Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet183/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

Асосий жазога қуйидагилар киради
1) 
жарима; 
2) 
ахлоқ тузатиш ишлари;
3) 
хизмат бўйича чеклаш; 
4) 
қамоқ; 
5) 
интизомий қисмга жўнатиш;
6) 
озодликдан маҳрум қилиш;
7) 
ўлим жазоси. 
Қўшимча жазога харбий ёки махсус махсус унвондан маҳрум 
қилиш 
киради. 
Жиноий 
жазоларнинг 
либераллаштирилиши 
муносабати билан Жиноят кодекси жазо тизимидан мол-мулкни 
мусодара қилиш чиқарилди. 
Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси ҳам асосий жазо 
сифатида, ҳам қўшимча жазо сифатида қўлланиши мумкин.
Умумий ва махсус жазолар жазо чораси субьектнинг махсус 
белгиларига қараб қўлланилади.
Умумий жазолар, бу жиноят субьекти белгиларига эга бўлган 
хар қандай шахсга нисбатан қўлланиши мумкин бўлган жазо 
тизимидир.
Махсус жазо, қонунда қатий белгиланган субьектлар доирасига 
қўлланиладиган жазо чорасидир. Масалан, интизомий қисмга 


372 
жўнатиш ва харбий унвондан маҳрум қилиш фақат харбийларга 
нисбатан қўлланилади.
Муайян муддат билан боғлиқ бўлмаган ва муайян муддат билан 
боғлиқ бўлган жазолар қўлланилаётган жазонинг хусусиятига қараб 
ажратилади. Муайян муддат билан боғлиқ жазоларга суд 
томонидан белгиланадиган, максимал ва минимал муддатлари 
кўрсатилган жазолар (озодликдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш 
ишлари, қамоқ ва муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш) киради.
Шундай жазолар ҳам борки, уларнинг ижроси муайян вақт 
билан боғлиқ бўлмайди: жарима, харбий ёки махсус ҳуқуқдан маҳрум 
қилиш.
Бундан 
ташқари 
махкумларга 
нисбатан 
моддий 
жафо 
келтирувчи жазолар мавжуд бўлиб, бундай жазоларга жарима 
жазоси мисол бўлади.

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling