Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/73
Sana18.06.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1556091
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   73
Bog'liq
yuristning nutq madaniyati 071120101613

Нутқнинг аниқлиги. Аниқлик ҳам нутқнинг коммуникатив сифатини 
таъминловчи шартлардан биридир.
Нутқнинг аниқлиги дейилганда, ифодаланаётган фикрга, воқеийликка сўз 
ва терминларнинг мувофиқ келишидир. Яъни шакл билан мазмун мутлақо мос 
бўлмоғи нутқнинг аниқлигини таъминлайдиган омиллардир. Нутқнинг аниқ 
бўлиши унинг шаклланишида иштирок этувчи нафақат лингвистик, балки 
экстралингвистик омилларга ҳам боғлиқ бўлади. Бу эса, тил ва тафаккурнинг 
ўзаро алоқадорлиги билан ўлчанади. Табиат ва жамиятдаги нарса-ҳодисалар 
ҳамда воқеийлик билан уларнинг нутқдаги инъикоси ўртасидаги айнан 
мувофиқлик нутқнинг аниқлигини таъминлайди. 
Нутқда тушунчани ифодалаш учун сўзни ўз ўрнида қўллай олмаслик нутқ 
аниқлигига путур етказади. Аниқликни бузувчи ҳолатларга, асосан, 
қуйидагилар сабаб бўлади: 
а) синонимларни нотўғри қўллаш: фуқаро, шахс, субъект, инсон 
сўзларининг ўрнини алмаштириб бўлмайди; 
б) паронимларни нотўғри қўллаш: тизим-тузум, ислоҳ-истилоҳ, 
истиқлол-истиқбол, дипломат-диломант...
в) сўз тартибининг ўрнини алмаштириб қўллаш: 
Жиноятчи семиз портфелли киши эди. Жиноятчи портфелли семиз киши 
эди. (Биринчи гапда жиноятчининг портфели, иккинчи гапда унинг ўзи семиз 
эканлиги англашилади). Жисмоний шахс молия йили давомида ҳар бир ишлаб 
даромад олган ой учун энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида чегирма 
қилиниш ҳуқуқига эга. ( ЎзР Солиқ кодекси, 54- модда). Келтирилган моддада 
сўзлар тартибининг ўзгариши мазмуннинг йўқолувига олиб келган. Аслида бу 
модда адабий тил меъёрларига мувофиқ қуйидагича берилиши лозим эди: 
Жисмоний шахс молия йили давомида ишлаб даромад олган ҳар бир ой учун энг 


29 
кам иш ҳақи миқдорида солиққа тортилади. Бундай ғализ моддалар давлатнинг 
фуқароларига тушунарли бўлмайди. Бўлғуси мутахассисларнинг асосий 
вазифаси ифодаланаётган фикрнинг бошқалар томонидан тўлақонли қабул 
қилинишига эришишдан иборат бўлмоғи лозим.
Шу сабабдан тил бирликларини мақсадга мувофиқ қўллаш учун адабий 
тилнинг қоидалари, меъёрларини юқори даражада билиш тақозо этилади.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling