Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш
Download 1.93 Mb. Pdf ko'rish
|
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла
- Bu sahifa navigatsiya:
- Молиявий менежмент.
Молиявий бошқарув тизими – Олий Мажлис, Прези-
дент Девони, Вазирлар Маҳкамаси. Молияни тезкор ва до- имий, узлуксиз бошқаришни эса Ўзбекистон Республи- каси Молия Вазирлиги, идоралар, уюшмалар, бирлашма- лар, хўжалик юритувчи бошқа субъекларнинг молиявий бошқарувини эса уларнинг молия хизматлари амалга ошира- дилар. Молия хизматининг вазифалари тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш учун олийгоҳнинг молия бўлими бошлиғини амалиёт машғулотига таклиф қилиш кифоя. Молия бўли- ми бошлиғи бир кунда, бир ойда, бир йилдаги иш ҳақига, электр энергиясига, банк хизматларига, ёрдамчи хизматлар- га қанча харажат қилинишини ва бу харажатларнинг ман- баларини тушунтириб беради. Хизмат сафарлари, илмий тадқиқотлар, лаборатория-синов ва бошқа мақсадларга сар- флардан мақсадни ҳам сўзлаб беради. Фаолият бардавомли- ги, тадбирларнинг самараси нималарга боғлиқлиги ва улар қандай ўлчовлар билан ўлчанишга ҳам қизиқиб кўринг. Худди шунингдек, оиланинг харажат ва даромадларини таққослаб кўринг. Замонавий иқтисодиётда ҳар доим олдин харажатлар ҳисобланади. Кейин уларнинг қопланиш манба- лари ўрганилади. Даромад 100 бўлиб, харажат 140 бўлса, демак, бу ерда коррупция бор. Иқтисодиётга замонавий ах- борот технологиялари чуқурроқ кириб боргани сари харажат ва даромадларнинг мақсадга мувофиқлиги, манбаларнинг қонунийлигини мониторинг қилиб бориш осонлашади. Молиявий менежмент. Молиявий бошқарув мураккаб фандир. Менежер худди муҳандис, шифокор ёки тренер- га ўхшаб ўз соҳасининг сир-асрорларидан тўлиқ хабардор. Биржадаги, валюта бозоридаги, кўчмас мулк, ишчи кучи, реклама ва бошқа бозорлардаги аҳволдан яхши хабардор бўлгани учун олдин хомашё захирасини сотиб олиш керакми 265 ёки солиқларни тўлаш керакми, кредитними, Осиё тараққиёт ва ривожланиш банкидан олиш керакми ёки Европа тикла- ниш ва тараққиёт банкидан олиш самаралими, қайси инвес- торнинг таклифлари фойдали, тайёр маҳсулотнинг қанча қисмини Осиёга, қанчасини Россияга чиқариб сотиш керак – хулоса бера олади. Кейинги катта фойдани ҳисобга олиб, баъзан зарарга ҳам рози бўлади. Молиявий менежмент – жуда муҳим фан, билим ва та- жриба, амалий кўникмалар билан бирга ички интуицияга ҳам асосланади. Менежмент – бу санъат. Фойда, обрў, харидор бошлаб келадиган санъат. Чунки бозор иқтисодиёти шарои- тида ҳамма нарсани ишлаб чиқариш мумкин. Асосий муам- мо товарни сотишдир. Гап келганда, айтиб ўтайлик. Реализа- ция сотишга қараганда кенгроқ тушунча. Харидорга бизнинг маҳсулот керак, лекин пули йўқ ёки камроқ бўлиши мумкин. Харидорни йўқотмаслик учун товарнинг тўлов муддатини ке- чиктириб, турли шартларда сотишимиз мумкин. Реализация – товарни сотувчи ёки ишлаб чиқарувчидан турли йўллар би- лан харидорга чиқиб кетишидир, кредитга, лизинга, олдиндан қисман тўлов билан, ўрнига маҳсулот бериш (клиринг) шарти билан, узоқ муддатли ҳамкорлик шартномаси бўйича сотиш ва ҳок. Download 1.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling