Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
- Bu sahifa navigatsiya:
- Миқдор хусусияти деганда
Сифат хусусияти деганда, жиноий жазо чораси орқали таьсир
этишнинг мазмуний жиҳати тушунилади, яьни унинг тури (масалан, жарима жазосини тайинлаш моддий таъсир этиш хусусиятига эга) усулда жиноятчи шахсига таьсир этишидир. Миқдор хусусияти деганда, у ёки бу усулда таьсир этишнинг чегараси тушунилади (масалан, жарима жазосини белгилашда унинг суммаси, озодликдан маҳрум этишда унинг муддати). Хеч кимга жиноят қонунида белгиланган сифат ва миқдор хусусиятидан четга чиқиб жазо тайинланиши мумкин эмас. Фақат суд белгиланган жазо доирасида жиноят қонунига мувофиқ жазо муддати ва режимини белгилаш орқали қандай миқдорда ва сифатда жазо қўлланилишини белгилаши мумкин. Жазо сифатида фақат мажбурлов хусусиятига эга бўлган таьсир чораси тан олинади, яьни жазо қўлланилаётган ёки бошқа шахсларнинг (жазони ижро этиш муассаси), ихтиёридан қатьий назар ижро этилади. Бу ўринда жазо қўлланилаётган шахсга нисбатан субьектив муносабатда бўлиш, унинг мажбурий хусусиятига таьсир этмайди. Жазо айбдор томонидан ихтиёрий тарзда ёки унинг ихтиёрига қарши мажбурий равишда ижро этилади, яьни бу ўринда унинг мажбурий эканлиги намоён бўлади. Жазонинг мажбурий хусусияти, жазони айбдор томонидан, шунингдек, жазони ижро этувчи орган ходимлари, муассасалар маьмурияти томонидан ижро этилишини билдиради. 359 Жазони ижтимоий муносабатларга таьсир кўрсатувчи восита сифатида белгилаш учун у қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим: 1) Жазо мажбурлов чораси сифатида давлат номидан қўлланилади. Жазони қўллаш фақат давлатнинг ваколатли органи – суд томонидан амалга оширилади. Фақат Ўзбекистон Республикасининг ваколатли жазони ижро этиш органлари жазонинг ижросини амалга оширадилар, бу ўринда улар ўз номидан эмас, балки, давлат номидан ҳаракат қиладилар. Жиноий мажбурлов чораси бошқа давлат органлари томонидан қўлланилганида, бу таьсир чораси жиноий жазо деб ҳисобланмайди; 2) Жиноий жазо шахсий хусусиятга эга бўлиб, фақат жиноят содир этишда айбдор деб топилган шахсларга нисбатан қўлланиши мумкин. Жиноий жазонинг мазмуни жиноят содир этишда айбдор деб топилган шахснинг муайян ҳуқуқ ва эркинлигини чеклаш ёки улардан маҳрум этишда ифодаланади. Жиноят қонуни доирасида таьсир этиш усули Жиноят ҳуқуқига кўра жиноий жазо чоралари фақат Жиноят кодексида тўғридан-тўғри кўрсатилнган холларда қўлланилади. Жиноят қонунида кўрстилмаган жазо чораларининг қўлланилиши мумкин эмас. Жиноятга таьсир этиш чораси сифатида жазонинг белгиланган хусусиятлари қуйидагиларни талаб қилади: Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling