва ўз қилмишининг хусусиятини
англаб етишига тўсқинлик қилувчи ҳолатнинг мавжудлиги;
г) содир этилган қилмишнинг хусусияти ва шахснинг руҳий
ҳолати тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллашни тақозо
этиши каби шартлар мавжуд бўлиши лозим.
Учинчи тоифага жазони ўташ вақтида руҳий касаллика
чалинган шахслар киради. Улар жазони ўташ вақтида ўз
ҳаракатининг аҳамиятини англамайди ва ўз ҳаракатларини бошқара
олмайди. Бундай ҳолларда уларга нисбатан қамоқ ва
жазони ижро
этиш муаасасасининг бошлиғининг қарори билан суд-психатрия
экспертизаси тайинланади.
Do'stlaringiz bilan baham: