Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2020 йил 30 июнда 3275-сон


-§. Телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш шартномасини


Download 0.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/43
Sana19.12.2022
Hajmi0.63 Mb.
#1032703
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   43
Bog'liq
prikaz 208

2-§. Телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш шартномасини 


тузиш ва бекор қилишнинг алоҳида шартлари 
260. Жисмоний ва юридик шахсларнинг шартномани тузиш учун мурожаати 
шартномани тузиш учун техник имконият бўлганда, қуйидагилар белгиланган тартибда 
оператор томонидан қаноатлантирилади: 
жисмоний шахс учун - ариза берувчининг шахсини ҳамда кўрсатилган манзил бўйича 
доимий яшаш жойи бўйича ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлигини 
тасдиқловчи ҳужжат ёки турар жойга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат; 
юридик шахс учун - юридик шахснинг эгалик ҳуқуқи ёки ижарага олиш ҳуқуқини 
тасдиқловчи ҳужжат ҳамда давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси. 
261. Шартномани янги шахс номига тузиш тўғрисидаги аризани қайта 
расмийлаштириш ариза берувчининг розилиги билан амалга оширилади, бундан ариза 
берувчининг кўчиб кетиши ёки ушбу турар жойга эгалик ҳуқуқи янги шахс номига 
ўтказилганлиги билан боғлиқ ҳолатлар мустасно. 
262. Телефон алоқа кабелларида бўш абонент линияларининг йўқлиги шартномани 
тузишга тўсқинлик қилса, етишмайдиган алоқа линияларини ўтказиш бўйича қурилиш 
ишлари ариза берувчининг маблағлари ҳисобидан (у рози бўлганда), шу жумладан, 
оператор томонидан берилган техник шартлар асосида пудрат шартномасини тузиш йўли 
орқали ўтказилиши мумкин. Ариза берувчи мазкур ишлар унинг ҳисобидан бажарилишига 
рози бўлганда телекоммуникация операторига техник шартларни олиш учун ариза беради. 
Техник шартларни бериш муддати 3 иш кунидан ошмаслиги керак. 
263. Томонларнинг келишувига кўра ариза берувчига телефон тармоғидан фойдалана 
олишнинг бир қисмини ёки ҳаммасини бажариш учун техник шартлар берилиши мумкин, 
бунда шартномада қурилишдан ташқари ишлар учун тўлов кўзда тутилади. Қурилишдан 
ташқари ишлар учун тўлов телефон тармоғидан фойдалана олиш учун тўловда кўрсатилган 
нормадан ошадиган материаллар сарфланганда телефон тармоғидан фойдаланилганлик 
учун тўловдан ташқари ундирилади. Бу ишлар учун ҳақ ариза берувчи томонидан 
материалларнинг нархи ва бажарилган ишлар бўйича тўланади. 
264. Тўлиқ ёки қисман ариза берувчининг ҳисобидан қурилган телекоммуникация 
воситалари ва иншоотлари техник хизмат кўрсатиш, беғараз фойдаланиш ёки мулк 
сифатида телекоммуникация операторига берилиши мумкин. Телекоммуникация 
воситалари ва иншоотларини бериш тартиби ва эксплуатация қилиш шартлари ариза 
берувчи ва телекоммуникация оператори ўртасидаги шартнома билан белгиланади. 
Агар қурилган телекоммуникация воситалари ва иншоотлари техник хизмат 
кўрсатиш, фойдаланишга ёки мулкига берилмаган бўлса, у ҳолда уларни эксплуатация 
қилиш Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини 
ривожлантириш вазирлигининг норматив ҳужжатларига мувофиқ абонент томонидан 
мустақил амалга оширилади. 
Техник шартларни сўралаётган параметрларда бериш имконияти бўлмаган ҳолларда 
телекоммуникация оператори 3 иш куни ичида асосланган рад жавоби ва рад этишнинг 
аниқ сабаблари ҳамда қонун ҳужжатларининг нормалари кўрсатилган ёзма жавобни 
тайёрлайди. 
Ариза берувчи телекоммуникация операторидан ёки телекоммуникация воситалари 
ва иншоотларини лойиҳалаштириш лицензиясига эга бўлган бошқа ташкилотдан олинган 
техник шартлар асосида лойиҳа-смета ҳужжатларига буюртма бериш ҳуқуқига эга. Ариза 
берувчи лойиҳа-смета ҳужжатларининг мустақил экспертизасини ўтказиш ҳуқуқига эга. 


265. Телефон тармоғидан фойдалана олишни таъминлаш ишлари бажарилганидан 
кейин телекоммуникация оператори ариза берувчи билан шартнома тузади. 
266. Телефон тармоғидан фойдалана олишни таъминлаш ишларини бажариш 
муддатлари: 
техник имкониятни ўрганиш ва техник имконият бўлмаган тақдирда ариза берувчига 
асосланган рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган жавобини бериш 7 кундан 
ошмаслиги керак; 
техник имконият бўлганда шартнома тузилган кундан бошлаб 10 иш кунида 
уланишни амалга ошириш; 
техник имконият бўлмаганда, етишмайдиган алоқа линиялари ариза берувчининг 
ҳисобидан ўтказилишини ҳисобга олган ҳолда - пудрат шартномаси тузилган санадан 
бошлаб 180 кунгача бўлиши керак. 
267. Жисмоний шахслар, мансабдор шахслар, ташкилотларнинг айрим тоифалари 
учун қонун ҳужжатларига мувофиқ телекоммуникация тармоғидан фойдаланишни 
таъминлаш навбати ва хизматлардан фойдаланиш тартиби қисмида устунликлар 
белгиланиши мумкин. Жисмоний шахслар, мансабдор шахслар, ташкилотлар айрим 
тоифаларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 
белгиланади. 
268. Абонент худди АТСнинг хизмат кўрсатиш ҳудудидаги янги турар жойга кўчиб 
ўтганда унинг аризасига кўра ва шартномани тузиш учун техник имконият мавжуд 
бўлганда абонент кўчиб ўтган уй бўйича қаноатлантирилмаган аризалар, шу жумладан, 
бундай шартномани навбатдан ташқари тузиш имтиёзларига эга шахслардан олинган 
қаноатлантирилмаган аризалар бўлишидан қатъи назар аввал ажратилган абонент 
рақамидан фойдаланиб шартнома қайта расмийлаштирилади. 
Абонент АТС таъсир зонасидан ташқарида бўлган худди ўша телекоммуникация 
операторининг ишлаш зонасидаги янги яшаш жойига кўчганда унинг аризаси бўйича ва 
шартномани тузиш учун техник имконият мавжуд бўлганда шартнома янги абонент 
рақамини ажратган ҳолда қайта расмийлаштирилади. 
269. Янги АТС ишга туширилиши ва маҳаллий телефон тармоқларининг 
реконструкция қилиниши, янги технология жорий этилиши муносабати билан абонент 
рақамларини алмаштириш абонентларга автоматик қўнғироқ қилиш ёки ёзма хабарнома 
билан уларни камида 20 кун олдин ҳамда ахборотни 30 кун олдин телекоммуникация 
операторининг расмий веб-сайтида олдиндан жойлаштириш йўли билан бепул бажарилади. 
Абонент рақамини алмаштириш шартномага тегишли ўзгартиришларни киритиш 
йўли билан расмийлаштирилади. 

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling