Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


биринчидан, Жиноят кодексининг жазо тизимида мавжуд  бўлиши;  иккинчидан


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet176/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

биринчидан, Жиноят кодексининг жазо тизимида мавжуд 
бўлиши; 
иккинчидан, жиноят содир этганлик учун қўлланиладиган 
норманинг санкциясида кўрсатилган бўлиши (айрим ҳоллар бундан 
мустасно). 
Жиноят содир этишда айбдор, деб топилган шахсларнинг ҳуқуқ 
ва эркинликларини чеклаш ёки улардан маҳрум қилиш жиноий жазо 
чорасининг жазоловчи белгисини ифодалайди.
2. Жазонинг мақсади 
Жиноий жазо давлат мажбурловининг алохида шакли сифатида 
юридик адабиётларда ҳуқуқий категория сифатида баҳоланади. 
Жиноий жазо ўз мазмуни, функцияси, хусусияти ва таъсир қилувчи 
обьектига кўра, жазо тайинлаш жазони ижро этиш ва жазодан озод 
қилиш жараёнида вужудга келувчи ижтомий муносабатларга 
нисбатан кенгроқ ҳисобланади. Жиноий жазо жиноятчи шахси, 


360 
жамиятнинг бошқа аъзолари ва жамиятнинг ўзига таъсир қилиши 
билан боғлиқ бўлган мажбурлов чораларининг жамидир. Бу 
давлатнинг жиноятчиликка қарши сиёсатини режалаштириш ва 
амалга ошириш, жиноят ва жиноят-ижроия қонуни талабларини 
бажариш имконини беради. Жиноий жазони ижтиомий категория 
сифатида ўрганишнинг муҳим муаммоси, униинг ижтимоий 
функцияси ҳисобланади. Жазонинг муҳим функцияларидан бири - 
жиноят содир этган шахсни унга нисбатан жазони қўллаш орқали уни
огохлантиришдир.
Жиноий 
жазо 
умумий 
ва 
махсус 
ижтимоий 
назорат 
функциясини 
амалга 
оширади. 
Ижтиомий 
назоратнинг 
самарадорлиги жазони жиноятчилкка қарши кураш воситаси 
сифатида 
қўлланишига, 
кўпинча 
ижтимоий 
ўзгаришларнинг 
қонунчиликда акс эттирилишига ва ижро этилишига боғлиқдир.
Жазонинг мақсадини белгилаш – жиноят ҳуқуқининг муҳим 
масалаларидан бири. Унинг хал қилинишига нафақат шу ҳуқуқ 
соҳасининг институтлари, балки, жиноят қонуни нормаларининг 
қандай мақсадларда қўлланишига хам боғлиқдир.
Ч. Бекариа « Жазонинг мақсади инсонни азоблаш ва содир 
этилганг жиноятни бартараф этиш эмас... . Жазонинг мақсади шахсни 
жамиятга қайта зарар етказмаслик руҳида тарбиялаш ва бошқалар 
томонидан жиноят содир этилишининг олдини олишдан иборат.»
1
деб ёзади.
Н.С Таганцев, жазонинг мақсадини белгилаб, «Айдорга у 
томонидан содир этилган ҳаракат учун қўлланиладиган жазо чораси 
шундай бўлиши керакки, у давлат томонидан жазолашдан кўзланган 
мақсадлар учун хизмат қилсин»
2
, дейди.
Жазонинг мақсадидан ушбу мақсадга эришиш йўлида муайян 
масалаларни хал қилувчи, оралиқ натижаларга эришувчи жазонинг 
функциясини фарқлаш лозим. Жазонинг мақсади ва тушунчалари 
функцияларини фарқламаслик ҳолатлари юридик адабиётларди учраб 
туради. Бу нафақат у ёки бу, балки, жазони ижтимоий жиҳатдан 
тайинлаш, жиноий жазо сиёсатини белгилаб олиш учун халақит 
беради. Масалан, жазонинг мақсади сифатида жазолашнинг ўзини 
белгилаш.
Жиноят кодексининг 42-моддасида жазонинг: 
1) махкумни ахлоқан тузатиш;
1
Бекариа Ч.О. О преступлениях и наказаниях. М, 1995г, Стр-373 
2
Таганцев Н. С Русское уголовное право М, 1994, Том-2, Стр-97 


361 
2) шахснинг жиноий фаолиятига тўсқинлик қилиш; 
3) бошқа шахслар томонидан жиноят содир этилишини олдини 
олиш, каби мақсадлари белгилаб қўйилган. 
Баъзи бир олимлар жазолашни жазонинг мақсадларидан бири 
деб қайд этадилар. Масалан, Н. А Беляев «Жазонинг мақсади бўлган 
жазолаш деганда, биз ҳуқуқбузарга азоб бериш ва у томонидан содир 
этилган жиноят учун озодликдан маҳрум этишни тушунамиз»
1
дейди. 
Бу эса қонунга умуман зиддир. И.И. Карпец эса, «Жазо чораси 
қўллаш билан махкум жазоланар экан ва муайян мақсадга эришилар 
экан, демак жазолаш жазонинг мақсадларидан биридир», деб 
такидлайди.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 42-моддаси 2-
қисмида жазонинг мақсади белгиланган бўлиб унга кўра: «Жазо 
махкумни ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятини давом 
эттиришига 
тўсқинлик 
қилиш 
ҳамда 
шунингдек, 
бошқа 
шахсларларнинг жиноят содир этишини олдини олиш мақсадида 
қўлланилади». 
Қонунда белгиланган жазонинг мақсади-ижтимоий адолатни 
тиклашдир. Бу: 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling