Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Махкумларнинг айрим ҳуқуқларини чекловчи жазоларга


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet184/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

Махкумларнинг айрим ҳуқуқларини чекловчи жазоларга 
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш киради. 
Маьнавий жафо келтирувчи жазоларга хизмат бўйича 
чеклаш, харбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш жазоси киради.
Махкумнинг 
озодлигини 
чекловчи 
жазоларга 
қамоқ, 
интизомий қисмга жўнатиш, озодликдан мхрум қилиш жазолари 
киради.
Будан ташқари ўз мазмуни ва қўлланиш хусусиятига кўра 
меҳнат, ахлоқ тузатиш билан боғлиқ ва бу билан боғлиқ бўлмаган 
жазолар мавжуд. Меҳнат-ахлоқ тузатиш билан боғлиқ жазоларга 
озодликдан маҳрум қилиш ахлоқ тузатиш ишлари, каби жазолар 
киради.
Жиноят кодексида ўлим жазоси хам белгиланган.
Жиноят қонунида белгиланган жазо чоралари тизими қатьий 
бўлиб, суд судланувчига нисбатан қонунда белгиланган жазо 
чорасидан бошқа бирор-бир жазо чорасини қўллай олмайди. Жиноят 
кодексида белгиланган жазо тизими, жазолаш сиёсатига тўла мос 
келиб, ўзида жиноят ҳуқуқи принципларини тўлиқ ифодалайди. 
Амалдаги жиноят қонуни ўз хусусияти ва мазмунига кўра турли жазо 
чораларини 
белгилаб, 
жиноятчиликка 
қарши 
курашда 
самарадорлигини оширишга ҳизмат қилади. 


373 
2. Жарима жазоси. 
Жариманинг 
жиноий 
жазо 
сифатида 
жазо 
тизимига 
киритилганлиги, аввало, унинг хозирги даврда муҳим жазо 
чораларидан бири эканлигидан далолат беради. Шу билан бирга 
жаримани қўллаш суд органларига ижтимоий хавфи катта бўлмаган 
қилмишларга жазо тайинлашда имкон қадар жазо ва жавобарликнинг 
дифференцияси ҳамда индивидуализация қилишга ёрдам беради.
Жиноят кодексида жарима, айбдордан давлат даромадига пул 
ундирилиши, деб тушунтирилган. Жиноят кодекси 44-моддасида 
жариманинг миқдори энг кам ойлик иш хақининг беш баробаридан 
олти юз баробаригача миқдорда белгиланади.
Жарима давлатнинг мажбурлов чораси сифатида айбдорга 
иқтисодий таьсир кўрсатиш орқали жиноят содир этган шахснинг 
мулкий ҳуқуқларини чеклашдан иборатдир. Шунинг учун ҳам 
жарима жазо тизимида кўрсатилган жазо чораларининг энг енгили 
ҳисобланади.
1959 йилги Жиноят кодексида жазонинг миқдоринии белгилаш 
ваколати судга берилган эди. Янги Жиноят кодексида жариманинг 
максимал ва минимал чегаралари белгилаб қўйилди. Жарима жазоси 
асосий жазо сифатида тайинланади. 1959 йилги Жиноят кодексида 
жарима асосий ва қўшимча жазо сифатида тайинланиши мумкинлиги 
белгиланган эди.
Олиб борилган тадқиқот натижалари ушбу жазо турининг 
таъсирчан эканлигини кўрсатади. Республикамизда иқтисодиётнинг 
бозор муносабатларига ўтганлиги ва мулкчиликнинг турли шакллари 
тенг деб эълон қилинган шароитда жариманинг жиноий жазо 
сифатидаги роли жуда каттадир.
Агар жарима тегишли модда муқобил жазо чораси сифатида 
санкциясида кўрсатилган бўлса, уни тайинлаш орқали айбдорнинг 
мулкий манфаатларига таъсир кўрсатилиб, жазонинг мақсадига 
(тарбиялаш ва махкум томонидан янги жиноят содир этилишини 
олдини олиш) эришиш мумкин бўлган тақдирдагина жарима 
қўлланилади. 
Жиноят қонунига кўра жарима фақат пул миқдорида 
белгиланади. Давлатнинг ушбу мажбурлов чорасини қўллаш 
ҳақидаги суд ҳукмида жариманинг аниқ миқдори кўрсатилиши 
лозим. Бунда жариманинг миқдори ҳукм чиқарилаётган вақтдагисига 


374 
қараб эмас, балки жиноят содир этилган вақтдаги энг кам ойлик иш 
ҳақи миқдорига қараб белгиланади.
Жиноят кодексида жарима жазосининг минимал ва максимал 
миқдорлари белгиланган бўлиб, суд ушбу доирадагина жазо 
тайинлаши мумкин. Агар Жиноят кодекси Махсус қисми муайян 
моддаси санкциясида жарима жазосининг минимал миқдори 
кўрсатилмаган бўлса, Жиноят кодекси 44-моддасида белгиланган 
минимал миқдордан кам миқдорда жарима белгиланиши мумкин 
эмас.
Жарима жазоси миқдорини белгилашда жиноятнинг оғирлик 
даражаси ва судланувчининг моддий ахволи ҳисобга олинади. 
Судланувчининг моддий ахволини баҳолашда қуйидагилар эьтиборга 
олиниши лозим: 
1) 
қонун билан тақиқланмаган ҳар қандай манбаадан оладиган 
даромадлари. Бундай даромадларга иш ҳақи, мулкий даромадлар, 
тадбиркорлик фаолиятидан оладиган даромадлар киради; 
2) 
судланувчига мулк ҳуқуқи асосида, хўжалик юритув 
асосида, оператив бошқарув асосида, шунингдек ижарага олиш 
асосида тегишли бўлган мол-мулк; 
3) 
унинг қарамоғидаги шахслар, масалан, вояга етмаган 
фарзандларининг мавжудлиги;
4) 
судланувчининг мулки бўйича учинчи шахслар олдидаги 
мажбурияти. Судланувчининг алимент тўлаши, зарарни қоплаши, 
солиқ тўлаши ва бошқа ҳолатлар.
Юқорида кўрсатилган ҳолатлар қатьий бўлмай суд жарима 
жазосини тайинлашда бошқа ҳолатларни ҳам ҳисобга олиши мумкин.
Жарима уч ой ичида тўланиши лозим. Акс ҳолда суд айбдорнинг 
жазони ижро этишдан бош тортганлиги масаласи кўриб чиқилиши 
керак. Суд қуйидагиларни жаримани ижро этишдан бош тортиш деб 
топиши мумкин: 
1) 
жаримани тўлаш мумкин бўлмаган ҳолатлар суд томонидан 
узрли деб топилмаган бўлса; 
2) 
Ўзбекистон Республикаси «Суд ва бошқа органларнинг 
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонунига кўра қўлланилган 
мажбурий ижро этиш жиноят содир этган шахснинг даромадлари ва 
бошқа мулкларини яшириши сабабли мумкин бўлмаса.
Жазони ижро этишдан бўйин товлаш факти аниқланган ҳолатда, 
ҳукм чиқарган суд жарима жазосини аҳлоқ тўзатиш ишлари, хизмат 
бўйича чеклаш ёки камоқдаги жазоларнинг бири билан алмаштириши 


375 
мумкин. Жарима жазосининг бирон бир қисмини бошқа турдаги жазо 
билан алмаштиришга йўл қўйилмайди. Жазонинг ижро этилмаган 
қисми тўлиқ миқдорда бошқа жазо билан алмаштирилади. Жарима 
жазосини озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилишига 
йўл қўйилмайди.

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling