Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet261/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

Тўртинчи тоифадаги шахсларга қонун жиноятни ақли расо 
ҳолатда 
содир 
этган, 
аммо 
алкоголизм, 
гиёҳвандлик 
ёки 
заҳарввандликка 
йўлиққанлиги 
туфайли 
тиббий 
йўсиндаги 
мажбурлов чорасига муҳтож бўлганлар киради. Алкоголизм, 
гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка йўлиққан шахслар ҳам умумий 
асосларга кўра жиноий жавобгарлик ва жазога тортиладилар. Уларга 
нисбатан мажбурий даволаш чоралари жиноий жазо билан бир 
қаторда қўлланилади. 
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш қонунийлик, 
инсонпарварлик, инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқларини химоя қилиш 
каби принципларга асосланади
Тиббий 
йўсиндаги 
мажбуров 
чоралари 
қўлланилган 
шахсларнинг ҳуқулари, уларга берилган кафолатлар Ўзбекистон 
Республикасининг 2000 йил 31 августдаги «Психиатрия ёрдами 
тўғрисидаги» қонуни билан тартибга солинади. Руҳий касалларга 
психатрия ёрдами кўрсатиш ва уларни ижтимоий химоя қилиш 
мақсадида давлат томонидан қуйидагилар кафолатланади: 
1) 
психатрия муассасаларида ҳуқуқий маслаҳатлар бериш ва 
юридик ёрдамнинг бошқа турлари; 
2) 
васийлик ва хомийлик масалаларини хал этиш; 
4) 
шошилинч психатрия ёрдами кўрсатиш ва бошқалар. 
Руҳий касалликка чалинган шахслар: 
1
С.В.Афиногенов «Уголовное право» // “Юрист” М:.2000 йил. 468- бет. 


546 
1) ўзларига нисбатан инсон қадр-қиммати камситилишини 
истисно этадиган мурувватли ва инсоний муомала қилинишини; 
2) 
ўз ҳуқуқлари хақида, шунингдек руҳий хасталиклари 
хусусияти ҳамда қўлланилаётган даволаш усуллари хақида ўзлари 
учун тушунарли шаклда ва ўз руҳий ҳолатлари ҳисобга олган ҳолда 
маълумот олиш; 
3) 
тиббий заруратга кўра даволашнинг барча турларидан 
фойдаланиш ; 
4) 
санитария-гигиена 
талабларига 
жавоб 
берадиган 
шароитларда психатрия ёрдами кўрсатилиши; 
5) 
тиббий воситалар ва усулларни синаш, илмий тадқиқотлар 
ва ўқув жараёни обьекти тариқасида фойдаланишга, фото, видео ёки 
киносуратга олинишига олдиндан розилик бериш ва исталган 
босқичда ундан воз кечиш; 
6) 
ўзларининг 
талабларига 
биноан 
психатрия 
ёрдами 
кўрсатишда иштирок этаётган исталган мутахасисни, ушбу қонун 
билан тартибга солинадиган масалалар юзасидан тиббий комиссияда 
ишлаш учун таклиф этиш; 
7) 
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда адвокат, 
қонуний вакил ёки бошқа шахснинг ёрдамини олиш ҳуқуқига 
эгадирлар. 
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қуйидаги мақсадларни 
кўзлайди: 
1) 
руҳий касалликка чалинган шахслар томонидан янги 
ижтимоий хавфли қилмиш содир этилишининг олдини олиш; 
2) 
руҳий касалликка чалинганларни даволаш ёки уларнинг 
рҳий ҳолатини яхшилаш; 
3) 
алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка йўлиққан 
шахсларга нисбатан даволаш ва жазолашнинг мақсадига эришишга 
кўмаклашувчи шароитни яратиш.
Бу мақсадларни белгилаш шахснинг руҳий ҳолати ижтимоий 
хавфли қилмиш содир этишига олиб келган омил эканлигини ва 
унинг ижтимоий хавфлилигидан гувохлик бериши, унга нисбатан 
тиббий йўсиндаги даволаш чорасини қўллашнинг зарурлиги ва 
даволаш вақтида ва ундан сўнг беморнинг бошқа ижтимоий хавфли 
қилмиш содир этишини олдини олишга қаратилган. Алкоголизм, 
гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка чалинган шахсларга нисбатан 
қўлланиладиган тибий йўсиндаги мажбурлов чораларининг мақсади 
сифатида қонунда мазкур беморни даволаш қайд этилган. Жиноят 


547 
содир этган мазкур тоифадаги шахсларни даволашни амалга ошириш 
айни вақтда белгиланган мақсадларга эришишнинг зарурий шартлари 
ҳисобланади. Даволашни амалга ошириш махкумларнинг ақлий, 
иродавий фаолиятига таьсир этувчи спиртли ичимликлар, психотроп 
моддалари ва гиёҳвандлик воситаларига қарамлигини бартараф 
этишдан иборат.
М.Н Голоднюкнинг фикрича Жиноят кодексида белгиланган 
мақсадлардан ташқари тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари руҳий 
касалларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини химоя қилиш 
мақсадини ҳам кўзлайди. 
1
Бизнинг фикримизча ушбу мақсаднинг 
Жиноят кодексида ифодаланишининг асосий сабаби, хозирги вақтда 
руҳий 
касалликка 
чалинганларнинг 
қонуний 
манфаатлари 
бузилаётганлигидадир.

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling