Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент шаҳар юридик техникуми


Download 296.52 Kb.
bet2/10
Sana21.06.2023
Hajmi296.52 Kb.
#1643026
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Юридик хизмат амалиёт дастур

I. Умумий қоидалар


1.1. Юридик техникумнинг кундузги ва сиртқи таълим шаклида тахсил олаётган 1-курс ўқувчилари учун касбий маҳоратини ошириш бўйича тасдиқланган Ўқув режасига мувофиқ таништирув ва малакавий амалиёти ушбу дастурда белгиланган бир қатор ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар ва давлат бошқаруви органларида ташкил этилади.
1.2. Ўқувчилари учун таништирув ва малакавий амалиёти ТДЮУ томонидан тасдиқланган ўқув режага мувофиқ, беш хафталик муддат ичида амалга оширилади.


II. Таништирув ва малакавий амалиётининг мақсади ва вазифалари
2.1. Таништирув ва малакавий амалиётининг мақсади ўқувчиларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар ва давлат бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида дастлабки тушунча ва тасаввурларни ҳосил қилишдан иборат.
2.2. Таништирув ва малакавий амалиётининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва давлат бошқаруви органларининг тизими ҳамда ташкилий тузилиши билан танишиш;
- ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва давлат бошқаруви органларининг асосий вазифалари ва ушбу вазифаларини амалга ошириш шакллари билан танишиш;
- ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва давлат бошқарувида фуқароларнинг ариза ва шикоятларини хабарларни қабул қилиш, расмийлаштириш тартиби, уларни текшириш ва ҳал этиш фаолияти билан танишиш ҳамда мазкур жараёнларда иштирок этиш;
– топширилган ишга масъулиятни сезиш ҳисси, танланган касбга ҳурмат, давлат хизмати вазифасини бажаришда бир сўзлилик ва ташаббускорлик хислатларини шакллантириш.


III. Таништирув ва малакавий амалиётини ташкил этиш
ва ўтказиш
3.1. Ўқувчиларга таништирув ва малакавий амалиёти талабларидан келиб чиққан ҳолда юридик техникум томонидан амалиёт раҳбари бириктирилади. Амалиёт раҳбари таништирув ва малакавий амалиётини ўташ даврида ўқувчиларнинг бевосита, тўғридан-тўғри раҳбари ҳисобланади. Бу ҳақда юридик техникум директорининг буйруғи қабул қилинади.
3.2. Ўқувчилар таништирув ва малакавий амалиёти талабларини тўлиқ бажариши ва тегишли кўникмаларни эгаллашлари учун уларга амалиёт ўташ жойидаги ташкилот раҳбари томонидан амалиёт раҳбари тайинланади. Амалиёт раҳбари таништирув ва малакавий амалиётини ўташ даврида ўқувчиларга бевосита, тўғридан-тўғри раҳбарлик қилади.
3.3. Таништирув ва малакавий амалиётини ўтаётган ўқувчилар ўша ташкилотнинг хизмат интизоми ҳамда ички тартиб-қоидаларига амал қилиши шарт. Хизмат интизомини бузган ёки ички тартиб-қоидаларга риоя қилмаган ўқувчилар тегишли ташкилот раҳбари томонидан интизомий жазога тортилиши мумкин. Ўқувчиларни рағбатлантириш ёки жазолаш тўғрисидаги буйруқ нусхалари юридик техникумга юборилиши шарт.



Download 296.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling