Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш
Download 1.93 Mb. Pdf ko'rish
|
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла
Тўртинчидан, солиқ тўлов жараёни солиқ тўловчилар-
га оддий, тушунарли ва қулай, солиқ йиғувчи ташкилотлар учун тежамли бўлиши зарур. Бешинчидан, солиқ тизими иқтисодиётда яратилган ЯММ- нинг самарали қайта тақсимланишини таъминлаши керак. Ўзбекистонда бюджет ва солиқ тизимини такомиллашти- риш мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар мақсади ва вазифаларига мос келиши зарур. Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида умумиқтисодий барқарорликка эришиш молиявий барқарорликни таъмин- лаш, шу жумладан, давлат бюджети барқарорлигини мумкин бўлган даражада ушлаб туриш вазифасини ҳам ўз ичига олади. Шунга мувофиқ молия сиёсати республика давлат бюджетида- ги тақчилликни йўл қўйилган энг кам даража доирасида уш- лаб туришга қаратилади. Ҳозирги даврда ҳам молия сиёсати- нинг асосий вазифаси бюджет тақчиллигини чеклаш ҳисобига иқтисодиётни барқарорлаштиришга қаратилган. Бунга эришиш учун республика иқтисодиётида зарур таркибий ўзгаришлар- ни амалга ошириш орқали ишлаб чиқаришнинг пасайишига 281 барҳам бериш ва иқтисодий ўсишга эришиш энг асосий мақсад деб қараб келинди. Бунда солиқ тизими – хазинани тўлдириш, қайта тақсимлаш ва рағбатлантириш вазифаларини тўла даража- да бажариши зарур. Солиқларнинг биринчи вазифаси, дав- лат бюджети даромад қисмининг энг муҳим умумдавлат вазифаларини ҳал этиш учун зарур бўлган миқдорда шакл- ланишини таъминлашга қаратилиши лозим. Унинг иккин- чи вазифаси – ЯММнинг бир қисмини қайта тақсимлаш ва шу орқали иқтисодиёт тузилишини ўзгартириш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш кафолатини таъминлашда бевосита иштирок этишдан иборат. Солиқларнинг учинчи вазифаси ишлаб чиқаришни ривожлантиришга, моддий хомашё, мо- лиявий ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишга рағбатлантирувчи таъсир кўрсатишдир. Бу вазифаларни реал бажариши учун амалдаги солиқ тизими босқичма-босқич ислоҳ қилиш талаб қилинади. Солиқ тизимини ислоҳ қилишга асос қилиб олинган асо- сий тамойил – корхоналар зиммасидаги солиқ юкини камай- тиришдир. Бу уларнинг ўз маблағларини ишлаб чиқаришини ривожлантириш, техника билан қайта қуроллантириш ва ай- ланма маблағларни тўлдиришга сарфлаш имкониятини бера- ди. Корхоналар зиммасидаги солиқ юкини камайтиришда да- ромад солиғидан фойдадан ундирилган солиққа ўтиш кўзда тутиладики, бу ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик фаолияти- ни рағбатлантириш имкониятини беради. Фойданинг иш- лаб чиқаришни кенгайтиришга қаратилган умумий миқдори кўпайиши билан бирга, айни вақтда ишловчилар иш ҳақи- ни ошириш имконияти ҳам яратилади. Натижада фаол меҳнатни рағбатлантирувчи иқтисодий муҳит қарор топади. Корхоналар зиммасидаги солиқ юкини енгиллаштиришга эришишда қўшилган қийматдан олинадиган солиқ ставкаси- ни камайтиришга ҳам эътибор қаратилади. Республикада солиқ тизимини ислоҳ қилишда унинг тарки- бини тубдан ўзгартириш, ресурслар, мол-мулк солиғининг ро- лини ошириш, жисмоний шахслардан солиқ ундиришнинг про- грессив тизимини жорий этиш вазифаси қўйилади. 282 Табиий ресурсларни қайта тиклаш имкониятини яратиш ва улардан эҳтиёткорона фойдаланиш мақсадини амалга ошириш учун эр ости бойликлари, сув ва қайта тикланмай- диган бошқа ресурсларга тўлов ўрнатиш солиқ сиёсати- нинг навбатдаги йўналишидир. Республика аҳамиятига эга бўлган солиқлар билан маҳаллий солиқлар ўртасида аниқ че- гарани белгилаш солиқ тизимини такомиллаштиришнинг энг муҳим йўналишидир. Бунда давлат бюджети даромадининг катта қисмини жойларга бериш, маҳаллий бюджетларни мустаҳкамлашга асосий эътибор қаратилади. Давлат бюджети мутаносиблигини кучайтириш мақса- дида, солиқ тизимини такомиллаштириш билан бир қаторда, корхоналарнинг молия интизомини мустаҳ-камлаш, тўлов мажбуриятларини бир меъёрга келтириш, қарзларнинг сал- бий оқибатини тугатиш муҳим аҳамиятга эга. Download 1.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling