Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


 Солиқлар, уларнинг турлари ва такомиллаштириш


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

13.4. Солиқлар, уларнинг турлари ва такомиллаштириш 
вазифалари.
Солиқлар иқтисодий мазмунига кўра қуйидаги турларга 
ажратилади:
- даромад (фойда) солиғи. Тўловчининг йиллик дарома-
дидан чегириладиган қисми;
- корхоналар фойдасига солиқ. Ҳуқуқий шахсларнинг соф 
фойдасидан олинади;
- ижтимоий тўловлар – ҳар хил бюджетдан ташқари фон-
дларга (ишсизлик, пенсия ва ҳок.) йўналтирилади, қисман 
ишловчилар ва корхоналар маблағлари ҳисобига шаклланти-
рилади;
- мол-мулк солиқлари. Мулкдан, меросдан ва ҳадя 
қилинган маблағ ҳамда бойликлардан олинади;
- товар ва хизматларга солиқлар. Бунга бож тўловлари ва 
аксизлар, шунингдек қўшилган қиймат солиқлари киради.
Солиқ тизимида қуйидаги асосий принципларини ажра-
тиб кўрсатиш мумкин.
Биринчидан, солиқ ставкаси даражаси солиқ тўлов-
чиларнинг иқтисодий имкониятларидан яъни уларнинг да-
ромадлари даражасидан келиб чиқиб белгиланиши зарур. 
Чунки турли ҳуқуқий ва жисмоний шахсларнинг иқтисодий 
имкониятлари бир хил эмас, улар учун солиқ ставкаси 


280
табақалаштирилган тартибда белгиланиши керак, шунинг 
учун даромадлардан олинадиган солиқлар прогрессив (ўсиб 
борувчи) характерга эга бўлиш зарур.
Иккинчидан, солиққа тортиш бир марталик тавсифга эга 
бўлиши зарур, акс ҳолда бу товар нархи асосланмаган ҳолда 
оширилишига сабаб бўлиши билан бирга, маҳсулотнинг 
рақобатбардошлигини пасайтиради. Бошқа томондан тад-
биркорларнинг иқтисодий фаоллик кўрсатишидан манфа-
атдорлигини сусайтиради. Бу ерда шуни таъкидлаш лозим-
ки, ишлаб чиқарувчининг сотишдан олинган бутун пул ту-
шумдан эмас, балки улар томонидан қўшилган қийматдан 
солиқ ундириш алоҳида аҳамиятга эга. 
Учинчидан, солиқ тўловининг мажбурийлиги. Бунда 
миллий иқтисодиётдаги солиқ тизими солиқ тўловчида бун-
дай тўловнинг муқаррарлиги тўғрисида шубҳа уйғотмаслиги 
зарур. Жарима тизими ҳам шундай бўлиши керакки, бунда 
солиқ тўловчиларга тўланмаган ёки ўз вақтида бажарилма-
ган солиқ мажбуриятларига қараганда анча катта миқдорни 
ташкил қилсин.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling