Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2020 йил 30 июнда 3275-сон


-БОБ. АБОНЕНТЛАР ВА ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРНИНГ


Download 0.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/43
Sana19.12.2022
Hajmi0.63 Mb.
#1032703
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43
Bog'liq
prikaz 208

2-БОБ. АБОНЕНТЛАР ВА ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРНИНГ 
МАЖБУРИЯТЛАРИ 
1-§. Абонентлар ва фойдаланувчиларнинг 
умумий мажбуриятлари 
2-§. Телефон алоқа хизматлари абонентлари 


ва фойдаланувчиларининг мажбуриятлари 
3-§. Телеграф алоқа хизматлари 
фойдаланувчиларининг мажбуриятлари 
4-§. Маълумот узатиш хизматлари абонентлари 
ва фойдаланувчиларининг мажбуриятлари 
5-§. Мобил алоқа хизматлари абонентлари 
ва фойдаланувчиларининг мажбуриятлари 
1-§. Абонентлар ва фойдаланувчиларнинг 
умумий мажбуриятлари 
319. Абонентлар ва фойдаланувчилар қуйидагиларга мажбур: 
а) оператор (провайдер) билан тузилган шартнома шартларига риоя қилиш; 
б) унга тегишли бўлган абонент қурилмаси ёрдамида кўрсатиладиган 
телекоммуникация хизматлари учун шартномада белгиланган муддатларда ва тўлиқ 
ҳажмда тўловни тўлаш; 
в) телекоммуникация тармоғидан давлат сири бўлган маълумотларни ёки қонун билан 
қўриқланадиган бошқа сирни узатиш учун фойдаланишга йўл қўймаслик; 
г) телекомммуникация тармоғи орқали Ўзбекистон Республикасининг мавжуд 
конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват 
этишга, уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек, диний экстремизм, сепаратизм ва 
фундаментализм ғояларини тарғиб қилишга, миллий, ирқий, этник ёки диний адоват 
қўзғатувчи, шунингдек, порнографияни тарғиб қилишга қаратилган ахборотни ва 
тарқатилиши қонун ҳужжатлари билан тақиқланган бошқа ахборотни тарқатмаслик; 
д) телекоммуникация тармоғи ёрдамида фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки 
ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи 
ахборотни тарқатмаслик; 
е) қонун ҳужжатларига асосан телекоммуникация тармоғи орқали тарқатилиши 
тақиқланган ахборотлардан тижорат ёки нотижорат мақсадларда тарқатиш учун 
фойдаланмаслик; 
ж) телекоммуникация тармоқлари иш сифатининг пасайишига ёки телекоммуникация 
тармоқларининг шикастланишига олиб келадиган ҳаракатларни бажармаслик; 
з) операторни (провайдерни) ўзининг абонент қурилмаси, тармоғи ва дастурий 
таъминотидаги барча носозликлар ёки ўзгаришлар тўғрисида хабардор қилиш; 
и) ўз хоналарида жойлашган абонент тармоғи ва абонент қурилмасини техник 
эксплуатация қилиш қоидаларига риоя қилиш; 
к) маълумотлар базаларидан рухсатсиз фойдаланмаслик ва операторнинг 
(провайдернинг) дастурий воситаларини ўзгартирмаслик; 
л) операторга (провайдерга) етказилган зарарни қонун ҳужжатларига мувофиқ 
қоплаш; 
м) таркибида компьютер вируслари ёки тармоқ учун зарар етказиши мумкин бўлган 
ахборотни ёки дастурий таъминотни эълон қилмаслик ёки узатмаслик;
н) компьютер ахборотидан, яъни ахборот-ҳисоблаш тизимлари, тармоқлари ва 
уларнинг таркибий қисмларидаги ахборотлардан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) 
фойдаланмаслик; 
о) телекоммуникация тармоғида тақдим этилган ахборот ва интеллектуал мулк 
объекти учун муаллифлик ҳуқуқларини бузмаслик; 
п) телевидение тармоқларида бошқа шахсларнинг бериладиган сигналга уланиш 
ҳолатларига йўл қўймаслик; 


р) оператор (провайдер) вакилларига уларни текшириш, таъмирлаш ва техник хизмат 
кўрсатиш учун телекоммуникация иншоотлари ва қурилмалари жойлашган ҳудудларга 
киришни таъминлаш. 
320. Абонент ва фойдаланувчига қонун ҳужжатларида ва ушбу Қоидаларда назарда 
тутилган бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин. 

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling