Публицистик услуб
Публицистик услуб − ташвиқот-тарғибот ишлари олиб бориладиган,
асосан, ижтимоий-сиёсий ҳаёт ёритиладиган нутқ кўринишидир. Публицистик
услуб ўзининг образлилиги, ҳиссий-таъсирий хусусияти билан бадиий услубга;
ёрқинлиги, аниқлиги ва терминологик лексикаси билан илмий услубга яқин
туради.
Ижтимоий-сиёсий масалаларнинг ёритилиши, таҳлил услуби, ижтимоий-
сиёсий масалаларни ҳал этишга ундашнинг фаоллиги, ўзига хос терминлар,
асосан сиёсий терминларнинг кўп қўлланилиши сингари хусусиятлар
публицистик ва илмий услубнинг ўхшаш томонларидир.
Публицистик ва бадиий услубнинг ҳам ўхшаш томонлари мавжуд.
Иккала услубда ҳам образли ифодалар, тасвирий воситалардан кўпроқ
фойдаланилади. Сўз ва терминлар сиёсий маъносининг бадиий услуб
элементлари билан қоришган, уйғунлашган ҳолда ифодаланиши публицистик
нутқнинг салоҳиятини янада кўтаради ва унинг таъсирчанлигини оширади.
Публицистик
услубда
ижтимоий-сиёсий
терминлар,
газета
ва
журналларга хос махсус ифодалар, бирикмалар, қатъий қолиплашган
қурилмаларнинг
тез-тез
қўлланилиши
бу
услубнинг
ўзига
хос
хусусиятларидандир: мустақиллик, ички таҳдид, ташқи таҳдид, совуқ уруш,
очиқ овоз, ёпиқ овоз, буюк хизматлари учун, расмий визит билан, миллий
истиқлол мафкураси, халқ эътиқоди, буюк келажакка ишонч, шахс билан
давлат муносабатлари, жамиятимизнинг фаол иштирокчиси, мафкуравий
бўшлиқ, хавфсизликка таҳдид ва ҳ.к.
Публицистик услубда ҳисссий-таъсирий сўзлар ва бирикмалардан, мақол
ва ҳикматли сўзлардан унумли фойдаланилади. Мақол ва ҳикматли сўзлар бу
услубда сарлавҳа номи бўлиб ҳам келади ҳамда мазкур услубнинг янада
ёрқинроқ бўлишини таъминлайди. Масалан, Яхшидан боғ қолади. Биздан озод
ва обод Ватан қолсин. Мард майдонда синалади. Ватан, эл манфаати
муқаддасдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |