Блокларни оптик коммутациялаш тармоқларда QoS
OBS тармоқларда QoSни таъминлаш сигналли (захиралаш учун) протоколларни талаб этади. Шунингдек, магистрал коммутатор блоклари учун блокларни лойихалаштириш алгоритми зарур. Бу алгоритмни асосий камчилиги шундан иборатки, юқори устунликли трафикни узатишда етарлича кечикишни киритади.
OBSда режалаштириш. Бошқарувчи блок боғламага келганида, кирувчи звенода, тўлқинли канални аниқлаш учун тўлқинли каналларни режалаштириш алгоритми қўлланилади. Режалаштирувчига қуйидаги ахборотлар зарур, блокни келиш вақти ва бошқарувчи блокка нисбатан уни силжиши. Агар боғламада FDL қўлланилса, маълумотлар блокини ушлаб туриш учун битта ёки бир неча FDLни танлайди, агар зарур бўлса.
Хизмат кўрсатиш сифати билан боғлиқ бўлган муаммолар - Умумий холда муаммолар иккита категорияга ажралади:
- Тармоқ билан боғлиқ бўлмаган;
- Тармоқ билан боғлиқ бўлган.
- Тармоқ билан боғлиқ бўлмаган муаммоларга қуйидагилар киради:
- Ўта юкланган серверлар (масалан, Web ёки почта), фойдаланувчилар уланишни олишга уриниш.
- Тармоқ ишини хатоликлари. Маршрутизаторлар ва коммутаторларни конфигурациялаш жараённи мураккаб ва тасдиқланган хатоликлари хисобланади.
Тармоқ билан боғлиқ бўлган муаммолар:
Қурилмалар муаммоси. Маршрутизаторлар ва коммутаторлар секундига миллион пакетларни қайта ишлаш учун зарур бўлган мураккаб қурилма ва дастурий таъминланган мураккаб тизим хисобланади.
Уланиш тармоғини ўтказиш қобилиятини камчилиги.
Берилган муаммо кўриниши учун техник ечим:
Ўтказиш қобилиятини қўшиш;
Кейинги қайта ишлаш учун трафик классификацияси ва уни турли маркировкаси, яъни трафикни кўпайтириш (policing) ва чегаралашни (shaping) қўллаб.
Баъзи каналларни ўта юкланганлиги сабабли трафикни нотекис тақсимланиши. Бундай ўта юкланган каналлар пакетларни катта кечикиш вақтига, джиттер ёки пакетларни йўқолишига сабаб бўлади.
Тармоқда бундай «иссиқ нуқталар» сабаби қуйидагилар бўлиши мумкин:
Кутилмаган холатлар, тола узилиши ёки қурилмани рад этиши;
Do'stlaringiz bilan baham: |