Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
«2101-модда. Ноқонуний бойлик ортириш
Download 252.64 Kb.
|
КОРРУПЦИЯВИЙ ЖИНОЯТЛАР
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2102-модда. Шахснинг ўз мавқеини суиистеъмол қилиши
«2101-модда. Ноқонуний бойлик ортириш
Ноқонуний бойлик ортириш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг даромад ва мол- мулк декларациясида назарда тутилган пул маблағи ёки мулкига нисбатан кўп миқдордан ортиқ бўлган бойлик ортириши, башарти мазкур мансабдор шахс ушбу бойликнинг қонуний манбалари ҳақида ишонарли далилларни тақдим этмаса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ноқонуний бойлик ортириш: а) такроран; б) жуда кўп миқдорда; в) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, — беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 2102-модда. Шахснинг ўз мавқеини суиистеъмол қилиши Ҳар қандай шахснинг ўзининг ҳақиқий ёки тахмин қилинган обрўсидан ёки муайян мансабдор шахсларга яқинлигидан фойдаланиши натижасида давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, чет эл давлат ташкилоти ёки халқаро оммавий ташкилот мансабдор шахсининг ўз хизмат фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳар қандай қарорни қабул қилишига манфаатдор шахснинг манфаатларини кўзлаган ҳолда таъсир кўрсатиши эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, бевосита ёки воситачи орқали ўзи ёки бошқа жисмоний ёки юридик шахс учун моддий ёки номоддий қимматликлар олиши ёхуд мулкий ёки номулкий манфаатдор бўлиши, манфаатдор этишни сўраши ёхуд манфаатдор бўлиш ҳақидаги таклифни қабул қилиши, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ҳар қандай шахсга мазкур шахс ўзининг ҳақиқий ёки тахмин қилинган обрўсидан ёки муайян мансабдор шахсларга яқинлигидан фойдаланиши натижасида давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, чет эл давлат ташкилоти ёки халқаро оммавий ташкилот мансабдор шахсининг ўз хизмат фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳар қандай қарорни қабул қилишига манфаатдор шахснинг манфаатларини кўзлаган ҳолда таъсир кўрсатиши эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, бевосита ёки воситачи орқали моддий ёки номоддий қимматликлар бериш ёхуд уни ёки бошқа жисмоний ёки юридик шахсни мулкий ёки номулкий манфаатдор этиш, манфаатдор бўлишни таклиф қилиш, манфаатдор этишни ваъда қилиш ёхуд манфаатдор этиш ҳақидаги таклифни қабул қилиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар: а) такроран; б) жуда кўп миқдорда; в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, — беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 211-модда биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Пора бериш, пора таклиф қилиш, пора беришни ваъда қилиш ёки пора беришга розилик билдириш яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, чет эл давлат ташкилоти ёки халқаро оммавий ташкилот мансабдор шахсига мазкур мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган ёки учинчи шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, бевосита ёки воситачи орқали моддий ёки номоддий қимматликлар бериш ёхуд уни ёки бошқа жисмоний ёки юридик шахсни мулкий ёки номулкий манфаатдор этишга қаратилган ҳаракат»; 213-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин: Download 252.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling