Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§. Озодликдан маҳрум қилиш жазосидаги муаммолар


Download 1.89 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/75
Sana30.04.2023
Hajmi1.89 Mb.
#1413758
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   75
Bog'liq
ҲОЗИРГИ ЗАМОН жиноят ҳуқуқи муамолари

 
8-§. Озодликдан маҳрум қилиш жазосидаги муаммолар 
Озодликдан маҳрум қилиш жиноий жазолар ичида нисбатан 
оғир жазо чораси бўлиб, ЎзР ЖКнинг 50-моддасида белгиланганига 
кўра, озодликдан маҳрум қилиш маҳкумни жамиятдан ажратиб
жазони ижро этиш колонияси ёки турмага жойлаштиришдан 
иборатдирОзодликдан маҳрум қилиш бошқа турдаги жазо турларига 
қараганда энг кўп ҳуқуқий чеклашларга эга бўлган жазо туридир. 
Шунга кўра, жазолаш элементлари энг юқори бўлган жазо тури 
бўлиб, маҳкумлар махсус тартиб ва қаттиқ назорат ўрнатилган 
муассасаларда сақланадилар. Шунинг учун ҳам қонунда озодликдан 
маҳрум қилишни алоҳида ҳоллардагина тайинланиши лозимлигига 
аҳамият берилади. 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 19 
июндаги 16-сонли “жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти 
тўғрисида”ги қарорининг озодликдан маҳрум этиш жазосини қўллаш 
бўйича 3:1 бандида берилган тушунтиришда озодликдан маҳрум 
этиш жазоси оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этган шахсларга
айрим ҳолларда эса,бундай шахсларни жамиятдан ажратмаган ҳолда 
тузатиш мумкин бўлмаса, ўртача оғирликдаги жиноят содир 
этганларга нисбатан жиноят учун жазо тури сифатида қўлланиши 


зарур деб кўрсатилган. Ушбу Пленум қарорида ижтимоий хавфи 
катта бўлмаган жиноят учун озодликдан маҳрум қилиш 
тайинланганда ҳукмда нима сабабдан озодликдан маҳрум қилиш 
жазоси тайинланганлиги асослантириши зарурлиги айтиб ўтилган. 
И. А. Каримов иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлисининг олтинчи сессиясида «Адолат–қонун устуворлигида» 
мавзусида 
қилган 
маърузасида 
суд-ҳуқуқ 
тизимини 
либераллаштирилиши муносабати билан «Энг аввало, жазонинг 
репрессив, озодликдан маҳрум қилиш ҳолларини қисқартириш 
ҳисобига 
қонунчиликнинг 
адолат 
ва 
инсонийлик 
каби 
тамойилларининг 
кучайишини 
ва 
амалда 
қўлланишини 
таъминланишимиз зарур», деб таъкидлаган эди.
1
Озодликдан маҳрум 
этилганлар жамиятдан ажратилиб, уларнинг устидан қаттиқ назорат 
ўрнатилганлигининг ўзи билан ифодаланмай, озодликдан маҳрум 
қилишни ўташдан келиб чиқадиган оқибатларига кўра, ўз 
ҳуқуқларидан тўла фойдалана олмайдилар. 
Озодликдан маҳрум қилинганлар узоқ муддатга оила 
муҳитидан, меҳнат жамоасидан, умуман жамиятдан ажратилганлиги, 
уларнинг руҳий ҳолатига таъсир қилмай қолмайди. Жазони ўташ 
вақтида ўз мутахассислиги бўйича билими, касби ва бошқа яшаш 
учун даромад манбаи бўла оладиган ҳунарини эсдан чиқаради. 
Бундан ташқари, улар доимий равишда назорат остида бўлганлиги 
боис, узоқ муддат мобайнида ана шундай шароитда сақланиши 
маҳкумнинг руҳий ҳолатига таъсир қилмай қолмайди. Шунингдек, 
озодликдан маҳрум этилган шахснинг жазосини ижро этиш давлатга 
катта миқдордаги маблағларни сарфлашни талаб қилади.Шунинг 
учун ҳам судлар бу жазо турини тайинлашга жуда эҳтиёткорлик 
билан ёндошишлари керак. 
Маҳкумга нисбатан озодликдан маҳрум қилишдан бошқа 
жазони қўллаш мумкин эмас деган қатъий хулосага келингандагина 
бу жазо тайинлар экан, жазонинг мақсадидан келиб чиққан ҳолда 
маҳкумга озодликдан маҳрум қилиш орқалигина тарбиялаш мумкин 
деган қатъий фикрга келинсагина бу жазо тайинланади. «Ашаддий 
жиноятчиларни жамиятдан ажратиб, улар устидан қаттиқ назорат 
ўрнатишдан бошқа самарали таъсир чораси йўқ», деб ёзганда Н.А. 
Стручков юз карра ҳақдир
2

1
Халқ сўзи. 2001 йил 30 август. 
2
Курс советского уголовного права в 6 томах, Т. З,-М.: “Наука”, 1970, с. 68. 


Озодликдан маҳрум қилиш олти ойдан йигирма йилгача 
муддатга тайинланади. 
Озодликдан маҳрум қилиш ЎзР ЖКнинг 60-моддаси тартибида 
бир неча ҳукмлар юзасидан тайинланганда, унинг муддлати йигирма 
беш йилгача белгиланиши мумкин. 
Жиноят содир қилиш пайтида вояга етмаган шахсларга нисбатан 
озодликдан маҳрум қилишнинг муддатлари айбдорнинг ёши ва содир 
этган жиноятининг ижтимоий хавфлилик даражасига қараб қонунда 
табақалаштириб муддатлар назарда тутилган, яъни: 
Жиноят содир этиш пайтида ўн уч ёшдан ўн олти ёшгача бўлган 
шахсларга нисбатан: 
а) унча оғир бўлмаган жиноят учун уч йилгача; 
б) оғир жиноят учун олти йилгача; 
в) ўта оғир жиноят учун ўн йилгача муддатга тайинланади.
Жиноят содир этиш пайтида ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача 
бўлган шахсларга нисбатан: 
а) унча оғир бўлмаган жиноят учун тўрт йилгача; 
б) оғир жиноят учун етти йилгача; 
в) ўта оғир жиноят учун ўн йилгача муддатга тайинланади.
Вояга етмай туриб, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят 
содир этган, эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган ёхуд 
қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахсларга нисбатан 
озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинланмайди. 
Масалан, ўн саккиз ёшга тўлмаган она ўз чақалоғини қасддан 
ўлдирса, бу модданинг санкциясида озодликдан маҳрум қилишдан 
бошқа турдаги жазо назарда тутилмаган бўлишига қарамай, суд 
ЖКнинг Умумий қисмининг 82-83-моддаларида назарда тутилган 
жазолардан бирини тайинлайди. 
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётган аёлларга ҳамда 
олтмиш ёшдан ошган эркакларга нисбатан қонунда белгиланган 
муддат қисқартирилган бўлиб, ЖК Махсус қисмининг тегишли 
моддасида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилишнинг энг кўп 
муддатининг тўртдан уч қисмидан кўп бўлмаслиги керак. 
Озодликдан маҳрум қилиш шундай жазони ижро этиш учун 
махсус ташкил этилган муассасаларда ўталади ва бу муассасалар 
манзил колониялари, жазони ўташ колониялари ва турмалардир.  

Download 1.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling