Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Қўшиш мумкин бўлмаган жазоларни тайинлаганда қатъий
Download 1.89 Mb. Pdf ko'rish
|
ҲОЗИРГИ ЗАМОН жиноят ҳуқуқи муамолари
Қўшиш мумкин бўлмаган жазоларни тайинлаганда қатъий
жазо тайинлаш тартиби. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Жиноят кодекси-нинг 61-моддасида белгиланганига кўра жарима ва муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазолар озодликдан маҳрум қилиш, интизомий қисмга жўнатиш, қамоқ, хизмат бўйича чеклаш, ахлоқ тузатиш ишлари билан қўшилганда ҳар қайси жазо алоҳида ижро этилади. Демак, бу модданинг мазмунига кўра жарима ва муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазолари тайинланганда улар бошқа жазо турига қўшилмай алоҳида-алоҳида ижро этилади. Қўшиш ва қоплаш мумкин бўлмаган жазоларни алоҳида- алоҳида ижро этиш масаласи собиқ иттифоқ давридаги жиноят ҳуқуқида ҳам мавжуд эди. Аммо судлар жазо тайинлашда бундай қоидадан деярли фойдаланмас эдилар. Собиқ СССР Олий суди Пленумининг 1981 йил 31 июлдаги “Бир неча жиноятлар содир қилганлик ва бир неча ҳукмлар юзасидан жазо тайинлаш ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 5-бандида бир неча жиноятлар юзасидан ҳукмлар жами юзасидан ҳар хил турдаги жазо тайинланган бўлса ва иттифоқдош республикалар жиноят қонунларида бошқача белгиланмаган бўлса ҳамда суд бу жазоларни қўшиш ёки қоплашни лозим топмасалар, бу жазолар алоҳида-алоҳида ижро этилади”, деб тушунтириш берилган эди. Аммо жиноят қонунида жазоларни алоҳида-алоҳида ижро этиш масаласи фақат Ўзбекистон Республикасининг 1959 йили қабул қилинган Жиноят кодексига 1993 йил 7 майида Жиноят кодексига 1 Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари тўплами, I-жилд, 1997, “Шарқ”, 46-бет. қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонуни билан ЖКга киритилган ва 411- моддасида ўз ифодасини топган эди. Ўша Жиноят кодекси 411-модда билан тўлдирилмагунча қўшиш мумкин бўлмаган жазоларни қоплаш усули орқали тайинлаб катъий жазо белгиланиб келинди. Амалдаги Жиноят кодексимизда бу масалалар аниқ кўрсатиб қўйилди. Бу масалалар Россия Федерациясининг амалдаги Жиноят кодексида ҳам (71-модда) аниқ кўрсатиб қўйилган. РФ ЖКда жиноий жазоларнинг турлари анча кенгроқ назарда тутилгани сабабли бир неча ҳукмлар юзасидан жазо тайинланганда алоҳида-алоҳида ижро этиладиган жазоларнинг турлари ҳам кенгроқ назарда тутилиб қабул қилинган. ЎзРнинг амалдаги Жиноят кодекси 61-моддасига кўра, асосий жазо сифатида тайинланадиган муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоларигина бошқа жазо турларига қўшилмай алоҳида-алоҳида ижро этилади. Айтайлик, шахс биринчи ҳукмни бўйича ахлоқ тузатиш жазосини ўтаётган эди, кейинги ҳукм бўйича эса жарима жазосига ҳукм қилинса, ахлоқ тузатиш жазосини ўтайверади, кейинги ҳукм бўйича тайинланган ҳукм қонуний кучга кириши билан жарима ҳам ижро этилади. Ёки бошқа бир мисолни айтайлик, шахсга биринчи ҳукм бўйича жарима жазоси тайинланган дейлик. Ҳукм ҳали қонуний кучга кирмасдан ёки ҳали жаримани тўлашга улгурмасдан янги содир этилган жиноят учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинса, биринчи ҳукм юзасидан тайинланган жарима ва кейинги ҳукм бўйича тайинланган озодликдан маҳрум қилиш алоҳида-алоҳида ижро этилади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 533- моддасида ҳукмнинг ижросини кечиктириш шартлари кўрсатилган. Ушбу моддада белгиланганига кўра суд фақат озодликдан маҳрум қилиш ва жарима жазоларини ушбу моддада назарда тутилган асослар мавжуд бўлсагина ҳукмнинг ижросини кечиктиради. Аммо жарима жазосини кўпи билан олти ой муддатга кечиктиради. ЎзР ЖПК 533-моддаси асосида ҳукмнинг ижроси кечиктирилган шахс, кечиктирилган муддат ичида янги жиноят содир қилган тақдирда ҳам жазо ЎзР ЖКнинг 60-моддаси тартибида тайинланади. Бунда биринчи ҳукм юзасидан тайинланган жазо билан кейинги ҳукм бўйича тайинланган жазоларни қўшиш мумкин бўлса, қисман қўшиш ёки тўла қўшиш йўли билан қатъий жазо тайинланади. Агар бу жазоларни қўшиш мумкин бўлмаса, алоҳида-алоҳида ижро этилади. ЎзР ЖК 44-моддасида белгиланишига кўра агар шахс жиноий жазо сифатида тўланмаган жаримани тўлашдан уч ой мобайнида бўйин товласа, суд жариманинг тўланмаган миқдорини ахлоқ тузатиш ишларини хизмат бўйича чеклаш ёки қамоқ тариқасидаги жазо билан алмаштиради. Маҳкум жаримани тўлашдан ушбу моддада кўрсатилган муддат мобайнида тўлашдан бош тортиши билан бирга янги жиноят содир этса, жазо тайинлаш масаласи қандай ҳал қилиниши керак деган савол туғилади. Бизнинг фикримизча, суд маҳкумнинг янги содир қилган жинояти учун жазо тайинлаб, олдинги ҳукм бўйича тайинланган жаримани иш ҳолатларга қараб ёки ахлоқ тузатиш ишлари билан ёки қамоқ билан алмаштиради. Махкум ҳарбий хизматчи бўлса, хизмат бўйича чеклаш жазоси билан алмаштиради. Суд ана шу алмаштирилган жазони кейинги ҳукм бўйича тайинланган жазога тўла ёки қисман қўшиб, қатъий жазо тайинлайди. Бунда кейинги ҳукм бўйича тайинланган жазо озодликдан маҳрум қилиш, олдинги ҳукм бўйича тайинланган жазо эса ахлоқ тузатиш ишлари бўлса, ахлоқ тузатиш ишларининг ҳар уч кунини озодликдан маҳрум қилишнинг бир кунига ҳисоблаб тўла қўшиш ёки қисман қўшиш орқали қатъий жазо тайинланади. Агар жарима қамоқ билан алмаштирилган бўлса, кейинги ҳукм бўйича тайинланган озодликдан маҳрум қилишга қамоқнинг бир кунини бир кунга ҳисоблаб тўла қўшиш орқали қатъий жазо тайинлайди. Суд бир неча ҳукм бўйича жазо тайинлашда шахснинг дастлабки қамоқда ўталган муддатини ҳам ҳисобга олади. Бунда қамоқда сақланган муддатнинг бир куни қамоқ, интизомий қисмга жўнатиш ва озодликдан маҳрум қилишнинг бир кунига ҳисобланади. Ахлоқ тузатиш ишлари ёки хизмат бўйича чеклашнинг уч кунига ҳисоблаб қатъий жазо тайинланади. Суд жазо тайинлашда ЎзР ЖКнинг 60-моддасининг талабларига тўла риоя қилган ҳолда жазо тайинлайди. Download 1.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling