Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 0.96 Mb. Pdf ko'rish
|
yuristning nutq madaniyati 071120101613
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Морфологик ёзув қоидаси
1. Фонетик ёзув қоидаси
Ўзбек имлосининг асосий қоидаларидан бири фонетик ёзув бўлиб, сўз ва унинг таркибий қисмлари (ўзак ва қўшимчалар)ни оғзаки нутққа, яъни талаффузга мос равишда ёзиш тамойилидир. Масалан, жўналиш келишиги - га қўшимчаси билан ёзилади: уйга, шаҳарга; лекин к,қ,ғ товушлари билан тугаган сўзларга қўшилганда талаффузга мувофиқ ёзилади: эшикка, қишлоққа, тоққа. Бошқа тиллардан ўзлашган сўзларга қўшилганда: педагогга, митингга шаклида ўқилади ва ёзилади. Бундан ташқари, сўз ва унинг таркибий қисмлари асосан қуйидаги ҳолатларда фонетик ёзув қоидасига мувофиқ ёзи-лади: а) оғиз, шаҳар, кўнгил, сингил, бағир, бурун, ўғил каби сўзларга эгалик қўшимчалари қўшилганда и,а,у товушлари тушириб талаффуз этилади ва шунга мос равишда ёзилади: оғзим, шаҳрим, кўнглим, синглим, бағрим, бурним, ўғлим каби; б) от, сон, онг, ёш каби сўзларга феъл ясовчи қўшимчалар қўшилса о товуши а товушига айланади ва шундай ёзилади: ата, сана, англа, яша; в) икки, етти, олти сонларига жамловчи сон ҳосил қилувчи -ов ёки - овлон қўшимчаси қўшилганда бир и товуши тушириб талаффуз этилади ва талаффузга мувофиқ ёзилади: икков, еттов, олтов; г) – а ёки я (йа) билан тугаган сўзларга от ясовчи қўшимчалар қўшилса, ўзакдаги а товуши о товушига айланади ва шундай ёзилади; сўра+қ=сўроқ, бўя+қ=бўёқ, сайла+в=сайлов, танла+в= танлов, сана+қ=саноқ. 2. Морфологик ёзув қоидаси Морфологик ёзув сўз ва унинг таркибий қисмларини оғзаки нутққа, яъни талаффузга мос равишда эмас, балки аслига мувофиқ ёзишдир. Масалан, ўтган замон феъли қўшимчаси -ди қандай талаффуз қилинишидан қатъи назар, ҳар доим -ди ёзилиши имловий меъёрдир: кет+ди=кетти талаффуз этилади ва кетди ёзилади; ўтди, қайтди, унутди, айтди сўзлари ҳам юқоригидек ёзилади. -дан, -да қўшимчалари қандай талаффуз этилишидан қатъи назар аслига мувофиқ ёзилади: Отдан баланд, итдан паст (Оттан баланд иттан паст 38 тарзида талаффуз қилинади); ишта-ишда, Тошкентта-Тошкентда, паста- пастда ва ҳ.к. Баъзи сўзлар таркибида жўналиш келишиги қўшимчаси -ка тарзида талаффуз қилинса-да, морфологик ёзув қоидаси асосида, яъни аслига мувофиқ ёзилади: ишка-ишга, мактапка-мактабга ва ҳ.к. Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling