Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
- Bu sahifa navigatsiya:
- Юридик оқибати деганда
NOTA BENE!
Даволаш деганда, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган шахсни ижтимоий хаётга мослашуви, унинг руҳиятини ўзгартириш мақсадида қўлланиладиган таьсир чораси тушунилади. Бундай усулда даволаш, шахснинг тўла тузалишини мақсад қилиб қўймасада, аммо шахсни жамият учун хавф туғдирмайдиган даражада руҳий жиҳатдан тузатишга қаратилади. Шу йўсинда тиббий мажбурлов чораси асосида даволаш метод ва усуллари, бу таьсир чораси билан боғлиқ бўлмаган ҳолда даволанаётган шахсларга нисбатан қўлланилаётган чоралар қўлланилади. 1 Юқоридаги қоидага мувофиқ тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари жазо чораси ҳисобланмайди. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари суд томонидан тайинланадиган давлатнинг мажбурлов чораси бўлиб ҳисобланади. Бу мажбурлов чораси суд ҳукми билан эмас, балки, суд қарори билан бегиланади. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси руҳий касалликка чалинган шахснинг қилмишини баҳоловчи хусусиятга эга эмас, у қайта тарбиялаш мақсадини кўзлайди, руҳий касалликка чалинган шахс томонидан содир этилиши мумкин бўлган ижтимоий хавфли қилмишни олдини олади, уларни даволаш ва жамият манфаатларини химоя қилишга хизмат қилади. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасининг аниқ бир турини қўллашдан олдин суд белгиланган мақсадларнинг ҳар бирига эришиш мумкинлигига эьтибор қаратиши лозим. Шундай қилиб тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари жиноий жазо чорасидан ўз асосига, тузилишига ва юридик оқибатига кўра фарқ қилади. Юридик оқибати деганда, судланганлик ҳолатининг вужудга келиши тушунилади. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси судланганлик ҳолатини келтириб чиқармайди. Агар алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка йўлиққан шахсларга нисбатан жазо чораси билан бирга тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўллаш билан бирга қўлланилаган бўлса, судланганлик муддатини ҳисоблашда мажбурлов чоралари тайинланган муддат ҳисобга олинмайди. Агар шахс жазони ўташ вақтида руҳий касалликка чалинганлиги учун жазодан озод қилинган бўлса, судланганлик муддати жазонинг хақиқатда ўталган қисмига нисбатан ҳисобланади. 1 Ўз Р. Олий Мажлисининг 2000 йил 31 августидаги «Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги Қонуни. 544 Тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш учун: 1) ижтимоий хавфли қилмишни ақли норасолик ҳолатида содир этилиши; 2) ижтимоий хавфли қилмишни содир этиш вақтида ақли расо бўлган, лекин суд ҳукми чақарилгунга қадар ўз қилмишининг аҳамиятини англаб етиш ёки ўз ҳаракатини бошқариш қобилиятидан маҳрум этадиган руҳий касаллика чалиниши; 3) жиноят содир этганлиги учун жазога махкум қилинган, лекин жазони ўташ вақтида руҳий касалликка чалиниб ўз қилмишининг аҳамиятини англаб етиш ёки ўз ҳаракатини бошқариш қобилиятидан маҳрум бўлиши; 4) алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандлик касаллигига йўлиққан шахсларнинг жиноят содир этиши асос бўлиб ҳисобланади. Тиббий йўсиндаги мабурлов чоралари юқорида келтирилган тўрт тоифадаги шахсларга нисбатан суд томонидан қўлланилади. Бу тоифадаги кишиларнинг ҳар бири махсус белгиларга эга. Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling