Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 1.89 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/75
Sana30.04.2023
Hajmi1.89 Mb.
#1413758
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   75
Bog'liq
ҲОЗИРГИ ЗАМОН жиноят ҳуқуқи муамолари

 
б. Жиноятнинг махсус субъекти 
Жиноятнинг махсус субъекти деб жиноятнинг махсус 
хусусиятини 
ифода 
этувчи, 
жиноят 
ҳуқуқий 
норманинг 
диспозициясида назарда тутилган, жиноят субъектининг умумий 
белгилари (ақли расолиги, қонунда белгиланган ёшга етганлиги) дан 
ташқари қўшимча махсус белгига эга бўлган шахсга айтилади.
ЖК Махсус қисмида шундай нормалар борки, шахснинг ақли 
расо ва муайян ёшга етганлигининг ўзи, ўша жиноятнинг субъекти 
деб ҳисоблашга асос бўла олмайди. Ўша жиноятнинг асосий 
белгиларидан ташқари қонун талаб этган яна бошқа махсус 
белгисининг бўлиши зарур. Масалан, қасддан баданга оғир шикаст 
етказиш жиноятининг хавфли рецидивист томонидан қилинганлиги 
учун 104-модданинг 3-қисми «б» бандида, ўта хавфли рецидивист 
томонидан содир этганлик учун 104-модданинг 3-қисми «в» бандида 
жавобгарлик назарда тутилган.Қилмишни ушбу бандлар билан 
квалификация қилиш учун шахс албатта, хавфли ёки ўта хавфли 
рецидивист бўлиши керак, булардан бошқа шахслар бу 
жиноятларнинг субъекти бўла олмайдилар. 
Шахсни 118-модданинг 3-қисми «б» банди билан жавобгар 
қилиш учун (номусга тегиш) жабрланувчи, албатта, жиноятчининг 
яқин қариндоши бўлиши керак. Мансабдорлик жиноятида айблаш 
учун шахс, албатта, қонунга мувофиқ мансабдор бўлиши керак. 


Шахсни ҳарбий жиноятларда айблаш учун у, албатта, ҳарбий 
хизматчи бўлиши керак. 
Жиноятнинг махсус субъекти ўз мазмунига кўра, турли-
тумандир. 
Амалдаги 
Жиноят 
кодекси 
Махсус 
қисмидаги 
жиноятларнинг 40 фоизга яқинининг субъектлари махсус 
субъектлардир. Махсус субъектлар содир қиладиган жиноятларда 
бошқа шахслар жиноятнинг бажарувчиси сифатида жиноятнинг 
субъекти бўла олмайдилар. Бошқа шахслар Махсус субъектлар 
томонидан содир этиладиган жиноятларда иштирокчи сифатида 
қатнашишлари мумкин. 
ЖК Махсус қисмининг айрим моддалари диспозициясида 
махсус субъект белгиси кўрсатилмайди. Аммо улар жиноят ҳуқуқий 
нормани системали, мантиқий, грамматик шарҳлаш орқали 
аниқланади. Масалан, ЎзР ЖК 127-моддасида вояга етмаган шахсни 
Ҳозирижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш учун жавобгарлик 
белгиланган. Ушбу норманинг мазмунини мантиқан шарҳланса, 
субъекти фақат вояга етган шахсларгина вояга етмаганни 
Ҳозирижтимоий ҳаракатга ёки жиноятга жалб қилади. Вояга етмаган 
шахс бошқа бир вояга етмаганни, жиноятга ёки бошқа 
Ҳозирижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилишнинг субъекти бўла 
олмайдилар.Қонунда махсус субъектнинг айнан ўзи айтилмасада, 
унинг махсус белгиларига, яъни шахснинг мажбуриятига, 
бажарадиган вазифасига, мансабдор эканлигига ва ҳоказо 
белгиларига ҳавола қилинади. Масалан, ЖК Махсус қисмининг 116-
моддасида касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада 
бажармаган шахсларгина шу жиноятларнинг субъектлари бўлиши 
мумкинлиги назарда тутилган. Касб юзасидан қандай вазифа 
юклатилганлиги конкрет иш ҳолатларига кўра, аниқланади. Масалан, 
касалга ёрдам кўрсатиш вазифаси юклатилган шахснинг ўз 
вазифасини бажармай узрсиз сабабларга кўра, касалга ёрдам 
кўрсатмаганлиги шахснинг баданига оғир ёки ўртача оғир шикаст 
етказилишига сабаб бўлса, мазкур жиноятнинг субъекти бўлади. 
Айрим моддалар диспозициясида эса ўша жиноятнинг махсус 
субъекти аниқ кўрсатилади. Масалан, жиноий ҳомила тушириш-нинг 
(114-модданинг 1-қисми) 
субъекти 
шифокор 
акушер 
гинекологларгина бўлиши мумкин. ЖКнинг 230-моддасида айбсиз 
кишини 
жавобгарликка 
тортишнинг 
субъектлари 
фақат 
суриштирувчи, терговчи бўлиши мумкин ва ҳоказолар. 


Умумий қоидага кўра, Ўзбекистон ҳудудида жиноят қилган ҳар 
қандай Ўзбекистон ёки чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган 
шахслар жиноятнинг субъекти бўладилар. Аммо ЖК Махсус 
қисмининг айрим нормаларининг субъектлари фақат Ўзбекистон 
фуқаролари бўлса (масалан, давлатга хоинлик қилиш 157-модда), 
айрим моддаларида назарда тутилган жиноятнинг субъектлари фақат 
чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар (масалан, 
жосуслик, 160-модда) бўлиши мумкин. Юридик адабиётларда махсус 
субъектларни белгиларига қараб кўпроқ қуйидагича таснифлайдилар: 
1) давлат-ҳуқуқий аҳволига қараб (Ўзбекистон ёки чет эл 
фуқаролигига қараб, масалан, ЖК 157 ва 160-моддалари; 
2) демографик белгиларига қараб эркаклар, аёллар ёки вояга 
етганлар (масалан, онанинг ўз чақалоғини ўлдиришнинг субъекти 
фақат аёл киши, яъни чақалоқнинг онасининг ўзи) бўлади. 
Бесоқолбозлик жиноятининг (120-модда) субъекти фақат эркаклар 
бўла оладилар. Вояга етмаган шахсни Ҳозирижтимоий хатти-
ҳаракатларга жалб қилишнинг (127-модда )субъекти фақат вояга 
етганлар бўла оладилар; 
3) оилавий қариндошлик муносабатларига кўра, субъект бўла 
оладиганлар. Масалан, вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз 
шахсларни (122- модда ёхуд ота-онани моддий таъминлашдан бўйин 
товлаш 123-модда) яқин қариндошининг номусига тегиш (118-модда 
3-қисмининг «б» банди), жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб 
Ҳозиртабиий усулда қондириш (119-моддаси 3-қисмининг “б” банди) 
яқин қариндошига нисбатан содир этиш ва ҳоказолар); 
4) ҳарбий мажбур эканлигига қараб, масалан, ҳарбий ёки 
муқобил хизматдан бўйин товлаш (125-модда) муддатли ҳарбий 
хизматга чақирувчилар ушбу жиноятнинг субъектлари бўла 
оладилар; 
5) мансаб ваколати юзасидан жиноятнинг субъекти бўла 
оладиганлар: (ЎзР ЖКнинг 205-211-моддалар, 167-модда 2-
қисмининг «г» банди ва ҳоказолар); 
6) давлатнинг махсус тизимида ишлайдиганлар – масалан, 
суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья, милиция ходимлари (230, 
231, 235, 239 ва ҳоказо моддалар); 
7) касби юзасидан субъект бўла оладиганлар: масалан, тиббиёт 
ходимлари (114, 116- моддалар); 
8) бажарадиган ишининг хусусиятига кўра субъект бўла 
оладиганлар: масалан, давлат сирларини ошкор қилиш (162-модда), 


давлат сири ёки ҳарбий сир ҳисобланган ҳужжатларни йўқотиш (163-
модда), темир йўл, денгиз, ҳаво, транспортларнинг ҳаракати ёки 
улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш (260, 261, 262, 
265, 266 ва ҳоказо моддалар); 
9) давлатга нисбатан фуқароларнинг мажбуриятлари юзасидан 
жиноятнинг субъекти бўла оладиганлар: гувоҳлар, жабрланувчилар, 
экспертлар, таржимонлар ва ҳоказолар; 
10) жабрланувчилар ўзларининг ижтимоий аҳволига кўра, 
моддий ёки бошқа жиҳатдан қарам бўлган шахслар субъект бўла 
оладиган жиноятларнинг субъектлари: масалан, (121,122, 123 ва 
ҳоказо моддалар); 
11) олдин жиноят содир қилганлиги учун судланган шахслар, 
такроран жиноят содир қилганлар, хавфли ва ўта хавфли реци-
дивистлар, маъмурий назорат остига олинганлар ва ҳоказолар; 
12) бошқа асосларга кўра, жиноятнинг субъекти бўла 
оладиганлар
1

Жиноятнинг махсус субъектларини ушбу таснифлаш қатъий ва 
ягона усул бўлмасдан, тахминий тавсиядир. Юридик адабиётларда 
жиноят субъектларини таснифлашнинг турли вариантлари тавсия 
қилинади. Аммо юқорида баён қилинган таснифлаш кенгроқ 
тарқалган. 
Жиноят махсус субъектининг белгилари жиноят таркиби 
субъектининг белгилари доирасига кирувчи субъектнинг зарурий 
белгиси бўлиб, қилмишни ЖКнинг муайян нормаси билан 
квалификация қилишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. 
Жиноятнинг махсус субъекти белгиси жиноят субъектининг 
факультатив белгиси бўлиб, бу белгилар ЖК Махсус қисмининг 
барча моддаларида назарда тутилган жиноятлар учун зарур бўлмай, 
фақат қонунда зарурий белги сифатида назарда тутилган жиноят 
таркиблари учун шартдир. 
Жиноятнинг 
махсус 
субъектларининг 
аҳамиятини 
қуйидагиларда ифодалаш мумкин: 
биринчидан – махсус субъектнинг белгиси муайян жиноят 
таркиби доирасига киритилган бўлса, бу белги ўша жиноятларни 
квалификация қилишнинг асосий белгиси сифатида жиноят таркиби 
доирасига киритилади (масалан, мансабдорлик жиноятлари, харбий 
хизматни ўташ билан боғлиқ бўлган жиноятлар ва ҳоказолар; 
1
Бу ҳақда қаранг: Уголовное право Российской Федерации. Общая часть. М. “Юристь”, 2001, 208-209-бетлар. 


иккинчидан – жиноят махсус субъектининг белгиси ўша жиноят 
таркибида асосий белги сифатида эмас, балки жавобгарликни 
оғирлаштирувчи белгиси сифатида киритилган бўлса, фақат ўша 
норманинг ўзи учун жиноят субъектининг зарурий белгиси 
ҳисобланади. Масалан, ЖК Махсус қисмининг кўплаб моддаларида 
ўша жиноятни хавфли ёки ўта хавфли рецидивист томонидан 
қилинганлиги учун алоҳида қисмда жавобгарлик белгиланган бўлиб, 
фақат хавфли ва ўта хавфли рецидивистларгина ўша норманинг 
субъекти бўла олади; 
учинчидан – жиноят махсус субъекти белгиси сифатида жиноят 
таркиби доирасига қилмишни квалификация қилишнинг зарурий 
белгиси сифатида киритилмаган субъектнинг белгилари ЎзР ЖК 56-
моддасига кўра, жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида ҳисобга 
олиниши мумкин. Масалан, ЖК 56-моддаси 1-қисмининг «о» бандида 
мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, психатроп ёхуд 
кишининг ақл-идрокига таъсир қилувчи бошқа моддалар таъсири 
остида жиноят содир этиш жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида 
назарда тутилган. 
Шундай қилиб, жиноятнинг махсус субъекти белгиларининг 
аҳамияти учта жиҳати билан ифодаланар экан. Булар: 
1) махсус субъекти жиноят таркиби субъектининг асосий 
белгиси сифатида жиноят таркиби доирасига жиноятни квалификация 
қилишнинг асосий зарурий белгиси сифатида киритилган белгилар; 
2) жиноят таркиби доирасига жавобгарликни оғирлаштирувчи 
белгиси сифатида киритилган белгилар; 
3) жиноят таркиби доирасига киритилмаган, аммо суд жазо 
тайинлаш вақтида жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб ҳисобга олиши 
мумкин бўлган белгилар. 



Download 1.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling