Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2020 йил 30 июнда 3275-сон


-§. Телефон алоқа хизматлари абонентлари


Download 0.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/43
Sana19.12.2022
Hajmi0.63 Mb.
#1032703
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43
Bog'liq
prikaz 208

2-§. Телефон алоқа хизматлари абонентлари 
ва фойдаланувчиларининг мажбуриятлари 
321. Телефон алоқа хизматлари абонентлари ва фойдаланувчилари қуйидагиларга 
мажбур: 
оператор (провайдер) билан тузилган шартномага мувофиқ телефонлаштирилган 
турар-жойдан кўчиш, сотиш, алмаштириш, ижарага бериш, ижарага (иккиламчи ижарага) 
олиш, фамилия, турар-жой манзили, реквизитлари, корхона номининг ўзгариши, телефон 
алоқаси хизматларига тўлаш ва кўрсатиш бўйича имтиёзларни олиш ёки йўқотган ҳолларда 
бир ой муддат ичида оператор (провайдер) билан шартномани қайта расмийлаштириш ёки 
бекор қилиш; 
абонент линиясини ва қурилмасини ўз уйида яхши ҳолатда сақлаш. 
Якка тартибда фойдаланадиган телефонга эга абонент, шунингдек, ташкилотлар (шу 
жумладан, меҳмонхоналар, ётоқхоналар, санаторийлар, дам олиш уйлари, чет эл 
ваколатхоналари ва халқаро ташкилотлар)даги телефон эгалари уларнинг телефонларидан 
амалга оширилган маҳаллий ва халқаро телефон боғланишларга ҳақ тўлаш учун жавобгар 
бўлади. 
3-§. Телеграф алоқа хизматлари 
фойдаланувчиларининг мажбуриятлари 
322. Телеграф алоқа хизматлари фойдаланувчилари қуйидагиларга мажбур: 
таксофондан фойдаланиш бўйича йўриқномага мувофиқ фойдаланиш, таксофонлар, 
кабиналар ёки ярим кабиналарнинг шикастланишига йўл қўймаслик; 
тақдим этилган сўзлашув тўлови учун таксофонларнинг ушбу типи учун 
мўлжалланган нақд пул ва нақд пулсиз тўлов воситаларидан (махсус жетон, тўлов картаси) 
фойдаланиш. 
4-§. Маълумот узатиш хизматлари абонентлари 
ва фойдаланувчиларининг мажбуриятлари 
323. Маълумот узатиш хизматлари абонентлари ва фойдаланувчилари қуйидагиларга 
мажбур: 
телекоммуникация хизматларини кўрсатиш учун GSM, IP ёки SMS-шлюзлар ёки 
шунга ўхшаш аппарат-дастурий воситалардан фойдаланиш нияти бўлганда, бу ҳақда 
операторни (провайдерни) огоҳлантириш; 
маълумотлар узатиш тармоғидан халқаро трафикни ноқонуний ўтказиш мақсадида 
фойдаланмаслик, шу жумладан, GSM ва IP-шлюзлар орқали. 

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling