Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент шаҳар юридик техникуми


V. Юридик техникумдан бириктирилган амалиёт раҳбарининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда вазифалари


Download 296.52 Kb.
bet4/10
Sana21.06.2023
Hajmi296.52 Kb.
#1643026
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Юридик хизмат амалиёт дастур

V. Юридик техникумдан бириктирилган амалиёт раҳбарининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда вазифалари
– ўқувчилар келишига зарурий тайёргарлик ташкил этиш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар ва давлат бошқаруви органларига амалиёт бошланишидан олдин боради;
– амалиётга кетаётган ўқувчиларга йўл-йўриқ ва кўрсатмалар беради;
– ўқувчиларнинг амалиёт ўташ жойига етиб келишини назорат қилади;
–қабул қилувчи ташкилот раҳбари ва қабул қилувчи ташкилотдан амалиёт раҳбари билан алоқалар ўрнатади;
– ўқувчиларга амалиётни ўташ дастурини бажариш бўйича услубий ёрдам кўрсатади;
– амалиётнинг бутун даври учун ўқувчиларга индивидуал режа тузади, қабул қилувчи ташкилотдан амалиёт раҳбари билан биргаликда ишнинг ҳажми ва таркибини белгилайди;
– амалиётни ўташ жойларига ўқувчиларни тақсимлашда иштирок этади;
– амалиёт муддатларига ва унинг таркибига риоя қилиниши, шунингдек амалиётни ўташ дастури бажарилишининг назоратини амалга оширади, шу жумладан ўқувчиларни амалиёт ўташ жойларига кўришга бориш йўли билан;
– амалиёт бўйича имтиҳонда иштирок этади.


VI. Таништирув ва малакавий амалиётини якунлаш
6.1. Таништирув ва малакавий амалиётини ўташ даврида ўқувчи томонидан қилинган ишлар ҳисоботи олиб борилади ва кунлик режалар ижросини қайд этиш учун кундалик дафтар юритилади.
Кундалик дафтарга ҳисобот тайёрлаш учун режага кўра қисқача ёзувлар, уларнинг қисқача якуни – таништирув ва малакавий амалиёти раҳбарларининг кўрсатган камчилик ва хулосалари ёзиб борилади.
6.2. Ўқувчи таништирув ва малакавий амалиёти якуни бўйича ёзма равишда ҳисобот тайёрлаб юридик техникумдан бириктирилган масъул ходимга тақдим этади (3-илова).
6.3. Таништирув ва малакавий амалиёти якуни бўйича ҳар бир ўқувчи ҳисобот тайёрлаши шарт ва унда қуйидагилар ёритилган бўлиши керак:
– ўқувчининг Ф.И.Ш;
– таништирув ва малакавий амалиётини қачон ва қаерда ўтаганлиги;
– таништирув ва малакавий амалиётини ташкил этиш жараёни;
– таништирув ва малакавий амалиётини ўташ натижаларини қайд этиш;
– таништирув ва малакавий амалиёти ўтказилган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар ва давлат бошқаруви органлари тўғрисида умумий маълумотлар (хизмат фаолиятини ташкил этиш ва бошқалар);
– таништирув ва малакавий амалиёти дастурини бажарганлик, асосий ишларнинг ва тадбирларнинг рўйхати, қизиқарли материалларни таҳлили тўғрисида маълумотлар;
– таништирув ва малакавий амалиётини ўташ жараёнида ўқувчи дуч келган амалиёт фаолияти билан боғлиқ муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифлар.
6.4. Таништирув ва малакавий амалиёти якунида қабул қилувчи ташкилотдан тайинланган амалиёт раҳбарлари ва юридик техникумдан тайинланган амалиёт раҳбари имзоси билан ҳар бир ўқувчига ёзма равишда тавсифномалар тайёрланади, унда қуйидагилар ёритилган бўлиши керак:
– ўқувчининг ҳақидаги маълумотлар;
– ўқувчининг таништирув ва малакавий амалиётини қайси органда ва қанча муддат ўтаганлиги, амалиёт даврида ўзини қандай томондан кўрсатганлиги тўғрисидаги умумий маълумотлар;
– таништирув ва малакавий амалиёти давомида ўқувчи томонидан олинган назарий билимларни намоён эта олиши, қандай кўникмаларга эгалиги тўғрисидаги, таништирув ва малакавий амалиёти дастури ва шахсий иш режасини бажариш тўғрисидаги ҳамда танишув амалиёти йўналишлари бўйича эгаллаган билимлари ва кўникмалари ҳақида маълумотлар;
– ўқувчининг мустақил фикрлай олиши, хизмат ва ижро интизоми, ишга қандай ёндашиши, жамоа билан ишлай олиш қобилияти, атрофидагилар билан муносабатларига қисқача тавсиф;
– ўқувчининг берилган топшириқларга муносабати, ўз ишига пухталиги, қўйилган вазифаларни сидқидилдан бажариши, қатъиятли ва адолатлилиги тўғрисидаги маълумотлар;
– ўқувчининг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни тушуниши, уни амалда қўллашга қодирлиги бўйича фикрлар;
– ўқувчи томонидан йўл қўйилган хатолар, шахсий иш режасининг бажарилмай қолган топшириқлари ва унинг сабаблари, олган билимларидаги камчиликлар, кейинги таълим жараёнида нималарга эътибор бериши лозимлиги тўғрисидаги маълумотлар;
– ўқувчининг таништирув ва малакавий амалиётини ўташ фаолиятига умумий баҳо, ушбу амалиёт жараёнини такомиллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазалар.

Download 296.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling