Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Ахлоқ тузатиш ишларини тайинлаш мумкин бўлмаган


Download 1.89 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/75
Sana30.04.2023
Hajmi1.89 Mb.
#1413758
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   75
Bog'liq
ҲОЗИРГИ ЗАМОН жиноят ҳуқуқи муамолари

Ахлоқ тузатиш ишларини тайинлаш мумкин бўлмаган 
шахслар. 
Ахлоқ тузатиш ишлари мажбуран меҳнатга жалб қилинадиган 
жазо тури бўлиб, айнан меҳнат орқали маҳкумни ҳалол меҳнат 
йўлига қайтариш ва уни тарбиялаш назарда тутилади, жазонинг бу 
турида маҳкум умумий қоидага кўра жамиятдан ажратилмаган ҳолда 
меҳнат жамоаси ёрдамида тарбияланади, деган. Б.Ж.Аҳроровнинг 
фикрига биз тўла қўшиламиз.
1
Шунга кўра бу жазо тури айрим туркумдаги жиноят қилган 
шахсларга нисбатан қўлланмайди. Чунки бу туркумдаги шахслар 
жисмоний аҳволи ёки бошқа объектив сабабларга кўра меҳнатга жалб 
1
Жиноят ҳуқуқи, Умумий қисми. Тошкент, “Адолат”, 1998. 190-бет. 


қилиниши мумкин эмас. ЎзР ЖКнинг 46-моддасида белгиланишича, 
буларга қуйидаги шахслар киради: 
1) пенсия ёшига етган шахслар;
2) меҳнатга қобилиятсизлар; 
3) ҳомиладор аёллар; 
4) ёш боласини боқиш учун таътилда бўлган аёллар; 
5) ҳарбий хизматчилар. 
Демак, қонунда ахлоқ тузатиш ишларини тайинлаш мумкин 
бўлмаган шахсларнинг рўйхати қатъий бўлиб, буларга нисбатан суд 
ҳар қандай ҳолда ҳам ахлоқ тузатиш ишларини тайинлай олмайди. 
Бундай ҳолатни ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан таҳлил қилганда 
маълум даражадаги муаммоларни келтириб чиқаради. 
Бу муаммолар шундан иборатки, айрим ҳолларда юқорида 
келтирилган 
шахсларнинг 
айримлари 
жиноят 
ҳуқуқининг 
инсонпарварлик принципидан фойдаланишдан маҳрум қилинганлар. 
ЖК 46-моддасининг 3-қисмида кўрсатилмаган, соғлом, аммо оғирроқ 
жиноятни 
содир 
қилганлар 
қонуннинг 
бу 
принципидан 
фойдаланадилар. 
Тасаввур қилайлик, ЖК Махсус қисми моддасининг 
санкциясида альтернатив жазо сифатида фақат ахлоқ тузатиш ишлари 
ва озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилган, аммо иш ҳолатларига 
кўра, айбдорга жарима тайинлашнинг иложи йўқ, ахлоқ тузатиш 
ишини тайинлаш эса, қонун билан тақиқланади. Суд учун фақат 
битта йўл қолади, фақат озодликдан маҳрум қилиш жазосини 
тайинлаш. 
Ана энди мулоҳаза қилиб кўрсак, 46-модданинг 3-қисмида 
кўрсатилган шахсларга нисбатан ахлоқ тузатиш ишини тайинлаш 
қонун билан тақиқланади, 46-модданинг 3-қисмида кўрсатилган 
шахсларга нисбатан жаримани ҳам, ахлоқ тузатишни ҳам қўллаш 
мумкин, аммо аҳволи анча оғир ва қандайдир сабабларга кўра, 
жиноят қилиб қўйган шахсларга нисбатан эса бу жазо қўлланмайди. 
Биз ана шу юқоридаги фикримиз билан 46-модданинг 3-қисмида 
назарда тутилган шахсларга ҳам ахлоқ тузатиш ишлари қўлланиши 
керак, деган фикрдан йироқмиз. Биз шуни таъкидламоқчимизки, 
судлар жазо тайинлаш вақтида жуда ҳам адолатлилик билан 
ёндашишлари керак. Афсуски, ҳозирги кунда бу борада ҳам 
камчиликлар йўқ эмас. Ўзбекистон Республикаси Олий суди 
Пленумининг 1994 йил 7 январдаги 3-сонли қарорида «Жиноят учун 
жазо тайинлаш вақтида энг аввало жиноий жавобгарликдан ва 


жазодан озод қилиш асослари бор ёки йўқлигини текшириб 
кўришлари керак, бунга асослар бўлмаса қилмиш квалификация 
қилинган модданинг санкциясида назарда тутилган жазоларнинг 
енгилроғини тайинлашлари, енгилроқ жазо тайинлашга асослар йўқ 
деган қатъий хулосага келсаларгина оғирроқ жазо тайинлашлари 
керак» 
деган 
мазмунда 
тушунтириш 
берилган эди. Афсуски, Олий суд Пленумининг 1996 йил 19 июлдаги 
16-сонли «Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги 
қарорида 
бундай 
тушунтириш 
берилмади. 
Аммо 
ушбу 
Пленум 
қарорининг 1.1.бандида 
«Одил 
жазо 
тайинлаш 
республикада 
қонунийликни, 
фуқароларнинг 
хавфсизлигини ва Конституциявий ҳуқуқларини суд йўли 
билан 
ҳимоялашни 
таъминлашнинг 
жуда 
муҳим 
негизи 
бўлиб, у жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи 
ҳолатлар мажмуи ҳамда айбдорнинг шахсиятини эътиборга олган ва 
фақат алоҳида ёндашув, инсонпарварлик ва адолат қоидаларига 
қатъий риоя қилинган ҳолда белгиланиши зарур», деб тушунтириш 
берилган.
1
Судларнинг жазо тайинлаш ишлари юзасидан Пленум 
қарорининг бу кўрсатмаси принцип бўлиб қолиши ва бунга қатъий 
риоя қилиниши керак. Юқорида айтилган Пленум қарорининг 1.2. 
бандида, “Қолаверса, қонунда турли жазолар назарда тутилган бўлса, 
озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазони қўллаш 
масаласини муҳокама қилиш судлар учун мажбурий ҳисобланади”
2
дейилиши ғоят муҳим аҳамиятга эга. Жиноят ҳуқуқи нуқтаи 
назаридан қараганда пенсия ёшига етганларга кимлар киради? 
Меҳнат кодексининг 289-моддасига биноан 60 ёшга етган эркаклар 
пенсия ёшидагилар ҳисобланади. 60 ёшга тўлган ва 55 ёшга тўлган 
аёллар ҳали жисмонан бақувват, аммо ҳали пенсияга чиқмай 
ишлаетган шахсларга нисбатан ахлоқ тузатиш ишлари тайинланиши 
мумкинми, деган савол туғилади. 
ЎзР ЖКнинг 46-моддаси 3-қисмида пенсияга чиққан шахслар 
ҳақида эмас, балки пенсия ёшига етганларга нисбатан ахлоқ тузатиш 
ишлари қўлланмаслиги ҳақида айтилади. Шунга кўра, ахлоқ тузатиш 
ишлари пенсияга чиқмаган, аммо пенсия ёшига етганларга нисбатан 
қўлланмайди. Ишнинг алоҳида тусга эга эканлиги, шунингдек, ўта 
зарарли ва ўта оғир меҳнат шароитида ишлайдиган ходимларнинг 
1
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари тўплами, 1991-1997, “Шарқ”, 1-жилд, 41-бет. 
2
Ўша жойда. 42-бет. 


пенсияга чиқиш ёши уларнинг муайян ёшга етганлиги билан эмас, 
балки шундай меҳнат шароитида ишлаган йиллар миқдори билан 
белгиланадиган ходимлар пенсияга чиқиб, енгилроқ ишга ўтказилган 
бўлса, улар жиноят содир қилган тақдирда ахлоқ тузатиш ишлари 
тайинланиши мумкин. Бизнинг фикримизча, бундай шахсларга 
нисбатан ҳам ахлоқ тузатиш ишлари тайинланиши мумкин эмас. 
Чунки улар ҳам ўз иш шароитига кўра, пенсиядаги шахслар 
ҳисобланади, 
Меҳнатга 
қобилиятсизларга 
кимлар 
киради? 
Бизнинг 
фикримизча, тиббий кўрикдан ўтказилиб, тиббий комиссия хулосаси 
билан меҳнатга қобилиятсиз деб топилган шахслар, яъни I, II, III 
гуруҳ ногиронлари ҳисобланади. 
Бунда шахснинг неча ёшдалигининг аҳамияти йўқ. Олдин 
соғлиқ учун зарарли бўлган ёки ўта оғир ишда ишлаган шахс 
пенсияга чиқиб эмас, балки соғлигига тўғри келмагани туфайли у 
ишдан бўшаб, бошқа ишда ишлаётган бўлса, ахлоқ тузатиш ишлари 
тайинланиши мумкин. Олдин меҳнатга қобилиятсиз бўлган, лекин 
кейинчалик меҳнат қобилияти тўла тикланган шахсларга нисбатан 
ҳам агар улар пенсия ёшига етмаган бўлсалар, ахлоқ тузатиш ишлари 
тайинлаш мумкин. 
Қисқа қилиб айтганда, ҳукм чиқариш пайтида меҳнатга 
қобилиятсизларга ахлоқ тузатиш ишлари тайинланмайди. Вақтинча 
бетоб бўлиб, даволанаётган шахслар бундан мустасно. Шунинг учун 
ҳам ахлоқ тузатиш ишини ўтаётган шахслар қисқа вақтга касал бўлиб 
қолиб, даволанаётган бўлса, улар бу жазони ўташдан озод 
қилинмайдилар. Жазони ўташ вақтида меҳнатга қобилиятсиз бўлиб 
қолсалар улар жазодан озод қилинадилар.Қонунда ҳомиладор 
аёлларга нисбатан ахлоқ тузатиш ишларини қўллаш мумкин эмаслиги 
белгиланган. 
Бунда ҳомиладорлик муддатининг аҳамияти йўқ. Ҳукм чиқариш 
пайтида аёлнинг ҳомиладор эканлиги ҳақидаги ҳужжатнинг 
мавжудлиги унга нисбатан ахлоқ тузатиш ишини тайинланиши учун 
тўсиқ бўлади. 
Қонундаги ана шу инсонпарварлик принципидан айрим аёллар 
фойдаланиши ҳам мумкин. Яъни ҳукм чиқаришгача ҳомиладор 
бўлмай, ҳукм чиқарганидан кейин ҳар қандай йўл билан бўлса-да, 
жазодан озод бўлиш мақсадида ҳомиладор бўлиб олади. 
Ҳомиладорлиги ҳақидаги ҳужжатни судга тақдим этиб, жазодан озод 
қилинишига эришади. Жазодан озод бўлганидан кейин эса, 


ҳомиласини олдириб ташлайди. Шунинг учун суд аёлларга нисбатан 
ахлоқ тузатиш ишини тайинлашда ишнинг барча ҳолатларини 
текшириб кўриши керак. Агарда ҳомиладор аёлга нисбатан жазо 
тайинлашда унинг қилмиши квалификация қилинган модданинг 
санкциясида жарима, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликдан маҳрум 
қилиш жазоси назарда тутилган бўлса, иш ҳолатларига кўра, жарима 
тайинлашнинг иложи бўлмаса, ахлоқ тузатиш ишларини тайинлаш 
қонун йўли билан тақиқланган бўлса, бундай ҳолда битта йўл, бу ҳам 
бўлса озодликдан маҳрум қилишни тайинлаш қолади. 
Демак, худди шундай жиноят содир қилган ҳомиладор аёлнинг 
жазоланиши, тақдири ҳомиладор бўлмаган аёлнинг тақдирига 
нисбатан оғирроқ бўлиб қолади. Бундай ҳолда ҳомиладор аёлга ҳатто 
57-модданинг (енгилроқ жазо тайинлаш) қоидаларини қўллашнинг 
ҳам иложи йўқ. 
Шунинг учун бундай аёлларга нисбатан иш ҳолатларига қараб, 
ЎзР ЖКнинг 66-моддаси (айбдор ўз қилмишига чин кўнгилдан 
пушаймон бўлганлиги муносабати билан жавобгарликдан озод қилиш 
ёки ярашганлиги муносабати билан жавобгарликдан озод қилиш) 
қоидаларини қўллаб, жавобгарликдан озод қилиш мумкин. Ёш 
боласини боқиш учун таътилда бўлган аёлларга нисбатан ҳам 
қонунда ахлоқ тузатиш ишларини тайинлаш тақиқланган. Бунда 
аёлнинг боласи неча ёшда бўлиши мумкин, деган асосли савол 
туғилади. 
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 234-моддасида 
белгиланишича, аёлнинг боласи 2 ёшга тўлгунча фарзандини 
парваришлаш учун таътил берилади.Қонунда белгиланган тартибда 
нафақа берилади. Аммо аёлнинг ўз хоҳишига кўра, иш ҳақи 
сақланмаган ҳолда боласи 3 ёшга тўлгунча парваришлаш учун иш 
ҳақи сақланмайдиган таътил ҳам берилади. Демак, агар аёл 2 йиллик 
таътилдан фойдаланиб, сўнг ишга чиқиб кетган бўлса, унга нисбатан 
ахлоқ тузатиш ишларини тайинлаш мумкин. Боласи 2 ёшга 
тўлганидан кейин яна бир йилга боласини тарбиялаш учун таътилда 
бўлса, ана шу қўшимча таътил ҳам тугамагунча унга ахлоқ тузатиш 
ишларини тайинлаш мумкин эмас. 
Бунда нафақат ўз боласини парваришлаш учун, балки янги 
туғилган чақалоқни фарзандликка олган ёки болаларга васий қилиб 
белгиланган шахслар ҳам болани парваришлаш учун таътилда бўлса, 
уларга нисбатан ахлоқ тузатиш ишларини тайинлаш мумкин 
бўлмайди. 


Қонунда ёш боласини боқиш учун таътилда бўлган 
аёлларга 
ахлоқ 
тузатиш 
ишининг 
қўлланмаслиги 
ҳақида 
айтилади. 
Шундай 
ҳолат 
ҳам 
бўлиши 
мумкинки, 
аёл 
умуман ишламайди, уй бекаси, лекин еш боласи бор, у ҳеч 
қандай таътилда эмас. 
Бундай аёлларга нисбатан ахлоқ тузатиш иши қўлланиши 
мумкинми? Қонунда таътилда бўлган аёллар деб маълум даражада 
чегаралаб кўйилган. Бизнинг фикримизча, қонунда бундай чеклаш 
бўлмаслиги керак. Шунинг учун 46-модданинг 3-қисмидаги «ёш 
боласини боқиш учун таътилда бўлган», деган сўзлар ўрнига «ёш 
болали аёлларга боласи 3 ёшга тўлгунча» деган сўзлар билан 
алмаштирилса мақсадга мувофиқ бўлади. 
Ҳарбий хизматчиларга нисбатан ахлоқ тузатиш ишларини 
амалда тайинлашнинг иложи бўлмагани учун ҳам қонунда уларга 
ахлоқ тузатиш ишини тайинлаш тақиқланган. Бу жазо ўрнига уларга 
хизмат бўйича чеклаш жазоси тайинланади. Муддатли ҳарбий 
хизматчиларга эса, интизомий қисмга жўнатиш тайинланади. 

Download 1.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling