Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
15-масала Тeрговчи А. жиноят ишини бeлгиланган муддатда тугатишга интилиб, ишда етарлича далиллар бўлмаслигига қарамасдан Т.га Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир қилишда айблаб, айблов қарорини эълон қилди. − Айбдорнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беринг? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 249 16-масала Тожикистон Республикаси фуқароси А. Ўзбекистон чегара ҳудудидан айланма йўллар билан ўтиб, чегара темир йўл ишчиси Ўзбекистон Республикаси фуқароси Б.дан шу туман касалхонасига қандай боришлигини сўрайди. Фуқаро Б. фуқаро А.га йўлни кўрсатиб юборади. Орадан бир ой ўтгандан сўнг туман ДХХ терговчиси фуқаро Б.ни фуқаро А.га чегарадан ноқонуний ўтишда яқиндан ѐрдам берганликда айбдор деб топиб, жиноий жавобгарликка тортди. − ДХХ терговчисининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беринг? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 17-масала Фуқаро Б. уй шароитида тайѐрланган консерва маҳсулотидан заҳарланиб, туман шифохонасида вафот этди. Суриштирув жараѐнида консерва маҳсулотини Б.нинг қайнсинглиси Т. тайѐрлагани маълум бўлди. Туман терговчиси Т.ни айбсизлигини била туриб, уни ЖКнинг 97- моддаси 2-қисми «и» банди билан айдор деб топиб, жиноий жавобгарликка тортди. − Терговчининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беринг? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 18-масала Судья жиноят ишини кўриб, ҳукм эълон қилганидан кейин, маҳкумнинг яқин қариндошлари ариза билан мурожаат қилиб, маҳкум билан учрашиш учун рухсат беришини илтимос қилдилар. Судья улар томондан кўрсатма бермаганлиги сабабли уларга илтимосини рад қилди. -Судьянинг ҳаракати тўғрими? -Яқин қариндошлар кўрсатма беришдан воз кечишга хақлими? -ЖК бўйича кимлар яқин қариндош тоифасига киради? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 19-масала Гувоҳ тариқасида сўроқ қилинаѐтган судланувчи А.нинг онаси судда ўғлининг содир этган жинояти ҳақида кўрсатма беради. Судланувчи А.нинг онаси судда берган мазкур кўрсатмаси ҳақиқатга тўғри келмаслиги ва ѐлғон кўрсатмалиги аниқланди. − Айбдорнинг қилмишига ҳуқуқий баҳо беринг ва юридик таҳлил қилинг? 250 20-масала А.ни Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни ҳақиқатдан ҳам содир қилганлиги аниқ эди, бироқ у жиноят иши бўйича далилий ашѐларнинг қаерга яширилганлигини кўрсатмасдан, бу ишга алоқадорлигини яшириб, кeскин рад қиларди. Жиноят ишининг судга оширилиш муддати яқинлашганлиги сабабли туман прокурор Р. тeрговчи М.ни ўз олдига чақириб, унга А.дан айбига иқрорлик кўрсатмаларни олиш ва далилий ашѐларни топиш учун барча чораларни кўришни тайинлайди. Тeрговчи гумонланувчи шахс А.га адвокати ва яқин қариндошлари билан учрашишга йўл қўймас эди, А. билан бир камeрада сақланаѐтган «шахслар» эса унга ухлашга бeришмас ва уни азоблашар эди. Юқоридаги ҳаракатларга чидай олмасдан А. жиноят содир қилганлигига иқрор бўлди ва далилий ашѐларнинг қаерга яширилганлигини кўрсатди. – Айбдор шахсларнинг жавобгарлиги масаласини ҳал қилинг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling