Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet228/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
28-масала 
Фуқаро С. хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда божхона тўғрисидаги 
қонун ҳужжатларини бузиб, қариндоши бўлган фуқаро Т.га ноқонуний 
равишда мулкий бойликларни олиб киришга шароит яратган. 
– айбдор С. ва Т.ларнинг харакатларига ҳуқуқий баҳо беринг. 
– тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 
қарори ва бошқа норматив-ҳуқуқий хужжатлар асосида жавобни беринг. 
29-масала 
Фуқаро Ю. ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб, уни божхона 
органларига ҳақиқий ҳужжат сифатида тақдим этди. 
– айбдор Ю.нинг қилмишига ҳуқуқий баҳо беринг. 
– айбдор Ю.нинг қилмиши ЖК 228-модда квалификация қилинадими? 
30-масала 
Экология назорати соҳасида ишлаѐтган мансабдор шахс Х. табиатни 
муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунларни бузувчилар С. ва У.лар билан 
жиноий тил бириктириб, уларга тақиқланган вақтда ов қилишга руҳсат 
берган. 
– айбдор Х., С. ва У.ларнинг қилмишига ҳуқуқий баҳо беринг. 
– тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 
қарори ва бошқа норматив-ҳуқуқий хужжатлар асосида жавобни беринг. 
 
31-масала 
Мансабдор шахс Т. унга пора берилаѐтган вақтда жиноят қидирув 
бўлими ходимлари томонидан қулга олинди. Бироқ, Т. томондан пора 
сифатида олинган чет эл валютаси соҳта бўлиб чиққан. 


253 
– фуқаро Т.нинг ҳаракатларига ҳуқуқий бахо беринг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
32-масала 
Мансабдор шахс Ж.нинг топшириғи бўйича унинг таниши Ч. фуқаро 
С.дан порани олиши ва Ж.га олиб келиши режалаштирилган эди. Ч. 
томондан пора олинди. Бироқ, мансабдор шахс Ж. пора олишдан бош 
тортишни истаб, пора берган С.га телефон орқали пора олишдан бош 
тортганлигини маълум қилди. Унга, С. Порани қайтариб олмаслигини
мансабдор ваъда қилган ишини оҳиригача етказишини талаб қилди. 
– юқоридаги шахсларнинг ҳаракатларини квалификация қилинг; 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling