Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


V БОБ. Айрим жиноий жазолардаги муаммолар


Download 1.89 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/75
Sana30.04.2023
Hajmi1.89 Mb.
#1413758
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   75
Bog'liq
ҲОЗИРГИ ЗАМОН жиноят ҳуқуқи муамолари

 


V БОБ. Айрим жиноий жазолардаги муаммолар 
1. Жиноий жазолар ва уларнинг белгилари 
Жиноят содир этишда айбланаётган шахсларга нисбатан 
тайинланадиган жиноий жазо тўғрисида олимлар, амалиёт ходимлари 
ўртасида доимо тортишувлар бўлиб келган, турли фикрлар 
билдирилган, кўплаб тадқиқотлар олиб борилган ва кўплаб китоблар 
ёзилган. Жиноий жазо ҳақида турли фикрлар билдирилган бўлишига 
қарамай бу масалада иккита муаммо марказий масала ҳисобланади: 
1) нима учун жазолаш керак? 
2) қандай жазолаш керак? Жазонинг миқдори нимага боғлиқ 
бўлиши керак? 
Айтиш керакки, жавобгарликнинг ягона асоси Жиноят 
кодексида назарда тутилган жиноят таркибининг барча аломатлари 
мавжуд бўлган қилмишни содир этиш жавобгарликка тортиш учун 
асос бўлади. (ЎзР ЖК 16-моддасининг 2-қисми). Шунга кўра, жиноят 
қонунчилигининг ривожланиши маълум даражада жиноятлар 
таркибининг ва санкциялардаги ўзгаришлар билан боғлиқдир. 
Жиноят таркиблари ва санкциялардаги ўзгаришлар эса жамиятдаги 
жараёнлар ва ўзгаришлар билан боғлиқдир. 
Ўзбекистон ўз мустақиллигига эга бўлганидан кейин бозор 
иқтисодиёти тизимига ўтиш, ҳуқуқий демократик давлат барпо 
қилиш, кучли давлатдан кучли фуқаровий жамиятга ўтишнинг 
босқичма-босқич амалга ошириш дастурини қабул қилди. Ўзбекистон 
мустақиллигииниг дастлабки ўн йиллигида жиноят-чиликка қарши 
кураш масаласи кескин қўйилганлиги сабабли судларда оғирроқ жазо 
чораларини қўллашга мойиллик кучли бўлди. 
Ўзбекистон ислоҳотларни амалга ошириш йўлида жиддий 
муваффаққиятларга эришганлиги муносабати билан 2000 йил июн 
ойида жамиятимизнинг сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳаларидаги 
ислоҳотлар жараёнини эркинлаштириш ва чуқурлаштириш Дастури 
қабул қилинган эди. Ана шу Дастурга мувофиқ 2001 йил 29 августда 
иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 
олтинчи сессиясида суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш масаласи 
муҳокама қилинди ва тегишли қонун қабул қилинди. 
Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
Жиноят, 
Жиноят-процессуал, 
кодекслари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга 


ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида”гиҚонунга биноан 
Жиноят кодекси Махсус қисмидаги бир қанча жиноятларнинг 
таркиби ва санкцияси ўзгартирилди. Ана шу ўзгатириш ва 
қўшимчалар киритилганидан кейин ЎзР ЖКнинг 12,2 фоиз 
моддаларида ўта оғир жиноятлар қолди. Оғир жиноятлар эса 15,5 
фоиз моддаларидагина қолди.Қолган барча жиноятлар ижтимоий 
хавфли катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларни ташкил 
қилади. 
Бир қатор ўта оғир жиноятларнинг санкциялари ўзгартирилиб, 
ўта оғир жиноятлар туркумидан оғир жиноятлар туркумига, оғир 
жиноятлар туркумидан унча оғир бўлмаган жиноятлар туркумига, 
унча оғир бўлмаган жиноятлар туркумидан ижтимоий хавфи катта 
бўлмаган жиноятлар туркумига ўтказилди. Шунингдек, жиноий 
жавобгарликдан озод қилиш институтлари янада кенгайтирилиб, 
ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод 
қилиш (66
1
-модда) институти жорий қилинди. 
Бундан ташқари, бир қанча моддаларга етказилган моддий 
зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликдан маҳрум қилишни 
қўлламаслик тўғрисидаги нормалар киритилди. Ўлим жазоси фақат 
иккита (яъни 97-модданинг 2-қисми, 155-модданинг 3-қисми) 
моддаларидагина қолди. Жиноят кодексига киритилган бу 
ўзгартиришлар ва қўшимчалар натижасида жиноий жазолар 
тайинлашга жиддий ўзгартиришлар киритилди. Бундай ҳолат жиноий 
жазоларнинг амалда қўлланиши ва аҳамиятида жиддий ўзгаришлар 
юз беришига ижобий таъсир кўрсатди. 
Жиноий жазо жиноят ҳуқуқининг функциясини амалга 
оширишда алоҳида аҳамиятга эга. 
Фақат жиноят ҳуқуқининг ўзигагина хос бўлган энг муҳим 
функцияси жазолаш билан огоҳлантириб ижтимоий муносабатларни 
ҳимоя қилиш ва жиноят содир қилган шахсларга нисбатан жазо 
қўллаш функциясидир. Жиноий жазо жиноятчилик-нинг умумий ва 
махсус олдини олиш функциясини бажаради.
Жиноят ҳуқуқида жиноий жазо муаммолари батафсил ишлаб 
чиқилган ва жиноят ҳуқуқи дарсликларида анча кенг баён қилинган. 
Жиноий жазо жиноят ҳуқуқининг энг муҳим институтлари-дан 
бўлиб, жиноят ҳуқуқи функциясини ҳаётга тадбиқ этишнинг асосий 
воситаси ҳисобланади. Жиноят ҳуқуқининг самарадорлиги кўп 
жиҳатдан жиноий жазонинг самарадорлиги ва унинг мақсади билан 
боғлиқдир. 


Жазо огоҳлантириб 
туриш 
орқали 
маълум 
даражада 
жиноятчиликнинг олдини олиш, маҳкум томонидан янги жиноят 
содир этилишининг олдини олишда ягона ва ҳал қилувчи чора эмас. 
А. Кетле ўз вақтида жиноятчиликка қарши курашда 
субъектларга ва жамиятга таъсир қилиш орқали жиноятчиликни 
муайян миқдорга камайтириш мумкин. Аммо жазодан у бера 
олмайдиган натижани кутиш мумкин эмас. Жазо муайян ижтимоий 
шароитларда пайдо бўлган жиноятчиликни тамоман тугата олмайди. 
Аммо муайян шароитларда жиноятчиликка таъсир қилиш орқали 
унинг ўсишига қаршилик кўрсатади, жиноятчиликнинг камайишига 
таъсир қилади деб ёзган эди ХIХ асрнинг ўрталарида. Демак, жазо 
жиноятчиликка қарши курашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлмасада, 
унинг олдини олиш ва камайтиришда муҳим аҳамиятга эгадир. 
Ўзбекистон Республикасининг 1926 ва 1959 йилларда қабул 
қилинган ЖК ларда жазо тушунчаси берилмаган эди. Фақат 1994 йил 
22 сентябрда қабул қилинган Жиноят кодексида жазонинг қонундаги 
тушунчаси берилди. Бунгача жазо тушунчаси жиноят ҳуқуқи 
назариясида ишлаб чиқилган эди, ҳолос. 
ЎзР ЖК 42-моддасига кўра «Жазо жиноят содир этишда айбли 
деб топилган шахсга нисбатан давлат номидан суд ҳукми билан 
қўлланадиган ва маҳкумни қонунда назарда тутилган муайян ҳуқуқ ва 
эркинликлардан маҳрум қилиш ёки уларни чеклашдан иборат бўлган 
мажбурлов чорасидир». 
Демак, жиноий жазо давлатнинг мажбурлов чораси бўлиб, фақат 
жиноят содир қилган шахсларга қўлланади. Давлатнинг мажбурлов 
чораси турли-туман бўлиб, жиноий жазо сифатида қўлланадиган 
мажбурлов чораси фақат жиноят қонунида кўрсатилади. Жиноят 
қонунида кўрсатилмаган ҳар қандай бошқа мажбурлов чоралари 
жиноий жазо ҳисобланмайди. 
Италиялик маърифатпарвар олим, криминология фанининг 
асосчиларидан бири, Чезаре Беккария (1738-1794) ўзининг 
«Жиноятлар ва жазолар ҳақида»ги тузукларида «Жиноят учун жазо 
фақат қонунда белгиланади ва уни чиқариш ҳуқуқи фақат қонун 
чиқарувчи органга тегишлидир. Ҳеч қандай судья, адолатлиликни 
бузмасдан жамиятнинг бошқа аъзолари учун бошқача жазо белгилай 
олмайди.Қонун ташқарисидаги ва қонун билан белгиланмаган жазо 
адолатсиздир. Муҳими жазонинг қаттиқлигида эмас, балки унинг 
муқаррарлигидадир», деб ёзган эди
1
. И.И. Карпец эса, «Жиноят 
1
Беккария Ч. О преступлениях и наказаниях. М., 1939, с.373. 


қонуни ва жазо жамиятнинг турмуш тарзига, давлатнинг молиявий ва 
иқтисодий аҳволига, жамиятнинг ижтимоий муносабатларини ўзида 
мужассамлаштирган ижтимоий тузумига ва шу асосда шаклланган 
этник ва ҳуқуқий қадриятларига мувофиқ бўлиши керак», – деб ёзган 
эди
1

Шунга мувофиқ равишда 1959 йили 21 майда қабул қилиниб, 
1960 йилнинг 1 январидан амалга киритилган Жиноят кодексида 
жинойи жазо чораси сифатида қўлланадиган мажбурлов чоралари 
тизимида, сургун, бадарға қилиш, вазифасидан бўшатиш, етказилган 
зарарнинг ўрнини қоплаш мажбуриятини юклаш, жамоат иззаси, 
тарбия-меҳнат профилакториясига юбориш, мол-мулкни мусодара 
қилиш жазолари ҳам назарда тутилган эди. Ўзбекистон ўз 
мустақиллигига эришганидан кейин ижтимоий тузум ўзгариб, бозор 
иқтисодиёти тизимига асосланган ҳуқуқий демократик давлатни 
барпо қилиш сари ривожланаётганлиги туфайли 1994 йили қабул 
қилинган Жиноят кодексига бундай мажбурлов чоралари жиноий 
жазо сифатида киритилмади. Чунки янги тузумда бу жазолар ижобий 
натижалар бериш ўрнига салбий оқибатлар келтириб чиқариши ҳам 
мумкин бўлиб қолди. 
Ўзр ЖКнинг 42-моддасида белгиланишига кўра, жиноий жазо 
фақат жиноят қонунида кўрсатилади ва давлатнинг мажбурлов 
чораси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам жиноят содир қилишда 
айбланаётган шахсга жиноий жазо суд томонидан тайинлансада, 
аслида давлат номидан тайинланади. 
Жиноий жазо фақат жиноят содир қилган шахсларгагина 
тайинланади. Жиноятдан бошқа ҳуқуқбузишлар содир қилган 
шахсларга нисбатан эса мажбурлов чораси сифатида жиноий жазо 
тайинланиши мумкин эмас. 
Жиноий жазо фақат суд томонидан тайинланади. Суддан бошқа 
бирорта мансабдор шахс жиноий жазо тайинлашга ҳақли эмас. 
Жиноий жазо қонунда назарда тутилган муайян ҳуқуқ ва 
эркинликлардан маҳрум қилиш ёки уларни чеклашдан иборатдир.
Жиноий жазо маҳкумнинг айрим ҳуқуқ ва эркинликларидан 
маҳрум қилиб ёки уларни чеклаб, маҳкумга маълум даражада жафо 
келтирсада, аммо жисмоний азоб бериш ёки инсоний қадр-қимматини 
камситишга йўл қўйилмайди. 
1
Карцеп И.И. Наказание. Социальные правовые и криминологические проблемы. М., «Юридическая 
литература», 1973, с.11.


Жазонинг турига боғлиқ ҳолда маҳкумларнинг ҳуқуқий чеклаш 
доираси ҳар хил бўлади. 
ЎзР ЖКнинг 7-моддасида жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир 
чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш 
мақсадини кўзламайди, деб таъкидланади. 
Жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва 
янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли 
бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси 
қўлланиши кераклиги айтилган. 
Жиноий жазонинг давлат номидан фақат суд томонидан 
тайинланиши Конституциявий қоида бўлиб, Ўзр Конституция-сининг 
26-моддасида «Жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир 
шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, 
унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди», – дейилади. 
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят -процессуал 
кодексининг 12-моддасида 
«Ўзбекистон 
Республикасининг 
Конституциясига мувофиқ жиноят ишлари бўйича одил судловни 
фақат суд амалга оширади», дейилади. 
Жиноий жазо фақат жиноий жавобгарликка тортилган 
шахсларгагина тайинланади. Жиноий жавобгарликка тортилган 
шахсларга нисбатан ё жазо тайинланади, ёки жавобгарликдан озод 
қилинади. Шунга кўра, жавобгарликдан ёки жазодан озод қилишни 
ҳам, ёхуд жазо тайинлашни ҳам суд ҳал қилади(бундан кечириш, 
амнистия ва авф этиш мустасно, чунки жавобгарликдан ва жазодан 
озод қилишнинг бу турлари фақат Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг ва унинг тақдимномасига биноан Олий Мажлис 
Сенати ваколатига киради). Жавобгарликдан ва жазодан озод 
қилишга тегишли масалалар ушбу китобнинг бешинчи бўлимида 
батафсил берилган. 
Жиноий жазога тортилган шахс судланган ҳисобланиб, 
судланганлик умумий ва жиноят ҳуқуқий оқибатларни келтириб 
чиқаради. Судланганликнинг ҳуқуқий оқибатлари шахс судланганлик 
муддати мобайнида яна жиноят содир қилса, рецидив жиноят содир 
этилган деб топилади. ЎзР ЖКнинг 77-моддасида белгиланишига 
кўра, жазо тайинланган айблов ҳукми қонуний кучга кирган кундан 
бошлаб шахс судланган деб ҳисобланади. Судланганлик муддати 
мобайнида шахс янги жиноят содир қилса, унинг судланганлиги янги 
содир қилган жиноятининг квалификациясига ва шунга мувофиқ 
жазосига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. 


Жиноят учун тайинланадиган жазо содир этилган жиноятнинг 
ижтимоий хавфлилик даражасига боғлиқдир. ЎзР ЖКнинг 15-
моддасида жиноятларни ижтимоий хавфлилик даражасига қараб 
таснифлаш назарда тутилган бўлиб, содир этилган жиноятнинг 
ижтимоий хавфлилик даражаси қанча юқори бўлса, жазо шунга 
мувофиқ қаттиқроқ бўлиб боради. 
Юқорида баён қилинганлардан хулоса қилиб, айтиш мумкинки, 
жиноий жазо қуйидаги белгилар билан ифодаланади ва ана шу 
белгилари орқали давлатнинг бошқа мажбурлов чораларидан 
фарқини ажратиб туради: 
1) жиноят содир этишда айбланаётган шахсга нисбатан жазо 
давлат номидан тайинланади; 
2) жиноий жазонинг шахсга нисбатан жафо келтириш даражаси 
анча юқори ва шахснинг муайян ҳуқуқларидан маҳрум қилиш ёки 
чеклаш доираси анча юқори бўлади; 
3) жиноий жазо фақат жиноят содир этишда айбланаётган 
шахсларга нисбатан тайинланади; 
4) жиноий жазо фақат суднинг ҳукми билангина тайинланади; 
5) жиноий жазо шахсни муайян ҳуқуқ ва эркинликлардан 
маҳрум қилиб ёки чеклаб, ЖК 42-моддасининг 2-қисмида назарда 
тутилган мақсадларда тайинланади; 
6) жиноий жазо судланганликни келтириб чиқаради. 
Шундай қилиб, жиноий жазо жиноятчиликка қарши курашнинг 
асосий воситаси бўла олмайди, аммо шахсни, унинг ҳуқуқ ва 
эркинликларини, жамият ва давлат манфаатларини, мулкни, табиий 
муҳитни, тинчликни, инсоният хавфсизлигини алоҳида шахсларнинг 
ёки бир гуруҳ шахсларнинг тажовузидан ҳимоя қилишнинг муҳим 
воситаси бўлиб, қолаверади. 

Download 1.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling