Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш
Муомалага чиқарилган пластик карталари сони, (минг
Download 1.93 Mb. Pdf ko'rish
|
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тўлов терминаллари сони, (минг дона) 17
- Тўлов терминаллари орқали амалга оширилган тў- ловлар ҳажми, (миллиард сўмда) 18
Муомалага чиқарилган пластик карталари сони, (минг
дона) 16 : 2010 йил – 7909 2011 йил – 8277 2012 йил – 9240 2013 йил – 11068 2014 йил – 13449 2015 йил – 16317 Шунингдек, чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объ- ектларида ўрнатилган тўлов терминаллари сони 183 минг донадан ошди ҳамда жойларда тўловларни узлуксиз қабул қилишни таъминлаш мақсадида ўрнатилган инфокиоск ва банкоматлар сони 2345 тага етди. Тўлов терминаллари сони, (минг дона) 17 : 2010 йил – 85741 2011 йил – 99688 2012 йил – 112712 2013 йил – 129679 2014 йил – 159000 2015 йил – 183000 Банк пластик карталари муомаласини кенгайтириш ва та- комиллаштириш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида сўнгги 5 йил давомида муомалага чиқарилган банк пластик карталари сони 2 баробардан зиёдга ошди ва 2016 йил 1 январь ҳолатига кўра, уларнинг умумий сони 16,3 миллион донадан ортиқни ташкил этган. 16 www.cbu.uz – Марказий банкнинг расмий веб-сайти маълумотлари. 17 www.cbu.uz – Марказий банкнинг расмий веб-сайти маълумотлари. 274 Тўлов терминаллари орқали амалга оширилган тў- ловлар ҳажми, (миллиард сўмда) 18 : 2010 йил – 5700 2011 йил – 10315 2012 йил – 11558 2013 йил – 16307,5 2014 йил – 22759 2015 йил – 31324 2015 йил давомида пластик карталар орқали амалга оши- рилган тўловлар ҳажми ҳам йилдан-йилга ошиб 31,3 трил- лион сўмни ташкил этган, бу кўрсаткич 2014 йилга нисбатан 37,6 фоизга ошган. Банк тизимидаги замонавий масофали банк хизматла- рининг такомиллашиб бориши ва пластик карталар билан хизмат кўрсатиш ҳажмининг йилдан-йилга ошиб бориши, ўз навбатида, аҳолига кўрсатилаётган молия-банк хизматлари- нинг сифатини таъминламоқда. Бугунги кунда молиявий хизматлар таркибида, бевосита банк хизматлари улуши 90 фоизга етиб, бу – аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига замонавий банк хизматлари кўрсатиш сифати ва кўламини кенгайтириш борасида кўри- лаётган мақсадли чора-тадбирлар самарасидир. Тижорат банклари ликвидлилигини таъминлаш, тўлов қобилиятини мустаҳкамлаш ва банкларга бўлган ишончни янада оши- ришда банкларнинг капиталлашув даражаси ва ресурс ба- засини ошириб бориш долзарб ҳисобланади. Мамлакатими- зда банк тизимининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида изчил иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Исло- ҳотлар орасида банк капиталини оширишга қаратилган чо- ра-тадбирлар эътиборга лойиқдир. Бу борада, республика- миз банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президен- тининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сон Қарори билан тасдиқланган «2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришиш- нинг устувор йўналишлари бўйича комплекс чора-тадбир- лар Дастури»да ва 2015 йил 6 майдаги «Тижорат банкла- 18 www.cbu.uz – Марказий банкнинг расмий веб-сайти маълумотлари. 275 рининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва улар- нинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2344-сон Қарорида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросига қаратилди. Бунда асосий эътибор: - тижорат банклари фаолиятини тартибга солиш ва назо- рат қилиш тизимини халқаро андоза ва меъёрлар, жумладан, банк назорати бўйича Базель қўмитасининг янги тавсиялари (Базель III) асосида такомиллаштириш; - банкларнинг капиталлашув даражаси ва ликвидлигини янада ошириш, депозит базасини кенгайтириш ва диверси- фикациялаш, активлар, жумладан, кредит портфели сифа- тини янада яхшилаш орқали банк тизимининг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш; - банкларнинг иқтисодиётни ривожлантиришдаги роли- ни янада кучайтириш, уларнинг инвестицион жараёнлардаги иштирокини кенгайтириб бориш; - кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни янада фаоллаш- тириш; - кўрсатилаётган банк хизматлари турларини кўпайтириш ва сифатини янада яхшилаш, хусусан, банк инфратузилмаси- ни ривожлантириш, айниқса, қишлоқ жойларда ахборот-ком- муникация технологияларини кенг қўллаган ҳолда масофа- дан туриб банк хизматларини кўрсатиш кўламларини янада кенгайтириш; - мамлакатимиз тижорат банклари томонидан етакчи халқаро рейтинг агентликлари юқори рейтинг баҳоларининг олиниши ҳамда мунтазам равишда янгилаб борилишига эри- шиш; - молия-банк тизими фаолиятининг қонунчилик базасини халқаро андоза ва тамойиллар асосида янада такомиллашти- риш бўйича ишлар давом эттирилди. 2015 йилда банк тизимида амалга оширилган изчил ва аниқ мақсадли чора-тадбирлар натижасида юқорида санаб ўтилган барча йўналишларда ижобий натижаларга эришилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сон Қарори билан тасдиқланган 2011-2015 йилларда банк тизимини ислоҳ қилиш ва ри- 276 вожлантириш дастурининг якунловчи йилида мазкур дастур- да белгиланган банк тизими фаолиятининг барча йўналиш- лари бўйича ўсиш суръатлари прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши таъминланди. Бунда банк тизими фаолиятининг асосий кўрсаткич- лари халқаро мезонларга мувофиқ «Юқори даражада»ги баҳоларга мос келмоқда. Банк тизими фаолиятининг кўрсаткичлари нафақат халқаро умумқабул қилинган меъёрларга жавоб беради, балки айрим йўналишлар бўйича ундан ҳам юқори дара- жаларга эришди. Жумладан, 2015 йил якуни бўйича банк тизими капиталининг етарлилик даражаси қарийб 23,6 фо- изни, шунингдек, ликвидлик даражаси 64,5 фоизни ташкил этди. капитал етарлилик кўрсаткичи умумий қабул қилинган халқаро стандартлардан 3 марта, банк ликвидлиги эса 2 мар- та кўпдир. Хусусан, тижорат банкларининг капиталлашув даражасини ошириш бўйича амалга оширилган мақсадли чора-тадбирлар натижасида банк тизимининг умумий капи- тали сўнгги 5 йил давомида 2,4 марта ўсди. 2015 йилнинг ўзида ушбу кўрсаткич 23,3 фоизга ошиб, 2016 йил 1 январь ҳолатига кўра, 7,8 триллион сўмни таш- кил қилган бўлса, 2017 йил 1 январь ҳолатига 9 трлн. 353 млрд. сўм бўлди. Download 1.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling