Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети жиноят-процессуал ҳУҚУҚИ


Download 111.01 Kb.
bet1/12
Sana12.03.2023
Hajmi111.01 Kb.
#1265278
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
БЛИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИ
ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ
КАФЕДРАСИ
Жиноят процессида айбловни тугатиш асослари
мавзусида ёзилган


БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ

Бажарди: 4-курс “Жиноий-ҳуқуқий фаолият” соҳа мутахассислиги талабаси Музаффаров Достон Бўстон ўғли



Илмий раҳбар: Жиноят - процессуал ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси Нодиров Музаффар Аҳмад ўғли




Тошкент – 2020
МУНДАРИЖА


КИРИШ
Битирув малакавий иш мавзусининг долзарблиги. Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, ўз ўзидан ўзбек миллий давлатчилигини конституциявий қонун ва қоидалар асосида мустаҳкамлаб қўйиш зарурати вужудга келган эди. Бу эса барча қонунларни тубдан қайта кўриб чикишни тақозо этди.
1994 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Жиноят-процессуал кодекслари шахсни жиноий тажовузлардан самарали муҳофаза қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, қонунийлик ва ҳуқуқий тартиботни таъминлаш учун ҳуқуқий пойдевор яратди.1
Бугун мамлакатимизнинг барқарор ривожланиш йўлида изчил илгарилаб боришини таҳлил қилар эканмиз, ўтган йили принципиал муҳим ислоҳотларни амалга ошириш бўйича қатъий қадамлар қўйилди, деб айтишга барча асосларимиз бор.
Бу ислоҳотларнинг асосий мақсади – аҳоли учун муносиб ҳаёт даражаси ва сифатини таъминлашдир2.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов бу хусусда сўз юритар экан жумладан шундай деган эди: “Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, жиноий-ҳуқуқий сиёсатни такомиллаштиришда жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини янада либераллаштириш ва инсонпарварлик тамойилларига мувофиқлаштириш энг муҳим йўналишга айланди”3.
Шубхасиз бу ўзгаришлар Жиноят-процессуал қонун нормаларида ҳам ўз аксини топган. Шунингдек ушбу нормаларни тўғри қўлланилиши ва айбсиз шахсларнинг қонунга хилоф равишда жавобгарликка тортилмаслигини таъминлаш учун мазкур қонунларга мувофиқ тарзда жиноят процессида айбловни тугатиш асослари ҳам бир неча таснифни ўз ичига олган ҳолда белгилаб қўйилди.
Маълумки жиноят ишлари юритувида айбловни тугатишнинг бир қанча омиллар мавжуд бўлиб, улар Жиноят-процессуал кодекснинг 83-моддасида ҳамда 84 - моддасининг биринчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган айбланувчини реабилитация этиш учун асос бўладиган ёки ишни юритиш учун монелик қиладиган ҳолатлар бўлиб, айбловни тугатиш учун асос бўлади.
Шу ўринда Жиноят-процессуал кодексининг 362 - моддасининг "айбловни тугатиш" билан боғлиқ, яъни иккинчи қисмда назарда тутилган асосларга мувофиқ иш юритишни янада такомиллаштириш, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчини реабилитация қилиш, шунингдек, айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш билан боғлиқ ишларда шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда самарали имкониятларни кенгайтириш, айблов тугатиш институтини кенг қўллашни таъминлайдиган янги механизмларни жорий этиш, шунингдек бу йўналишда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг самарадорлигини ошириш замон талаби бўлиб бормоқда. Қабул қилинаётган қонунларни жорий этишда айрим муаммолар келиб чиқаётганлиги, уларни илмий, амалий жиҳатдан таҳлил қилиш ва уларнинг замон талабларига мос келадиган ечимларини ишлаб чиқиш заруратини вужудга келтирмоқда. Жиноят процессида айбловни тугатиш институти ва унинг қўлланилиши ана шундай муаммолардан ҳисобланади. Айбловни тугатиш институтининг ҳуқуқий асослари, қўлланилишига оид тергов амалиётидаги номувофиқликларга барҳам бериш, келгусида ушбу институтни такомиллаштириш масалалари тезда ўзининг мақбул ечимларини топиш талаб этиладиган масалалардан ҳисобланиб, бу борада амалга ошириладиган ва қўлга киритиладиган ютуқлар терговга доир ислоҳотларнинг мантиқий давомини ифода этувчи жиноят ва жиноят-процессуал қонунларни янада либераллаштиришга хизмат қилади. Мазкур ҳолатлар эса, битирув малакивий ишининг долзарблигини кўрсатади.
Шундай экан, битирув малакавий иши мавзусининг долзарблигини қуйидагича изоҳлаймиз:

Download 111.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling