Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 0.96 Mb. Pdf ko'rish
|
yuristning nutq madaniyati 071120101613
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бош ҳарфлар имлоси
3. Шаклий ёзув қоидаси
Маълумки, соф ўзбекча сўзларнинг боши ва охирида ундошлар ёнма-ён қўлланмайди. Лекин ўзбек тилига бошқа тиллардан ўтган сўзларнинг бошида ҳам, охирида ҳам ундошлар ёнма-ён қўлланилиши мумкин: прокурор, троллейбус, стол, стул, драма, спирт, фикр, зикр, завқ, шавқ. Демак, ўзбек тилига бошқа тиллардан ўзлашган сўзларни ўша тилларда қандай шаклда ёзилса, ўзбек тилида ҳам худди шундай шаклда ёзиш қоидаси шаклий ёзувдир: зоология, институт, университет, Нью-Йорк, биология, конституция. Шаклий ёзув фанда график ёзув ҳам деб юритилади. Ана шу шаклий ёзув қоидасини яхши билмаганликлари сабабли, баъзи юристларимиз “афв” сўзини ва “афв” сўзи иштирок этган қўшма феълларни “авф” тарзида талаффуз этадилар ва талаффузларига мувофиқ “авф” шаклида ёзадилар. Ўзбек тилининг изоҳли лугатида “афв” сўзига қуйидагича изоҳ берилган: Афв – араб тилидан ўзлашган сўз бўлиб, кечирим, узр маъноларини билдиради. Масалан: Сиздан бу улуғ гуноҳим учун афв сўраб, ҳайдалган ўғлингиз – Отабек Юсуфбек Ҳожи ўғли. А.Қодирий, Ўтган кунлар. Афв этмоқ (ёки қилмоқ) – кечирмоқ,узрни қабул қилмоқ, гуноҳидан ўтмоқ. Масалан: Бу лапашанглигимиз учун раҳномаларимиз бизни афв этурларми? Ҳ.Ғулом, Машъал. Ҳозирги кунда “афв”, “афв этилсин” сўзлари ҳуқуққа оид терминга айланган бўлиб, жазога ҳукм қилинганларнинг президент фармони билан қисман ёки бутунлай озод қилиниши маъноларини англатади. Имло қоидаларини ўрганиш саводхонликнинг асоси ҳисобланади. Айниқса бош ҳарфлар ва қисқартмаларнинг имловий меъёрларини ўрганиш ҳам нутқ маданиятининг мезонларидан биридир. Бош ҳарфлар имлоси Бош ҳарфлар қуйидаги ҳолатларда қўлланилади: 1. Гап бошидаги биринчи сўзнинг биринчи ҳарфи бош ҳарф билан ёзилади. 2. Шеърларда ҳар бир мисра бош ҳарф билан бошланади: Яхшидир аччиқ ҳақиқат, Лек ширин ёлғон ёмон, Ул ширин ёлғонга мендек Алданиб қолган ёмон. (Э.Воҳидов). 3. Атоқли отларнинг биринчи ҳарфлари бош ҳарф билан ёзилади: Fафур Fулом, Самарқанд, «Зарафшон», Помир, «Ўтган кунлар», «Ёшлик» (журнал)... 4. Расмий иш қоғозларида қўлланилувчи Сиз ва Ўзингиз олмошларининг биринчи ҳарфи бош ҳарф билан ёзилади. 39 5. Биринчи ҳарфлардан тузилган қисқартма отлар: БМТ, АҚШ, МДҲ, ИИВ, ФК, ЖК, ФПК, ЖПК. 6. Олий ташкилотлар ва фахрий унвонларнинг ҳар бир сўзининг биринчи ҳарфи бош ҳарфлар билан ёзилади: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Қаҳрамони. Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling