Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 1.89 Mb. Pdf ko'rish
|
ҲОЗИРГИ ЗАМОН жиноят ҳуқуқи муамолари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маҳкумнинг жазони ўз иш жойида ўташ тури.
Ахлоқ тузатиш ишларининг турлари. ЎзР ЖКнинг 46-
моддасида «жазо суднинг ҳукмига мувофиқ маҳкумнинг ўз иш жойи ёки мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган бошқа жойларда ўталади», дейилади. Демак, бу моддада ахлоқ тузатиш ишларининг иккита тури, яъни: 1 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 2-сон, 56-модда. 1. Маҳкумнинг жазони ўз иш жойида ўташ тури. 2. Ушбу жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган бошқа жойларда ўташ тури кўзда тутилган. Булардан қайси бири қандай ҳолларда тайинланади, деган асосли савол тутилади.Қайси турини тайинлаш масаласини суд жиноят иши ҳолатларига қараб ҳал қилади, яъни суд ахлоқ тузатиш ишларининг қайси турига ҳукм қилинганлигининг шартларини ҳукмнинг ўзида кўрсатади. Маҳкумнинг жазони ўз иш жойида ўташ тури.Қонунга кўра, ахлоқ тузатиш ишларининг ҳар икки турини ўташ масаласида, жазонинг муддати, улар меҳнатини тартибга солиниши жиҳатидан ва уларни ўташдан бош тортганликнинг ҳуқуқий оқибатлари жиҳатидан фарқ қилмайди. Уларнинг фарқи жазони ўташ жойлари бўйича фарқ қилади, холос. Субъектнинг содир этган жинояти унинг иш фаолияти, бажараётган иши ёки мансаби билан боғлиқ бўлмаса ёки қўшимча жазо сифатида муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тайинланмаган бўлса жазони ўз иш жойида ўташ турини тайинланиши мумкин. Юридик адабиётларда ахлоқ тузатиш ишининг ўз иш жойида ўташ турига нисбатан бошқа жойларда ўташ тури оғирроқ жазо деган фикрлар ҳам мавжуд. 1 Бизнинг фикримизча, бундай ҳолат 1995 йил 1 апрелгача амалда бўлган ЖКнинг 27-моддасида кўрсатилган қоидалар учун тўғри эди. Унда «ахлоқ тузатиш ишига ўз ишлаш жойида ўташ шарти билан ҳукм этилган шахс жазони ўташдан бўйин товлаган тақдирда, суд, ички ишлар органининг тақдимномаси ёхуд жамоат ташкилоти ёки меҳнат жамоатининг илтимосномаси билан мазкур шахсни ахлоқ тузатиш ишини ўташни назорат қилишни таъминловчи органлар томонидан белгиланадиган бошқа жойларда, лекин маҳкум яшайдиган районда жазони ўташ учун юборилиши мумкин», дейилган эди. Амалдаги Жиноят кодексида уларнинг ҳар иккаласи ҳам бир хил бўлиб, қонунда юқорида айтилган қоидалар назарда тутилмаган. Демак, суд ахлоқ тузатиш ишини тайинлаганда фақатгина жазо муддатигина эмас, балки ахлоқ тузатишнинг турини ҳам ҳукмда кўрсатади. Ахлоқ тузатиш жазосини ўташни қайси вақтдан бошлаб ҳисоблаш керак, деган ҳақли савол туғилади. Чунки Ўзбекистон 1 Курс советского уголовного право в 6 томах. Т.3. М.: “Наука”, 1970, с. 95. судларида жазони ўташ муддатининг бошланиш вақти ҳукмларда ҳар хил кўрсатилган. Масалан, Наманган вилоятининг айрим туман судларида, жазони ўташ муддати, жазо ижросини назорат қилувчи орган томонидан рўйхатга олинган кундан бошлаб ҳисоблансин, дейилган бўлса, бошқа туман судларида маҳкум рўйхатга олиниб, меҳнатга жалб қилинган кундан бошлаб ҳисоблансин, дейилган. Бизнинг фикримизча, ҳукмда ахлоқ тузатиш иши жазосини бошланиш вақтини тўғри белгиланиши, жазо муддатини тўғри ҳисоблаш ва қонун бузилишига йўл қўймасликнинг муҳим шарти ҳисобланади. ЎзР Жиноят-ижроия кодексининг 30-моддасида ахлоқ тузатиш жазосининг муддатини ҳисоблаш тартиби белгиланган бўлиб, шундай дейилади: ахлоқ тузатиш ишлари муддати маҳкум ишлаган ва унинг иш ҳақидан ушлаб қолинган давр мобайнидаги йиллар, ойлар ва кунлар билан ҳисобланади. Маҳкум ишлаб берган кунлар миқдори суд томонидан белгиланган жазо муддатининг ҳар ойига тўғри келадиган иш кунлари миқдоридан кам бўлмаслиги керак. Агар ахлоқ тузатиш ишини маҳкумнинг ўз иш жойида ўташ белгиланган бўлса, жазо муддатининг бошланишини тўғри белгилаш ғоят муҳимдир. ЎзР Жиноят-ижроия кодексининг 30-моддаси мазмунига кўра, маҳкумнинг жазони ўз иш жойида ўташи тайинланган бўлса жазонинг бошланиш вақти маҳкумнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш бошланган кундан ҳисобланади. Бу борада юридик адабиётларда ҳам олимлар аниқ фикр билдирганлар. Жумладан, Н.А.Стручков жазони ўташнинг бошланишини маҳкумнинг иш ҳақидан ушлаб қолинган кундан бошлаб ҳисоблаш керак, деб ёзади. Биз бу фикрга қўшиламиз ва бу муаммони бундай тушунтириш амалдаги ЎзР ЖК ва Жиноят- ижроия кодекси қоидаларига мос келади. ЎзР Жиноят-ижроия кодексининг 30-моддасида маҳкум ишлаб берган кунлар миқдори суд томонидан белгиланган жазо муддатининг ҳар ойига тўғри келадиган иш кунлари миқдоридан кам бўлмаслиги керак. Агар маҳкум ана шу миқдордаги иш кунларини ишлаб бермаган бўлса ва ишламаган кунларини жазо муддатига қўшиб ҳисоблаш учун ушбу Кодексда белгилаб қўйилган асослар бўлмаса, ахлоқ тузатиш ишларини ўташ маҳкум белгиланган иш кунлари миқдорини тўлиқ ишлаб бергунга қадар давом этади, дейилади. Ана шу айтганларга кўра, маҳкумга нисбатан тайинланган жазо муддати йиллар, ойлар ва кунлар билан ҳисобланади. Бунда шундай ҳолат муҳимки, маҳкумнинг жазони ўташ вақтидаги ишлаган кунлари шу корхонада ишлайдиган бошқа ишчиларнинг ишлаган кунлари билан тенг бўлиши керак. Агар у ёки бу сабабга кўра, маҳкум ишга чиқмаган бўлса, бу кунлар жазо муддатига қўшилмайди. Шунга кўра ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташ муддати даврида ишламаган қандай кунларни жазо муддатига қўшиб ҳисоблаш керак ёки қўшиб ҳисобламаслик масалалари маҳкум ишлаётган корхона бухгалтерияси орқали ҳисоблаб борилади. ЎзР Жиноят ижроия кодекси 30-моддасининг 5-қисмида ёзилишича, жазони ўташ муддатига қуйидагилар қўшиб ҳисобланмайди: қонун ҳужжатларига мувофиқ вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланмайдиган касаллик вақти; қамоқ тариқасидаги маъмурий жазони ўташ вақти; бошқа жиноят содир қилгани муносабати билан қамоқда сақланган вақт. Қонунда жазо муддатига қўшиб ҳисобланмайдиган мана шу юқорида айтилган учта ҳолат айтилган ҳолос. Аммо амалда маҳкумнинг ишламайдиган бошқа кунлари ҳам бўлиши мумкин. Масалан, бирор ўқув юртида маҳкум сиртдан ўқиётган бўлса, (бу жазони ўтаётганлар меҳнатга мажбуран жалб қилингани туфайли кундузги ўқиш шаклида ўқий олмайдилар) сессияга, диплом ҳимоясига, давлат имтиҳонлари топширишга кетган вақт, бирор объектив сабабга кўра, ишга чиқмаган (масалан, яқин қариндошининг вафоти, тўй ёки шунга ўхшаш ҳодиса туфайли) кунларни жазо муддатига қўшиш керакми ёки йўқми, деган савол туғилади. Бу масалада Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 19 июлдаги 16-сонли «Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг ахлоқ тузатиш ишларини қўллаш бўйича берилган тушунтиришларда ҳам аниқ бир тавсия берилмаган. Фақат шу Пленум қарорининг 4.2. бандида «Ахлоқ тузатиш ишига судланган шахсга ушбу жазони ўташ даврида берилган маъмурий жазо ҳукмда белгиланган ахлоқ тузатиш ишини ўташ муддатига кирмайди», дейилган ҳолос. Бизнинг фикримизча, Ўзбекистон Республикасининг Олий суди Пленуми ўз қарорида бу масала юзасидан батафсилроқ тушунтириш берса мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки бу жазо тури озодликдан маҳрум қилиш ва жаримадан кейин ҳозирги кунда кўп қўлланадиган жазо турларидан бири ҳисобланади. Демак, Жиноят ижроия кодексининг 30-моддасида кўрсатилганларидан ташқари яна қайси кунларни жазо муддатига ҳисобламаслик масаласи ҳал қилиниши керак. Бизнинг фикримизча, шу моддада кўрсатилганидан ташқари яна қуйидаги ишламаган кунларни ҳам жазо муддатига кўшиб ҳисобламаслик керак: - сабабсиз ишга чиқмаган кунлар; - ўз ҳисобидан қисқа муддатга ишдан рухсат олинган кунлар (без содержания). ЎзР ЖКнинг 46-моддасига мувофиқ, агар шахс суд томонидан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари муддатини жами бўлиб ўндан бир қисмидан кўпроғини ўташдан бўйин товласа, суд ахлоқ тузатиш ишларининг ўталмаган муддатини худди шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштиради. Ўндан бир қисмидан камроқ бўлсачи, бундай ҳолда маҳкумга интизомий жазо қўлланиб, ишга чиқмаган кунлар жазо муддатига қўшиб ҳисобланмайди. Одатда, ахлоқ тузатиш ишини ўтаётган шахсларга меҳнат таътили берилмайди. Аммо улар ўз ҳисобидан қисқа муддатга иш жойларидан (албатта жазонинг ижросини назорат қилувчи орган розилигини олиб) рухсат олишлари мумкин. Масалан, тасаввур қилайлик,Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида ахлоқ тузатиш жазосини ўтаётган шахснинг Наманган шахрида яшовчи отаси ёки онаси ёхуд бошқа яқин қариндоши вафот қилса, бир неча кунга рухсат олиб бориб келиши мумкин. Бизнинг фикримизча, бундай ҳолда ишланмаган кунлари жазо муддатига қўшилмайди. Қонунга мувофиқ вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланадиган касаллик вақти, ўқув юртларида сиртдан ўқиётган бўлса, сессия топшириш вақти, диплом ёзиш ва химоя қилиш ва давлат имтиҳонлари топшириш вақти жазо муддатига қўшиб ҳисобланиши керак. Чунки бундай ишламаган кунлар учун муайян миқдорда ҳақ тўланади ва шу тўланган пулнинг суд ҳукмида кўрсатилган қисми ушлаб қолиниб, давлат даромадига ўтказилади. Шунингдек, маҳкум ишлаётган корхонада хом ашё йўқлиги ёки бошқа бир сабабга кўра, шахс вақтинча ишламаётган бўлса, ишламаган кунлари ҳам ахлоқ тузатиш ишларини ўташ муддатига қўшиб ҳисобланиши керак. Маълумки, ишчи-хизматчиларнинг ишлаш вақти меҳнат қонунлари билан тартибга солинади ва уларнинг иш кунларини ҳисоблаш унча қийин эмас. Аммо дала меҳнаткашлари (яъни жамоа хўжалигининг ёки деҳқон хўжалигининг аъзолари) ҳам ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилиниши мумкин. Қишда бир неча ой дала ишлари тўхтайди, ахлоқ тузатиш ишига ҳукм қилинган шахс қиш мавсумида дала ишлари тўхтагани туфайли ишламайди. Ахлоқ тузатиш ишига ҳукм қилинган далада ишлайдиган шахснинг ана шу ишламаган кунларини жазо муддатига қўшиб ҳисоблаш керакми ёки йўқми, деган савол туғилади. Бу муаммо на Ўзбекистон Республикасининг юқорида айтилган Пленум қарорида, на дарсликларда ва на қонунда ўз ечимини топган. Бизнинг фикримизча, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми бу масалада ҳам аниқ бир тушунтириш бериши керак. Бу масалада профессор И.А.Сперанский шундай ёзади: »Ахлоқ тузатиш ишига ҳукм қилинган жамоа хўжалиги аъзосининг қиш мавсумида, дала ишлари тўхтаган вақтда ишламаган кунларини агар жамоа хўжалиги Низомида белгиланган меҳнат минимумини бажарган бўлса, жазо муддатига киритиш керак» деб ёзади. 1 Бизнинг фикримизча, И. А. Сперанскийнинг фикри тўғри ва бизнинг ҳозирги кунимизга тадбиқ қилса бўлади. Жамоа хўжалиги ёки деҳқон хўжалиги аъзосининг қишда ишламаган кунларини жазо муддатига қўшиш ёки қўшмаслик масаласини ҳал қилиш учун уларнинг Низоми олинади, унда белгиланган меҳнат минимуми аниқланади ва ахлоқ тузатиш ишини ўтаётган шахс ана шу меҳнат минимумини бажарган бўлса, қиш мавсумида ишламаган кунлари жазо муддатига қўшилади. Агар меҳнат минимумини бажармаган бўлса, жамоа хўжалигининг бухгалтерияси ҳисоб-китоб қилиб, дала ишлари бошланганда яна қанча ишлаши кераклигини аниқлаб беради. Кишининг соғлиғи учун зарарли бўлган ишларда ишлаётган ишчилар ҳам содир қилган жиноятлари учун ахлоқ тузатиш ишига ҳукм қилиниши мумкин. Ахлоқ тузатиш жазосини ўтаётган бундай шахсларнинг жазони ўташ муддати масаласида муаммолар вужудга келиши мумкин. Бу муаммолар, масалан, зарарли ишда ишлаганлиги учун ёшига қараб эмас, зарарли ишларда ишлаган ииллар ҳисобга олиниб, пенсияга чиқиш, уларга нисбатан узайтирилган меҳнат таътили бериш ва бошқа бир қатор имтиёзлар бўлиши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексининг 137-мод- дасида белгиланишича, корхоналарда қўшимча таътил олиш 1 Советское исправительно - трудовое право. М.:“Юридическая литература”, 1983, с.263. ҳуқуқини берувчи ишлар, касб ва лавозимлар рўйхати, таътилларнинг муддати, уларни бериш тартиби ва шартлари тармоқ келишувлари, жамоа шартномаси билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлайдиган меҳнат шароитларини баҳолаш услубияти асосида белгиланади, дейилади. Маълумки, ахлоқ тузатиш ишлари узлуксиз равишда ўталади ва маҳкумга жазони ўташ муддати мобайнида меҳнат таътили берилмайди. Агар меҳнат шароити ноқулай ва алоҳида тусга эга бўлган ишда ишлаётган шахс ахлоқ тузатиш ишига ҳукм қилинган бўлса, бизнинг фикримизча, умумий асосларда бериладиган 15 кундан кам бўлмаган меҳнат таътили берилмай, қонунда белгиланган қўшимча таътил берилиши ва бу таътил муддати жазо муддатига қўшиб ҳисобланиши керак. Зарарли ишларда ишлаётган ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахс жазони ўтаётган вақтда ёшига кўра эмас, балки зарарли ишларда ишлаган йилларига кўра, пенсияга чиқиб, енгил ишга ўтказилган бўлса, ахлоқ тузатиш ишларини ўташдан озод қилинадими ёки йўқми, деган савол туғилади. ЎзР ЖК 46-моддасида ахлоқ тузатиш ишлари пенсия ёшга етганларга нисбатан қўлланмайди, дейилади. Бунда пенсия ёши аниқ кўрсатилмаган. Шунга кўра зарарли ишларда ишлаган йиллар асосида пенсияга чиққанлар ҳам пенсия ёшидагилар ҳисобланади. Бундай шахслар пенсияга чиқса, ахлоқ тузатиш ишларини ўташдан озод қилиниши керак. Юқорида айтилганлардан кўриниб турибдики, ахлоқ тузатиш ишларининг жазо муддатини ҳисоблашда муаммолар кўп. Download 1.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling