Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
- Bu sahifa navigatsiya:
- превенцияга
Жазо тизими енгилидан оғирига қараб жойлаштирилган жазо
турлари йиғиндисидир. Янги Жиноят кодексида белгиланган жазо тизимида аввалги жиноят қонунидаги бир қанча жазолар: бадарға, сургун, вазифасидан бўшатиш, етказилган зарарни қоплаш мажбуриятини юклаш, жамоат иззаси каби жазолар ўрин олмаган. Бунинг сабаби юқоридаги жазоларининг амалда ижобий натижа бермаганлигидадир. Жиноят ҳуқуқида жазо тизими умумий принциплар асосида тизимлаштирилган. Унда қонунийлик, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, одиллилик ва инсонпарварлик принциплари мустаҳкамланган. Жиноят кодексида кўрсатилган жазо тизимининг қуйидаги элиментларини кўрсатиб ўтиш мумкин: 1) давлат номидан қўлланилиши орқали судланувчини тарбиялашга, жиноий фаолиятининг олдини олишга, шунингдек умумий махсус превенцияга эришиш мумкин бўлган жазо тизимини ташкил қилувчи элементлар сифатида фақат алоҳида давлат мажбурлов чоралари кўрсатилади; 2) жазо тизими элементлари ўзаро боғлиқ ва бири-бирини тўлдиради. Жазо тизимининг бу белгиси жазо самарадорлигига эришиш учун ҳар томонлама ёндашишни билдиради, яьни белгиланган мақсадга эришиш бирон бир жазо чорасини қўллашга эмас, балки, судланувчига комплекс тасир чораларининг қўлланилиши билан боғлиқдир. Бу белги Жиноят кодекси Махсус қисми тегишли моддаси нормаларида альтернатив жазо чароларининг 370 белгиланиши ёки қўшимча жазо чорасини қўлланишида намоён бўлади; 3) жиноят қонунида белгиланган давлат мажбурлов чоралари қатьий бўлиб, унинг кенгайтирилишига йўл қўйилмайди. Жиноят кодексида кўрсатилмаган жазо чораларининг айбдорга қўлланиши мумкин эмас. Жиноят кодексидаги жазо тизимига киритилмаган жазо чораси Жиноят кодекси Махсус қисми санкциясига ҳам киритилиши мумкин эмас; 4) жазо тизимига киритилган жазо турлари оғирлик даражасига қараб жойлаштирилган бўлиб, енгилидан оғирига қараб жойлаштирилган. Жамиятда ва давлатда рўй бераётган ижтимоий сиёсий ўзгаришлар ва ривожланиш даражаси жазо тизимига тасир қилади; жазо турлари ўзгаради, бази жазолар ўз ахамиятини йўқотиб, жиноят қонунидан чиқарилади, янги турлари эса қонунга киритилади. 1994 йилги Жиноят кодексида, жамият ва давлатимизда сўнгги йилларда рўй берган ўзгаришлар эътиборга олиниб, жазо турлари қуйидагича жойлаштирилган: Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling