Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети жиноят-процессуал ҳУҚУҚИ


Битирув малакавий ишининг илмий янгилиги


Download 111.01 Kb.
bet3/12
Sana12.03.2023
Hajmi111.01 Kb.
#1265278
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
БЛИ

Битирув малакавий ишининг илмий янгилиги шу билан белгиланадики, бунда айбловни тугатиш асослари, унинг элементлари, процессуал асослари ва шартларини илмий - назарий жиҳатдан таҳлил қилишга, тергов амалиётида айбловни тугатиш асосларини қўлланилишини комплекс ўрганишга, айбловни тугатиш асосларини қўллашдан кўзланган мақсадларга эришишдаги аҳамиятини ёритган ҳолда амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга, тергов амалиётини янада яхшилашга ҳаракат қилинди.
Битирув малакавий ишининг тадқиқот предмети. Амалдаги Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексидаги айбловни тугатиш билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи нормаларни шархлашда ҳамда унга доир фикр ва мулоҳазалар ёритилишида фақатгина Ўзбекистон Республикасининг норматив ҳужжатларигагина эътибор қаратилмай, балки Россия Федерацияси ҳамда Германия Федарал Давлат Қонунчиликларига ҳам катта эътибор қаратилиб, ундаги айбловни тугатиш билан боғлиқ белгиланган нормалар ушбу битирув малакавий ишининг предмети ҳисобланади.


Битирув малакавий ишининг мақсад ва вазифалари. Тадқиқотнинг мақсади жиноят процессида айбловни тугатиш асосларига оид муносабатларни таҳлил қилиш орқали, унинг қўлланилиш самарадорлигини оширишга қаратилган жиноят-процессуал нормаларни янада такомиллаштириш юзасидан аниқ, амалий таклифларни назарий жиҳатдан асослаш ва таърифлашдан иборат.
Ушбу мақсадга эришиш учун битирув малакавий иши доирасида қуйидаги вазифалар белгиланди:
1. Жиноят процессида айбловни тугатиш бўйича асослар тушунчаси, моҳияти ва мақсадини ўрганиш;
2. Жиноят процессида айбловни тугатиш бўйича ишларни юритишнинг ўзига хос жиҳатларини ўрганиш;
3. Айбловни тугатиш асосларида иш юритиладиган жиноят турларини ўрганиш;
4. Жиноят процессида айбловни тугатиш бўйича ишларни юритишнинг процессуал механизмини таҳлил қилиш;
5. Жиноят процессида айбловни тугатиш бўйича ишларни юритишда хориж тажрибаларини ўрганиш;
6. Жиноят процессида айбловни тугатиш бўйича ишларни юритишнинг назарий ва амалий жиҳатлари ҳамда хориж тажрибалари, хусусан, Россия Федерация ва Германия Федерал Давлатлари жиноят процессида айблов тугатиш бўйича ишларни юритиш қонунчилигини таҳлил қилиш асосида эришилган хулосалардан келиб чиқиб жиноят процессида айбловни тугатиш бўйича ишларни юритишни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
Битирув малакавий ишининг тузилиши ва ҳажми. Битирув малакавий иши кириш, 2 та боб, 6 та параграф, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Ишнинг ҳажми 65 бет. Илмий тадқиқот ишини ёзишда 25 дан ортиқ манбалардан фойдаланилган.



Download 111.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling