Ўзбекистон республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари


Download 86.89 Kb.
bet15/23
Sana29.01.2023
Hajmi86.89 Kb.
#1138935
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   23
Bog'liq
6. Чорвачилик-360

Ўқитиш натижалари

Бозор иқтисодиёти шароитида аҳолининг сифатли истеъмол моллари билан таъминлашда қўйчилик ва эчкичиликнинг ўрнини биладилар;
Қўйчилик ва эчкичилик маҳсулотлари шакли ва мазмунини, қўй зотларини қўллаш жабхаларини, қўйчилик ва эчкичилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда зотларни жорий этишни ва такомиллаштиришни, қўйчилик ва эчкичилик маҳсулотларини сифатини баҳолаш қийматини аниқлаш каби кўникмаларга эга бўлади.

2

Назарий машғулотлар







Қўйчилик ва эчкичиликнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти, келиб чиқиши ва биологик хусусиятлари.

Ўзбекистонда қўйчилик ва эчкичиликнинг ҳозирги аҳволи, келажакдаги истиқболи, ижтимоий – иқтисодий талаблар шароитида ихтисослашган ширкат, фермер, деҳқон хўжаликларида қўйчилик ва эчкичиликни ривожлантириш, ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил қилиш, маҳсулотларни етиштириш, сақлаш ва қайта ишлов бериш, маҳсулотлар сифатини баҳолаш, наслчилик ишларини ташкил қилиш ва юритиш. Қўйларнинг келиб чиқиши, хонакилаштириш марказлари. Қўйларнинг морфофизиологик, ўсиш ва ривожланишининг биологик хусусиятларининг аҳамияти.




Қўйчилик ва эчкичилик маҳсулотлари.

Қўйчилик маҳсулотларини ўрганиш қуйидаги схема асосида амалга оширилади: биологик асослари, шаклланиши, турли омилларнинг таъсири, баҳолаш усуллари, классификацияси, бирламчи ишлов бериш. Жун ҳақида тушунча. Тери морфологияси. Жуннинг пайдо бўлиши ва ўсиши. Жун толаларининг морфологик ва гистологик тузилиши. Жун толаларининг хиллари. Жунларнинг гуруҳлари: япоғи, жун ва унинг элементлари, ёғли тери ва жуннинг тоза чиқими. Жуннинг кимёвий таркиби, физик-механик ва технологик хусусиятлари. Қўйларнинг гўшт маҳсулдорлиги ҳақида тушунча. Қўй гўшти – нимтаси, унинг турли анатомик қисмларининг таомилилик аҳамияти. Қўй сутининг хусусиятлари ва пишлоқ тайёрлашда фойдаланиш. Совлиқларнинг сутдорлигига таъсир этувчи омиллар.Қўйларнинг сутдорлигини баҳолаш.




Дағал жунли қўй зотлари.

Дағал жунли қўйчиликдаги йўналишлар: барра тери, пўстинбоп тери, гўшт - жун, гўшт – жун - сут, гўшт - ёғ йўналишидаги қўй зотлари тавсифи.




Қўйларни урчитиш усуллари.

Соф зотли урчитиш, қўй зотларини такомиллаштириш ва генофондини сақлашнинг асосий усуллари. Зотларни линиялар, линиялараро урчитиш. Турли қўй зотларини чатиштириш (қон сингдириш, қон қуйиш, завод усули, саноат асосида ва галма-гал (ратацион) чатиштириш. Қўйларни келиб чиқишига, селекция белгиларига, наслига қараб танлаш ва баҳолаш. Турли маҳсулдорлик йўналишидаги қўйларни наслига қараб баҳолашни ташкил этиш хусусиятлари.




Қўйларни қочиришга тайёрлаш технологияси.

Совлиқлар ва насллик қўчқорларни қочириш мавсумига тайёрлаш. Қочириш усуллари, насллик қўчқорларга бўлган талабларни аниқлаш. Қочириш режасини тузиш. Яйловлардан унумли фойдаланиш. Синоқчи қўчқорлардан фойдаланиш, куйга келган қўйларни ажратиб олиш техникаси. Сунъий қочиришни ташкил қилиш. Шу йили туғилган қўчқорларни ишлатиш технологияси. Қайталанган, қочмай қолган қўйларни қайта қочириш технологияси.Қочириш даврида қўй ва насллик қўчқорларни озиқлантириш технологияси.Бўғоз совлиқларни қишга тайёрлаш.




Қўзилатиш мавсумини ташкил қилиш ва ўтказиш.

Совлиқларни қўзилашга тайёрлаш. Қўзилатиш мавсуми учун зарур бўлган асбоб-ускуналар. Тўл жойини танлаш. Қўй ва қўзиларнинг бонитировкасини ташкил қилиш, тўл давридаги ветеринария-санитария ҳамда зоогигиеник талаблар. Тўл давридаги қўй гуруҳлари ва уларни боқиш хусусиятлари. Сақмонларни ташкил қилиш ва боқиш хусусиятлари. Тўл давридаги ҳисоб-китоб ишлари.




Қўйларнинг жун қирқимини ташкил қилиш ва ўтказиш.

Қўйларнинг жунини қирқиш муддатлари. Қирқим пунктларини ташкил қилиш. Қирқим жойини ва асбоб-анжомларини тайёрлаш. Жунларни йиғиштириб олиш ва классларга ажратиш. Жунни тойлаш, маркировка қилиш ва топшириш тартиби.




Қўй ва эчкиларда учрайдиган юқумли, юқумсиз ва паразитар касалликлар

Қўй ва эчкиларда учрайдиган юқумли касалликлар (оқсил, қорасон, брадзот ва ҳоказо), юқумсиз касалликлар (нафас, овқат ҳазм қилиш, айириш, модда алмашинуви тизими касалликлари) ва паразитар (фассиллёз, эхинококкоз, триматадоз ва дерматомикоз) касалликларни этиологияси, патогенези, даволаш ва олдини олиш усулларини ўрганиш.




Тивит ва жун йўналишидаги эчки зотлари.

Мамлакатимизда урчитиладиган эчки зотлари билан танишиш. Эчки конституцияси тушунтириш. Ҳайвонларнинг анатомик ва физологик тузилиш хусусиятларига маҳсулдорлик томонлари ифодаланадиган ирсий омилларга ва уларнинг ташқи омиллар таъсири.


Download 86.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling