Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 0.96 Mb. Pdf ko'rish
|
yuristning nutq madaniyati 071120101613
Нутқнинг мантиқийлиги. Фикр, тафаккур қилиш соғлом бўлса, нутқ
ҳам талаб даражасида бўлади. Фикр нотўғри бўлса, нутқ мантиқий жиҳатдан тугал бўлмаслиги аниқ. Грамматик жиҳатдан шаклланмаган нутқ ҳам, нутқда ноўрин қўлланилган луғавий бирликлар, грамматик шакллар ҳам мантиққа путур етказади. Нутқнинг мантиқийлиги фақат лисоний ҳодиса бўлмасдан, экстралингвистик ҳодиса сифатида ҳам намоён бўлади. Агар юрист тилнинг бутун қоидаларини яхши билсада, ўзи фикр юритаётган мавзуни яхши билмас экан нутқнинг мантиқийлиги юқори даражада бўлмайди. Зеро, улуғ мутафаккир Форобий тўғри таъкидлаганидек, «Мантиқнинг ақлга муносабати грамматиканинг тилга муносабати кабидир. Грамматика одамлар нутқини тарбиялагани каби, мантиқ ҳам тафаккурни ҳақиқий йўлдан олиб бориш учун ақлни тўғрилаб туради». Нутқда мантиқийликка эришиш учун, аввало, бир фикрни иккинчи фикрга боғлай олиш, мавзунинг муқаддима, асосий қисм, ҳамда хотима қисмини тўғри жойлаштира олиш, фикр юритилган мавзу юзасидан тегишли хулосалар чиқара олиш маҳоратини шакллантириш зарурдир. Ҳар қандай воқеийлик юзасидан айтилаётган мулоҳазалар юқорида санаб ўтилган зарурий қисмларга эга бўлади, агар бу қисмлар тартиби ўзгартирилса, мантиқ йўқолиши, мақсад амалга ошмаслиги аниқ. Шунинг учун нутқий мантиқ талабига мувофиқ гаплар ўртасида ҳам изчиллик бўлиши, уларнинг бирида баён этилган фикр иккинчиси орқали тўлдирилиши керак. Бу ҳолат маълум бир фикрнинг тугашига қадар давом эттирилиши лозим. Гаплар ўртасида фикрий изчиллик йўқолиши билан мантиқийликка путур етади. Демак, тушунчалар учун муқобил бўла оладиган сўзлар, терминларни ўз ўрнида қўллай олиш; оҳанг, сўзларнинг боғланиши, сўзлар тартиби, гапларнинг турларини мазмунга мувофиқлигини таъминлай олиш мантиқийликнинг асосини ташкил этади. Яъни воқеийликка мос келмаган нутқда мантиқийлик тугал бўлмайди. Нутқнинг мантиқийлигигига путур етказувчи лисоний жиҳатлар қуйидагилардан иборат: Нутқда айрим сўзларнинг тушириб қолдирилиши: Жиноятчи ўз шеригини белгиланган жойда кутиб олди. Унинг қўлида сумка бор эди. (Кимнинг қўлида сумка бўлган? Жиноятчининг қўлидами ёки шеригининг?). Рус гуруҳини тамомлаган баъзи юристларнинг у ва ў ҳарфларининг фарқига бормаслиги: Саволлар гувоҳни уйлантириб қўйди. ъ айириш белгисининг қўлланилиш доирасини билмаслик: Жиноятчининг даволари исботланмади. 30 х ва ҳ товушларини ёзувда тўғри қўллай олмаслик: Дарахт шоҳларида қотилликнинг изи топилди. Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling