29
чиқади,
шунингдек, бўйсунувчи органларга фармо-йишлар
беради.
Ташкилий усуллар шу йўл билан бошқариш
тизимида
ички онгли алоқаларнинг таркиб топишига ёрдам беради. Бу
услублар бошқариш функциялари бажарилишининг:
- ташкилий барқарорлигини;
- интизомлилигини;
- мувофиқлигини;
- узлуксизлигини таъминлайди.
Ташкилий-маъмурий усуллар бошқарув органларининг
ўзаро алоқада ишлашини, бошқарув
муносабатларини акс
эттириб, бошқарувчи объектларга маъмурий таъсир кўрса-
тишнинг бутун механизмини ифодалайди.
Шу билан бирга, маъмурий ёки тўғридан-тўғри бошқарув
усули хўжалик юритувчи субъектнинг танлаш эркинлигини
чеклаб қўяди, муайян ҳуқуқий чегараларни белгилайди. Ўз
моҳиятига кўра, маъмурий бошқариш бозорга хос бўлган
тартибга солиш ҳаракатига тўсқинлик қилади.
Бироқ ривожланган бозор шароитида ҳам бошқа-
ришнинг маъмурий усуллари ўз аҳамиятини сақлаб қолади
ва зарур бўлганда улардан фойдаланилади. Хусусан,
бозор
иқтисодиёти ривожланган ҳамма мамлакатларда маъму-
рий усуллар воситасида монополияга қарши сиёсат амал-
га оширилади. Давлат бозорнинг монополлаштирилишига
тўсқинлик қиладиган маъмурий чекловлар тизимини белги-
лайди, монопол компаниялар фаолиятини директив йўсинда
бошқаради.
Маъмурий усуллардан:
- истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
- атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
- хавфли
технологиялардан фойдаланиш, зарарли ишлаб
чиқариш чиқитларини чиқариб танлашни тақиқлаш;
- одамлар соғлигига зарарли маҳсулотни
реклама
қилишни тақиқлаш каби соҳаларда фаол фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: