Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/73
Sana18.06.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1556091
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   73
Bog'liq
yuristning nutq madaniyati 071120101613

Қисқартма сўзлар имлоси 
Бош ҳарфлардангина иборат бўлган қисқартма сўзлар бош ҳарфлар билан 
ёзилади: БМТ, МДҲ, ТДЮИ ва б. 
Исм-фамилиялар қисқартириб олинса, ҳарфлар орасига нуқта қўйилади, 
лекин оғзаки нутқда тўлиқ ўқилади: С.З.Мирзаев, Ҳ.Б.Бердиёров, 
Ў.Т.Ҳошимова. 
Қисқартма сўзлар бўғин ёки қисмлардан тузилган бўлса, биринчи ҳарф 
бош ҳарф билан ёзилади: 
Тошунивермаги, Тошавтомаш. Агар биринчи сўз турдош от бўлса, барча 
ҳарфлар кичик ёзилади: медколлеж, академлицей.
Биринчи сўзнинг бош қисми, кейинги сўзларнинг биринчи ҳарфларидан 
тузилган қисқартмаларда биринчи сўз бош қисмининг биринчи ҳарфи ва 
кейинги сўзларнинг биринчи ҳарфлари бош ҳарф билан ёзилади: СамДУ, 
ТошМИ...
 
Юридик тил ва грамматик меъёр 
Грамматик меъёр дейилганда ўзбек тили грамматик қурилиши 
қонуниятлари асосида белгиланган тартиб-қоидалар, усуллар, тамойиллар ва 
шакллар мезони тушунилади. Ўзбек тили грамматикаси тилшуносликнинг 
назарий жиҳатдан анча такомилига етказиб ишланган, сўз шакллари, 
қўшимчалар, сўз бирикмалари ва гап тузилиши меъёрлашган бўлимидир.
Шева ва диалектлар билан қиёсланган ҳолда адабий тил учун турловчи ва 
тусловчи ҳамда сўз ясовчи қўшимчаларнинг энг мақбул вариантлари 
тилшунослар томонидан тавсия этилган ва грамматик меъёр сифатида белгилаб 
берилган. Шунга қарамай нутқда бу меъёрларга ҳамма вақт ҳам риоя 
қилинмаётир. Айниқса, -нинг ўрнида -ни шаклини нотўғри қўллаш ҳоллари 
учраб турибди: Деканни хонасида кўрдимДеканнинг хонасида кўрдим. Биринчи 
гап мазмунидан деканнинг ўзини, иккинчи гап мазмунидан эса бошқа бир 
кишини кўрганлик маъноси англашилади. Шу боис тушум ва қаратқич 
келишикларининг қўлланилиш меъёрларини билмаслик қўпол хатоларни юзага 
келтириб чиқариши мумкин. 
Қонунлар тилида ҳам бу каби грамматик меъёрларга эътиборсизлик 
ҳоллари учрайди. Грамматик меъёрларга қатъиян амал қилиш қонун тилида 
муҳимдир. Бироқ ҳозирда қонун ижодкорларининг филологик тайёргарлиги 
юқори 
даражада 
бўлмаганлиги 
сабабли 
ёки 
қонуншуносларнинг 
эътиборсизлиги туфайли қонунлар моддалари таркибида адабий тилнинг 
грамматик меъёрлари бузилганлиги кўзга ташланади. Бу ҳолат эса ўз-ўзидан 
қонунларда ифодаланаётган мазмуннинг йўқолувига олиб келади. Натижада 


40 
қонунлар халққа тушунарсиз бўлиб қолади ва бундай қонунларнинг ижроси эса 
суст кечади. Фикримиз исботи учун мисолларга мурожаат қилайлик: 
Терговчининг ишни ўз қўлига олганлиги тўғрисидаги қарорнинг копиясини 
24 соат ичида прокурорга юборади (ЖПК, 113-м.). 
Моддада қаратқич келишигининг қўшимчаси ноўрин қўлланилганлиги 
учун мантиқий изчиллик йўқолган. Агар эътибор берилса гапнинг кесими 
юборади, эгаси эса терговчи, лекин унга қаратқич келишиги қўшимчаси 
қўшилганлиги туфайли, услубий ғализлик юзага келганлигини сезиш қийин 
эмас. Адабий тил меъёрларига мувофиқ терговчининг сўзи бош келишикда 
қўлланганда эди фикр ғализлиги юзага келмаган бўлар эди.
Қуйидаги моддада эса қонун ижодкорларининг эътиборсизлиги туфайли 
тушум келишиги қўшимчаси (айбланувчини) ўрнида қаратқич келишиги 
(айбланувчининг)қўшимчаси қўлланилган. Бу эса адабий тил меъёрларига 
мувофиқ келмайди. Оқибатда модда мазмуни тугал бўлмай қолган: Агар бир 
айбланувчининг ҳимоя манфаати иккинчисининг ҳимоя манфаатига зид келса, 
битта шахснинг ўзи икки ёки бир неча айбланувчининг ҳимоя қилиши мумкин 
эмас. (ЖПК, 44-м.). Баъзан келишик қўшимчалари ўринсиз равишда (ортиқча) 
ишлатилади: 
Тасвир ва овоз ёзувларини иш билан бирга сақланади ва дастлабки тергов 
тугагач, муҳрланади. (ЖПК, 117-м.). Моддада тасвир ва овоз ёзувларини 
сўзидаги -ни тушум келишиги қўшимчаси ортиқчадир. Маълумки, эга ҳар доим 
бош келишикдаги сўзлар билан ифодаланиб, гапнинг нима ёки ким хақида 
эканлигини билдиради. Шу сабабдан ҳам мазкур моддани қуйидагича тузиш 
мақсадга мувофиқдир: 
Тасвир ва овоз ёзувлари иш билан бирга сақланади ва дастлабки тергов 
тугагач муҳрланади. 
Қуйидаги модда таркибидаги ҳужжатларида сўзида ўрин-пайт келишиги 
қўшимчаси ортиқча ва моддадаги она тилига бирикмаси она тилисида шаклида 
ифодаланиши лозим эди. Қиёсланг: Тергов ва суд ҳужжатлари ушбу Кодексда 
белгиланган тартибга мувофиқ айбланувчига унинг она тилисида ёки у билган 
бошқа тилга таржима қилиб топширилади. Кесимдан эгага нима? сўроғи 
берилса эга – тергов ва ҳужжат сўзлари эканлиги аён бўлади. 
Қонуншуносларимиз оддийгина эганинг бош келишикда келишини ҳам 
билмаганликлари ачинарлидир: 
Тергов ва судлов ҳужжатларида ушбу Кодексда белгиланган тартибга 
мувофиқ айбланувчига унинг она тилига ёки у билган бошқа тилга таржима 
қилиб топширилади. (ЖПК,11-м.). Баъзи моддаларда қаратқич-қаралмиш 
муносабатлари адабий тил меъёрларига тўғри келмайди: 
Жиноят ишни қўзғатиш рад этилганлиги тўғрисида ариза ёки хабар 
берган манфаатдор шахсга, муассаса ва ташкилотга маълум қилинади (ЖПК, 
54-м.). 
Судья, халқ маслаҳатчиси,... кўрилаётган ишдан бевосита ва бавосита 
манфаатдор бўлсалар, уларнинг жиноят иш кўришда иштирок этишлари 
мумкин эмас (ЖПК, 15-м.). Мазкур моддаларда учинчи шахс эгалик қўшимчаси 
жиноят иши бирикмасидан туширилиб, жиноят иш тарзида ишлатилган


41 
натижада қаратқич билан қаралмиш ўзаро мослашмаганлиги туфайли услубий 
ғализлик юзага келган. Қуйидаги моддаларда ҳам шу ҳолатни кўриш мумкин: 
Эр-хотиндан бири ўзининг биргаликдаги умумий мулк бўлган уй-жой ва 
автомашинасини бошқа шахсларга ўтказганда, иккинчисининг бунга розилиги 
ёзма формада ифодаланиши шарт (Оила кодекси, 26-м.). Ичимлик 
сувдан 
фойдаланиш қоидаларини бошқа тарзда бузиш (МҲК, 68-м.). 26-моддадаги 
умумий мулк, 68-моддадаги ичимлик сувдан бирикмаларида ҳам эгалик 
қўшимчаси қўлланиши адабий тил талабидир. Қонун ижодкорлари феъл 
нисбатларини ишлатишда ҳам адабий тил меъёрларига риоя қилмаётирлар. 
Яъни аниқ нисбат ўрнига мажҳуллик нисбатини қўллаш ҳолатлари моддалар 
таркибида кўп учрайди: 
Тегишли ваколат берилган органлар ва мансабдор шахслар ўз 
компетенциялари доирасида, қонунларга аниқ риоя қилган ҳолда маъмурий 
таъсир кўрсатиш чораларини қўлланадилар (МҲК, 8-м.) 
Судьяга ёки халқ маслаҳатчисига нисбатан берилган отвод масаласини 
суд отвод берувчининг иштирокисиз ҳал этилади (ЖПК, 33-м.) Бу моддаларда 
қўлланадилар ва ҳал этилади феъллари мажҳул нисбатда эмас, балки аниқ 
нисбатда (қўллайдилар, ҳал этади) берилиши лозим эди. Чунки мазкур 
моддаларда иш ҳаракатнинг бажарувчиси (органлар ва мансабдор шахслар
суд) иштирок этмоқда. Мажҳул нисбатдаги феълларда эса иш ҳаракатнинг 
бажарувчиси - субъекти номаълум бўлади. 
Бундай хатоликлар моддалар мазмунига ҳам салбий таъсир этади. Демак, 
қонунлар ва уларнинг моддалари адабий тил меъёрларига мувофиқ тузилмас 
экан, бундай моддаларда мантиқий изчиллик йўқолади, мазмунга путур етади. 
Адабий тил меъёрларига риоя қилинмай тузилган моддалар фуқароларга ҳар 
доим ҳам тушунарли бўлавермайди. Шунинг учун ҳам бўлажак юристларимиз 
ихтисослик фанлари билан нутқ маданияти фанини ҳам узвий ўрганмоқлари 
ҳаёт тақозосидир.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling