Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet182/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

1) 
жарима 
2) 
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш
3) 
ахлоқ тузатиш ишлари
4) 
хизмат бўйича чеклаш
5) 
қамоқ
6) 
интизомий қисмга жўнатиш
7) 
озодликдан маҳрум қилиш
8) 
ўлим жазоси 
Янги Жиноят кодексида вояга етмаганларга нисбатан: 1) жарима 
2) ахлоқ тузатиш ишлари 3) қамоқ 4) озодликдан маҳрум қилиш 
жазолари белгиланган.
1959 йилги Жиноят кодексидаги жазо тизимига нисбатан янги 
Жиноят кодексидаги жазо тизимида сезиларли ўзгаришлар мавжуд. 
Жазо тизимидан жамоат иззаси, сургун бадарға сингари жазолар 
чиқарилди.
Жиноят қонунида белгиланган барча жазо турлари: асосий ва 
қўшимча; муайян муддат билан боғлиқ бўлган ва муддат билан 
боғлиқ бўлмаган; махкумларга нисбатан моддий жафо келтирувчи, 
маьнавий жафо етказувчи, уларнинг айрим ҳуқуқларини чекловчи 
жазолар ва ўлим жазосига бўлинади.


371 
Қонунда асосий ва қўшимча жазолар назарда тутилган бўлиб, 
Б.М. Леонтьевнинг фикрига кўра «Асосий жазо- фақат ўзи 
қўлланиладиган, бошқа жазоларни тўлдириш учун ёки улар билан 
бирга қўлланиши мумкин бўлмаган, жазонинг асосий мақсадини 
амалга ошириш билан боғлиқ бўлган жазодир. Қўшимча жазо- бу 
жазонинг мақсадини амалга ошириш учун ёрдамчи ахамиятга эга 
бўлган жазодир. Қўшимча жазо алохида қўлланиши мумкин эмас, у 
фақат асосий жазога қўшимча равишда қўлланилади».
Қўшимча жазо қуйидаги белгиларга эга: 
1) 
алохида жазо чораси сифатида қўлланилиши мумкин 
эмаслиги; 
2) 
асосий жазога қўшиб қўлланилиши мумкинлиги; 
3) 
жазонинг мақсадига эришишга кўмаклашади. 
Г.А.Кригер ва Г.Д.Кригерларнинг ҳуқуқий адабиётларида 
асосий жазонинг функцияси – жиноятчини тўғри йўлга қайтариш, 
қўшимча жазонинг функцияси эса- қайта тарбиялашдан иборат деб 
ҳисоблайдилар.

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling