Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация теҳнологиялари давлат қЎмитаси


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/42
Sana02.11.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1739671
TuriМонография
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   42
Bog'liq
talim tizimi boshqarish

Стратегик қарор. Бундай турдаги қарорлар ТМ нинг узоққа 
мўлжалланган ривожланиш вазифалари ва мақсадларини белгилайди. 
Стратегик қарор қабул қилишда ТМ нинг истиқболли ҳаракат дастури асос 
қилиб олинади. Унда вазифаларнинг муддати, муаммони хал этиш йўллари 
ва усуллари кўрсатилади. 
Тактик қарорлар. Бундай қарорлар ТМ олдига қўйган мақсадга 
эришишда қўлланиладиган восита ва усуллар бўйича қарорлар бўлиб, жорий 
ва тезкор қарорларни ифодалайди. 
Умумий қарорлар. ТМ фаолиятини ва жамоа аъзоларининг иш 
тартибини белгилаш, яъни ТМ регламентини белгилаш бўйича қарорлар бу 
барча бўлимлар учун бирдек амал қилинади. 
Махсус қарорлар. Бундай қарор маълум бир бўлим ѐки гуруҳ 
ҳодимларига таалуқли бўлиб, уларнинг фаолиятларини мувофиқлаштириш, 
тажрибаларни оммалаштириш йўналишида бўлиши мумкин. Масалан, 
фанлар 
йўналишидаги 
методик 
бирлашмаларнинг 
фаолиятини 
такомиллаштириш бўйича қабул қилинган қарорлар. 
Стреотип қарорлар. Бундай қарорлар одатда мавжуд меъѐрий 
хужжатлар, йўриқномалар, муассасанинг низоми асосида қабул қилинади. 
Қарорлар ҳодимларни ишга олиш ва ишдан бўшатиш, муассаса фаолиятини 
шакллантириш бўйича чиқарилган буйруқларни ўз ичига олади.
Ташаббусли қарорлар. Бундай шаклдаги қарорлар раҳбарларнинг 
ахборотлар тўплаш методларидан фойдаланиб, тўплаган маълумотлар
амалга оширилган таҳлиллар ва ўрганилган вазиятларнинг натижаларига 
асосан қабул қилинади ва улар муассасанинг истиқболини кўзда тутади. 
Анъанавий қарорлар. – бу таълим жараѐнини илмий асосда ташкил 
этиш, таълим сифатини ДТС лари талабларига мувофиқлаштириш, педагогик 
ҳодимларда зарур кўникма ва малакаларини шакллантириш хамда таълим 
муассасаси фаолиятини шакллантириш бўйича иш режалари, дастурларни 
тасдиқлашга оид қарорлардир. 


32 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling