Нутқнинг тозалиги. Нутқнинг коммуникатив сифати фақат ва фақат
адабий тил доирасида бўлгандагина шаклланади, тўлақонли бўлади. Нутқнинг
тозалиги дейилганда ҳам нутқнинг адабий тил меъёрларига мувофиқлиги
тушунилади.
Нутқ маданияти ҳақида гапирилганда бевосита инсоннинг нутқда
номеъёрий сўзларни қўлламасдан, нутқнинг тозалигига путур етказувчи
нуқсонларсиз фикр ифодалаши кўзда тутилади.
Нутқнинг тозалигини бузувчи қусурларга қуйидагилар киради:
• Нутқда адабий тилга хос бўлмаган сўзлар, диалектизмлар, яъни шевага
оид сўзларни қўллаш. Диалектизмлар бадиий асар тилида маълум бир эстетик
вазифада – ижодкорнинг мақсади ва ниятини амалга оширишда тасвирий
восита сифатида қўлланса-да, маданий нутққа соя солувчи воситадир. Ҳуқуқ-
тартибот тизимида фаолият кўрсатаётган ходимлар нутқида ҳам бундай
ҳолатлар тез-тез кўзга ташланади. Баъзи юристларимиз мулоқот жараёнида
ҳамон ўз нутқини назорат қила олмаётирлар. Шевага оид сўзларни нутқда тез-
тез қўллаш адабий тил меъёрининг бузилишига сабаб бўлади, натижада
нутқнинг тозалигига путур етади. Масалан, келопти, кетвотти, бордиз,
ёшулли, болиш (ёстиқ), гармдори (қалампир), дода, шоти, гашир каби.
Варваризмлар − ўзбек адабий тилига ўзлашмаган хорижий сўзлардир.
Нутқда ўзбек тилида муқобили бўла туриб ўзлашмаган хорижий сўзларни, яъни
варваризмларни қўллаш нутқнинг тозалигини, софлигини бузади. Амалиётдаги
юристларнинг аксарияти нутқида бу ҳолатни кузатиш мумкин. Масалан,
вообще, общитада яшайди, зайнит, так (хўш дейиш ўрнига), обсуждать қилиш
керак, прелесть, учебный часть, заявление, акт... Бу ҳолат биринчидан,
нутқнинг тозалигига салбий таъсир этса, иккинчидан, зиёлининг маданий
савиясини, маънавий қиёфасини пасайтиради.
Адибларимиз варваризмлардан хорижий расм-одатларни тасвирлашда,
баъзан чет эл маданияти олдида сажда қилувчи персонажлар нутқини
индивидуаллаштиришда фойдаланадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |