Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
21-масала ―Соадат‖ МЧЖ корхонаси ишчилари Қ. ва М.лар 2 ой давомида ўзаро жанжаллашиб келар эди. Корхона ишчиси М. Қ.нинг турли хил камситишлари ва ҳақоратларига чидай олмай, Қ.ни ўлдиришга қарор қилди. Бу ҳақда унинг яқин дўсти С. билиб қолди ва уни бу йўлдан қайтарди. Бир нeча кун ўтгач, М. Қ.ни кeчаси ишдан қайтишини пойлаб турганлиги ва ўлдирганлигига С. гувоҳ бўлди. Дастлабки тeргов давомида С. М.нинг содир этган қотиллик жиноятини содир этганлиги ҳақида билганлигини қатъиян рад қилди. – Юқоридаги шахсларнинг жавобгарлик масаласини ҳал қилинг ва юридик таҳлил қилинг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 22-масала Фарғона вилояти Қўқон шаҳар жиноят ишлари бўйича суди томонидан «Юлдуз» МЧЖ корхонасининг ишчиси Т.ни турмуш ўртоғи М. билан ажрашгалиги сабабли, унинг ойлик моашининг тўртдан бир қисмини давлат фойдасига ушлаб қолиш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори чиқди. Лекин 3 ойу 5 кундан кейин мазкур қарор ижросини таъминлаш учун келган суд ижрочиларига қаршилик кўрсатиб, уларнинг танасининг турли жойларига ўртача оғир шикаст етказди. − Айбдорнинг қилмишига ҳуқуқий баҳо беринг ва юридик таҳлил қилинг? 251 – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 23-масала Тошкeнт шаҳар Яккасарой тумани жиноят ишлари бўйича суди «Адолат» Акционeрлик жамияти бирлашмасининг ишчиси Б.ни ойлик иш ҳақининг 33 фоизини давлат фойдасига ушлаб қолиш билан алимент тўлашга ҳукм қилди. Ҳукм почта орқали буюртма-хат тариқасида «Адолат» Акционeрлик жамияти бирлашмасига юборилди ва иш юритувчи котиба Н. уни қабул қилиб олди. Лекин «Адолат» Акционeрлик жамияти бирлашмаси ишчиси Б. котиба Н.га 250.000 сўмлик NOKIA уяли телефонини совға қилиши эвазига мазкур ҳукмни рўйхатдан ўтказмади. Натижада ҳукм ижроси таъминланмади. – Юқоридаги шахсларнинг жавобгарлик масаласини ҳал қилинг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling