Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Юридик терминларнинг синтактик усул билан ясалиши
Download 0.96 Mb. Pdf ko'rish
|
yuristning nutq madaniyati 071120101613
Юридик терминларнинг синтактик усул билан ясалиши 21 Ўзбек тилнинг юридик терминологиясида якка сўзли терминларга нисбатан бирикмали, яъни таркиби икки ёки ундан ортиқ сўзлардан ташкил топган терминлар салмоқли ўринни эгаллайди. Бунинг сабаби нимада? Бунинг сабаби шундаки, синтактик усул билан ясалган бирикмали терминлар барча тилларда бўлганидек, ўзбек тилида ҳам муҳим номинатив манба саналади, уларда ифодаланаётган нарсанинг ёки тушунчанинг белгиси шундоққина билиниб туради, улар билишсизликдан билиш сари ҳаракат жараёнида ижтимоий амалиёт малумотларини мустаҳкамлашда “сўздан иборат тўсиқ”ни ошиб ўтишга, яъни синтактик бирликдан лексик бирликка ўтишга ёрдам беради. Масалан: мамлакатдаги мавжуд тартибни ҳимоя қилувчи, ҳокимият органларига эга бўлган мустақил мамлакат тушунчаси давлат термини билан юритилади. Давлат эндигина юзага келаётган бир пайтда бу тушунчани ёлғиз шу терминнинг ўзи бажариб келган. Бироқ давлат бошқарувида содир бўлган қатор ўзгаришлар, янгиликлар туфайли давлат шакллари ҳам кўпайди. Бу эса бошқарувни бажарадиган давлат ифодалайдиган тушунчаларни бирикма тарзида ифодалаш заруратини келтириб чиқарди. Натижада, тилда давлат термини иштирокида бир қатор бирикма терминлар юзага келди: унитар давлат, федератив давлат, конфедератив давлат, демократик давлат, социалистик давлат, капиталистик давлат ва ҳ.к. Бошқарув билан боғлиқ бундай тушунчаларни якка сўздан иборат термин билан ифодалаб беришнинг иложи йўқ. Шунга кўра бу тушунчалар икки ёки ундан ортиқ сўзлар бирикмаси билан ифодаланади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, синтактик усул билан термин ясалиши деганда сўз бирикмасининг сўзга айланиши тушунилади.Тил тараққиёти жараёнида маълум бир сўз бирикмаси ягона лексик маъно касб этиши натижасида синтактик бирликдан лексик бирликка айланади. Яъни бирикма характеридаги терминлар номинатив вазифани бажариб, бир ягона термин шаклига ўтади. Бу ҳодиса юридик соҳага оид тарихий терминларнинг ясалишида ҳам фаол бўлган. Масалан: мингбоши, элликбоши, юзбоши, қозикалон, мирзабоши каби қўшма сўзлар шу йўл билан юзага келгандир. Сўз ҳосил бўлишининг бу усули лексикализация усули деб ҳам юритилади. Ҳозирги ўзбек тилининг юридик терминлари тизимини ўрганиш жараёни лексикализация усулининг ниҳоятда фаоллашганлигини кўрсатади. Бирикма ҳолидаги юридик терминлар шу қадар кўп ва ясалиш жиҳатдан хилма-хил кўринишларга эгаки, уларнинг таркиби икки ва ундан ортиқ сўзлардан иборат бўлади. Масалан: рецидив жиноят, ўта оғир жиноят, ҳаётга қарши жиноятлар, қасддан одам ўлдириш, озодликдан маҳрум қилиш, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят ва ҳ.к. Тузилиши жиҳатидан бирикма терминлар таркибидаги сўзларнинг ўзаро бирикишига қараб бир неча хилга бўлиш мумкин. Масалан: от+от: иш ҳақи, иш вақти, суд ажрими, суд ижрочиси, давлат суверенитети; сифат+от: интизомий жазо, маъмурий жазо, маданий мерос, рецидив жиноят, мустақил давлат; от+ҳаракат номи: мол-мулкни мусодара қилиш, одам ўғирлаш, жазо тайинлаш, пора бериш, пора олиш ва ҳ.к. 22 Албатта, терминларнинг бундай ҳолда юзага келиши тилнинг маълум бир қонуниятларига асосланади. Сўз бирикмаларини ҳосил қилишда иштирок этувчи мослашув, бошқарув, битишув ҳодисалари энди юридик терминлар тизимида синтактик бирликлар эмас, балки луғавий бирликлар ― бирикмали терминларнинг юзага келишида асосий восита бўлиб хизмат қилади. Фикримизни мисоллар билан исботлашга ҳаракат қиламиз: Мослашув асосида юзага келган бирикмали юридик терминлар: давлат тили, давлат байроғи, давлат мадҳияси, давлат герби, суд ажрими, суд ҳукми, меҳнат шартномаси, Вазирлар Маҳкамаси; Бошқарув асосида юзага келган бирикмали юридик терминлар: давлатга хоинлик қилиш, баданга шикаст етказиш, тажовузлардан қўриқлаш, жазодан озод қилиш, суд орқали мусодара қилиш, жазони енгилроғи билан алмаштириш, терговда иштирок этиш, меросдан маҳрум этиш, ҳимоядан воз кечиш; Битишув асосида юзага келган юридик терминлар: хавфли рецидивист, уюшган гуруҳ, қасддан содир этилган жиноят, қўшимча таътил, ишончли вакил, ўта оғир жиноят, руҳий ожизлик, жисмоний ожизлик ва ҳ.к. Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling