Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент шаҳар юридик техникуми


Download 296.52 Kb.
bet1/10
Sana21.06.2023
Hajmi296.52 Kb.
#1643026
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Юридик хизмат амалиёт дастур



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ШАҲАР ЮРИДИК ТЕХНИКУМИ




Тошкент шаҳар юридик техникуми Педагогик кенгашининг 2022 йил “____”майдаги № _____- сон мажлисида мухокама қилинди ва тасдиқланди.



таништирув ВА МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТиНИНГ
дастури
(5.33.01.10 “Юридик ҳизмат” йўналиши)

Тошкент-2022



Тузувчилар:



О.Поянов

Директорнинг ўқув ишлари бўйича биринчи ўринбосари



М.Саттарова

Тошкент шаҳар юридик техникуми “Давлат ҳуқуқий фанлар” кафедраси ўқитувчиси

М.Ахунджанова

Тошкент шаҳар юридик техникуми “Давлат ҳуқуқий фанлар” ўқитувчиси


КИРИШ

Ўқувчилар таништирув ва малакавий амалиётини ўташ дастури Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги


ПҚ–5987-сон “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумлари ўқувчилари томонидан таништирув ва малакавий амалиётни ўташ тартиби тўғрисидаги низом ва Адлия вазирлиги юридик техникумларининг ўқувчиларини билими, малакаси ва кўникмаларига қўйилган талабларга мувофиқ ишлаб чиқилган.
Ҳозирги кунда республикамизда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар ёшларни ҳар томонлама етук, билимли, маънавий ва жисмоний жиҳатдан баркамол бўлиб вояга етишларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Шунингдек, замонавий билимларни пухта эгаллаган ўқувчи ёшларга эътибор тобора кучайиб бормоқда. Шунинг учун ҳам малакали, етук ўрта махсус профессионал ҳуқуқшунос кадрлар тайёрлашга бўлган муносабат давлатимизнинг диққат эътиборидаги масалалардан бири ҳисобланади. Айниқса, мамлакатимизда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ривожлантириш, ҳуқуқий амалиётни янада такомиллаштириш зарурияти ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш тизими олдига жиддий вазифаларни қуймоқда.
Бугунги кунда малакали ҳуқуқшунос мутахассисларга эҳтиёжнинг ортиб бориши натижасида ўқувчиларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва ҳуқуқшунос мутахассислар зарур бўладиган ташкилотлар, муассасалар ва корхоналарда амалиётни ўташлари келгусида ёшларни иш билан таъминлаш билан боғлиқ масалаларни самарали ҳал қилиш имконини беради. Зеро, ўқувчи ўқиш давомида олган назарий билимларини амалиёт даврида синаб кўрмас экан, ҳар томонлама етук, малакали ҳуқуқшунос тайёрлаб бўлмайди.
Малакали ҳуқуқшунос кадрларга бўлган эҳтиёж кундан-кунга ортиб бориши муносабати билан ўқувчиларнинг амалиётни ўқишдан ажралган ҳолда ўташи давр талаби бўлиб қолмоқда.
Шунинг учун ҳам ўқувчиларнинг назарий билимларини амалий кўникмалар билан мустаҳкамлаш ўқувчиларнинг амалиётга оид билимларини оширишда муҳим омил ҳисобланади. Зеро, жамиятнинг барча соҳаларида малакали ҳуқуқшунос кадрларга бўлган эҳтиёжнинг тобора ошиб бораётганлиги ҳуқуқшунос кадрларнинг малакаси янада юқори бўлишини тақозо этмоқда.



Download 296.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling