Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент шаҳар юридик техникуми
IV. Ўқувчиларнинг таништирув ва малакавий амалиёти давридаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Download 296.52 Kb.
|
Юридик хизмат амалиёт дастур
IV. Ўқувчиларнинг таништирув ва малакавий амалиёти давридаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
4.1. Амалиётни ўташнинг дастлабки уч кунида ўқувчилар қабул қилувчи ташкилотнинг тузилиши, фаолият йўналишлари, ўзига хослиги билан танишадилар ҳамда юридик техникумдан амалиёт раҳбари ва қабул қилувчи ташкилотдан амалиёт раҳбари билан биргаликда амалиётни ўташ дастурини бажариш режа-жадвалини тузадилар (1-илова). Амалиётни ўташнинг асосий босқичида ўқувчи бевосита қабул қилувчи ташкилотда амалиётни ўташ дастурини бажариш режа-жадвалида кўрсатиб ўтилган ишни бажаради. Режа-жадвалга таништирув ва малакавий амалиёт дастурида кўрсатилган барча ишлар киритилади ва уларни бажариш муддатлари белгиланади. Таништирув ва малакавий амалиёт режаси ўқувчи томонидан тузилиб, қабул қилувчи ташкилотдан амалиёт раҳбари билан келишилган ҳолда юридик техникумдан тайинланган амалиёт раҳбари томонидан тасдиқланади. 4.2. Таништирув ва малакавий амалиётини ўташ вақтида ўқувчи қуйидагиларга мажбур: – амалиёт бўйича услубий ва кўрсатма материаллар билан танишиши; амалиётни ташкил этиш ва ўташни назорат қилиш бўйича тадбирларда иштирок этиши; амалиётни ўташ дастурида назарда тутилган барча топшириқларни белгиланган муддатларда, тўлиқ ҳажмда ва сифатли бажариши; амалиёт кундалигини ҳар куни ва тартибли юритиши (2-илова); юридик техникумдан тайинланган амалиёт раҳбарининг талаби билан кўриб чиқиш учун амалиёт кундалигини тақдим қилиши; кейинги ўқув ва амалий фаолиятда фойдаланилиши мумкин бўлган материаллар тўпламини юритиши; ички меҳнат тартиб қоидалари ва қабул қилувчи ташкилот ходимлари фаолиятининг тартибини белгиловчи ҳужжатларга риоя қилиши шарт. – қонунчиликка ҳамда ташкилотда ўрнатилган махфийлик тартибига қатъий риоя қилишга. Таништирув ва малакавий амалиёти якунида ўқувчи таништирув ва малакавий амалиёти даврида бажарилган ишлар тўғрисида ҳисобот тайёрлайди ва уни ўрнатилган тартибда ҳимоя қилади. 4.3. Таништирув ва малакавий амалиёти даврида ўқувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга: – таништирув ва малакавий амалиётини ўташ билан боғлиқ бўлган саволлар билан амалиёт ўташ жойидан тайинланган раҳбарга ва юридик техникум томонидан тайинланган амалиёт раҳбарига ёрдам сўраб мурожаат этишга; – ўрнатилган тартибда мавжуд адабиётлар, таништирув ва малакавий амалиёти дастурида кўрсатилган доирадаги ҳужжатлар билан танишишга; – амалиёт ўташ жойидан тайинланган раҳбарнинг рухсати билан амалиётга оид ҳужжатлардан кўчармалар олишга. Download 296.52 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling