Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

Пул бозорида бошқарув. Банклараро кредит бериш, кре-
дит олиш операциялар кўринишида ташкил топади. Банкла-
раро (ўзаро) кредит бозори Марказий банк томонидан тар-
тибга солиб турилади ва назорат қилинади. Кредитлар бир 
ҳафтадан бир ойгача муддатга берилади.
Валюта бозорида бошқарув. Валюта қимматлари – хо-
риж валютаси, хорижий валютадаги қимматли қоғозлар, чек-
лар, векселлар, аккредитивлар, қимматбаҳо металлар, табиий 
қимматбаҳо тошлар (олмослар, рубин, изумруд, сапфил ва 
алексадриялар) табиий ёки қайта ишланган кўринишда бўли-
ши мумкин. Бу бозорда бошқариш ваколати Молия Вазирлиги 
ва Марказий банкка берилган.
Қимматли қоғоз бозорида бошқарув. Қимматли қоғоз 
бозорининг объекти қимматли қоғозлардир. Қимматли 
қоғозлар орқали пул маблағлари бир қўлдан бошқа қўлга 
оқиб ўтади. Ўртада турган воситачилар бу олди-сотдилардан 
даромад кўришади. Бу фаолият уларнинг асосий, професси-
онал фаолиятидир. Картошка, пиёз бозоридаги «олибсотар» 
бозор сиғими, талаб, таклиф, эрталабки, кечки нарх дара-


270
жаларини билгани каби, қимматли қоғоз бозори воситачи ва 
даллоллари ҳам ўз соҳасини пухта билишади. Ўзгаришларни 
тез илғаб олишади, тез қарорлар қабул қилишади.
Ташкиллаштирилган бозорда «Банклараро савдо тизи-
ми» ОАЖ (облигациялар учун) ва акциялар учун эса «Элсис-
савдо» электрон савдо майдончалари фаолият олиб боради. 
Савдо айланмалари миллиард сўмларда ўлчанади. Масалан, 
Forkis бозорида, бир кеча-кундуз ичида беш трлн. доллар 
компаниялар, жисмоний ва юридик шахслар ўртасида айла-
нади. 
Ташкиллаштирилмаган биржадан ташқари қимматли 
қоғозлар бозори – фонд биржаларидан ташқарида ва қимматли 
қоғозларнинг биржадан ташқари савдо ташкилотлари томони-
дан ташкил этилади. Улар амалга оширган савдо-сотиқларни 
инвестиция институтлари рўйхатдан ўтказиб боришади. Тижо-
рат банкларига ҳам бундай ҳуқуқ берилиши мумкин. Бозор-
да инвестициялар ва элитент (чиқарувчи)лар ҳамда қимматли 
қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари (инвести-
ция институтлари) қатнашадилар. Инвестиция институтла-
ри қимматли қоғозлар бозоридаги олди-сотдиларни расмий-
лаштириб берувчи ваколатли юридик шахс ҳисобланадилар. 
Ташкиллаштирилмаган 
бозорда 
қимматли 
қоғозларни 
чиқарган юридик ва жисмоний шахслар уларни сотиб олишла-
ри мумкин. Қолаверса, қимматли қоғозлар қўлдан-қўлга ўтиб, 
инвесторлар қўлида жамғарилади. Қурилиш ташкилотига 10 
млрд. сўм пул зудлик билан зарур бўлиб қолса (арзон қурилиш 
жиҳози учраб қолди) брокерларни ёллаб, керакли қимматли 
қоғозни (пул мажбурятини) сотиб олади-да, ўз банкига гаров 
сифатида қўйиб, кредит олади. Ишини битказиб, фойдасини 
олгач, қайтариб бозорга чиқариб, 0,1-0,5 фоиз арзонроққа со-
тиб, йўлида давом этади. Қимматли қоғозлар бозорини коор-
динациялаш ва назорат қилиш маркази бошқаради.
Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантиришдан мақсад, 
юқорида айтилганлардан ташқари, вақтинча бўш турган 
пулларни керакли соҳаларга жалб қилиб, ишлаб чиқариш, 
давлат пулли тўловлари, стипендия, пенсия ва бошқа дав-
лат эҳтиёжларини ўз вақтида тўлаб бориш ҳамда пул 
маблағларини доимий фойдали харажати узлуксизлигини 
таъминлашдир. Мисол учун, хорижий талабалар кеч бўлган-


271
да (ярим тунда) қимматбаҳо ресторанларда арзон пулга 
овқатланадилар. Сабаби, ортиб қолган овқатни ташлаб юбор-
гандан кўра 3-4 марта арзонга бўлса ҳам сотган афзал. 

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling