Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Жазо- бу жиноят содир этган шахсни содир этган
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
Жазо- бу жиноят содир этган шахсни содир этган
қилмиши учун жазолашдир. Жазонинг бу зўрлов, мажбурлов томони жиноятчини жисмоний, мулкий, маьнавий ва бошқа жиҳатлардан маълум даражада чеклаш ва маҳрум қилишдир. Суд шахсни озодликдан маҳрум этганда, уни истаган жойда яшаш ҳуқуқини чегаралаши, муайян мансабни эгаллаш ёки муайян иш билан шуғулланишиши чеклаши мумкин. Жиноий жазо жиноятчининг шахсига қаратилган бўлиб, хатто у жавобгарликдан қочган вақтда ҳам, ундан бошқа шахсга нисбатан қўлланилмайди. 8) Жиноий жазонинг вазифаси фақатгина содир этилган қилмиш учун жазолаш бўлмай, шунингдек, махкумларни тузатиш ва қайта тарбиялаш ҳамдир. Жиноятчиларни тузатиш учун тарбиялашнинг алоҳида воситаси бўлган–жиноий жазо чоралари зарурдир Шунинг билан биргаликда кам аҳамиятли ва ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятни содир қилган шахс, жиноий жавобгарликдан ва жазодан озод қилиниб, маьмурий, интизомий ёки жамоат таъсир чораларини қўллаш йўли билан ҳам тарбияланади. Жазони ўташ жараёнида шахсга нисбатан қўлланилган жазони ўташ жараёнида унинг тарбиявий таъсири катта бўлади. Шунинг учун жазо тайинланган ҳукмларни ижро этиш билан шуғулланувчи органларнинг бу соҳадаги фаоляти катта ахамиятга эгадир. Юқорида кўрсатилган белгилар жиноий жазони бошқа мажбурлов чораларидан фарқини кўрсатади. Жиноий жазо давлатнинг бошқа мажбурлов чораларига яқин бўлиб кўринсада, лекин улардан фарқ қилади. Масалан фуқаролик ишлари бўйича чиқариладиган суд қарори ҳам Ўзбекистон Республикаси номидан чиқарилади ва мажбурий хусусиятга эга бўлади. Лекин фуқаролик ишлари бўйича чиқарилган ундирув тўғрисидаги қарор мулкий ёки бошқа хусусиятдаги даъволар юзасидан чиқарилади ва у жазо ҳисобланмайди. Бу хилдаги таъсир чоралари бевосита шахснинг 358 ўзига қаратилмайди ва шахс учун судланганлик сингари юридик оқибат келтириб чиқармайди. Жиноий жазо қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим: 1) жиноий жазо давлат мажбурлов чораси ҳисобланади; 2) жиноий жазо чораси фақат суд томонидан тайинланиши мумкин. Жазо тайинлаш учун жиноий қилмишнинг содир этилганлиги асос бўлади, бошқа ҳеч қандай қилмиш эмас. 3) Жазо фақат жиноят содир этишда айбдор деб топилган шахсга нисбатан тайинланади; 4) Жазо муайян ҳуқуқ ва эркинликни чеклашда ифодаланиши керак; 5) Махсус ҳуҳуқ ва эркинликдан маҳрум қилиш фақат жиноят қонунида кўрсатилиши мумкин. Жиноий жазо шундай усул билан таьсир этиш чорасики, у муайян сифат ва миқдор хусусиятига эга. Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling