1
|
Ўқитиш натижалари
|
Турли мулк шаклдаги хўжаликларда чорва маҳсулотлари сифатини баҳолаш, чорва маҳсулотлари стандартларини шакли ва мазмунини биладилар;
Стандартларни қўллаш жараёни, чорва маҳсулотларни қабул қилиш, сутни стандартлар асосида баҳолаш, қишлоқ хўжалик ҳайвонларини семизлигини аниқлаш, гўшт ва гўшт маҳсулотларини сақлаш ва ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш бўйича кўникмаларга эга бўлади.
|
2
|
Назарий машғулотлар
|
|
|
Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари гўшт саноати учун хомашё маҳсулотлари (корамол, қўй, эчки, чўчқа, от, туя ва парранда)
|
Ўзбекистонда режали равишда районлаштирилган гўшт йўналишдаги Санта-гертруда, Қозоқи оқбош қорамол зотлари ва Ҳисори, жайдари қўй зотлари. Парандалар, от, туялар ва улардан олинадиган маҳсулотлар.
|
|
Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини ташиш жараёнлари ва усуллари.
|
Қорамол, қўй, эчки, туя, от ва паррандаларни вагонларга жойлаштириш сони. Паррандаларда катаклар ўлчами. Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ва парандаларини ташиш усуллари. Темир йўл транспортида, ҳаво транспортида, сув транспортида, хайдаш йўли билан.
|
|
Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ва паррандаларни сўйиш жараёнлари.
|
Сўйишдан олдин ҳайвонлар семизлик даражасини аниқлаш усуллари. Қорамолларни семизлик даражасига давлат андозаси (ГОСТ 5110-97) талаби; қўй ва эчкиларни семизлик даражасига давлат андозаси (ГОСТ 5111-95) талаби; чўчқаларни семизлик даражасига давлат андозаси (ГОСТ 1273-94) талаби; отларни семизлик даражасига давлат андозаси (ГОСТ 20073-94) талаби. Қишлоқ хўжалик паррандаларини семизлик категориясига давлат андозаси (ГОСТ 18292-95) талаби. Сўйиш технологияси: хушсизлантириш, қонсизлантириш, терисини ажратиш, ички органларидан тозалаш, нимталарга бўлиш, тозалаш ва баҳолаш, тамғалаш, тарозида тортиш, сақлаш, гўштни сўйим вазни, сўйим чиқими.
|
|
Қўшимча маҳсулотларга бирламчи ишлов бериш ва сақлаш технологияси.
|
Иккинчи даражали маҳсулотлар классификацияси (лаҳмлилар, гўшт-суяклилар, шилимшиқлилар, жунлилар) ва тўйимлилиги, кимёвий таркиби. Қон, ҳайвон ёғи, ичакларга дастлабки ишлов бериш, уларни консервалаш усуллари ва сақлаш.
|
|
5-мавзу. Гўшт ва гўшт маҳсулотларини ветеринария-санитария асосида баҳолаш.
|
Гўштни баҳолаш, нимталарга бўлиш, ифлосликлардан тозалаш ва тамға босишда келиб чиқадиган камчиликлар. Тамға шакллари.
|
|
Гўштнинг озуқавий қиймати, морфологик тузилиши ва кимёвий таркиби.
|
Гўштни инсон организмидаги ахамияти. Турли қишлоқ хўжалик ҳайвонлар гўштини фарқи ва уларнинг организмга берган энергияси. Гўшт ва унинг таркибидаги барча тўқималар, гўштнинг сифатига таъсир этувчи омиллар, гўштнииг етилиши ва уни сақлаганда бўладиган ўзгаришлар, гўштнинг товарлиги ва унинг янгилигини аниқлаш усуллари.
|
|
Гўшт ва гўшт маҳсулотларини ташиш ва сақлаш жараёни.
|
Тез бузиладиган маҳсулотларни (сут, гўшт, балиқ маҳсулотлари) рефрижираторларда ва изотермик вагонларда ташиганда сақлаш ҳарорати, уларга бўладиган талаблар хамда ташиш нормалари.
|
|
Гўшт ва гўшт маҳсулотларини консервалаш технологияси.
|
Гўштни паст температурада консервалаш, музлатиш, музлатилган гўштни эритиш (дефростация), сублимацион қуритиш, гўштни тузлаш.
|
|
Турли колбаса маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнлари
|
Колбаса маҳсулотлари. Колбаса тайёрланадиган маҳсулотларга талаблар. Колбаса тайёрлашнинг технологик схемалари.
|
|
Техник чорва маҳсулотлари олиш ва қайта ишлаш технологияси.
|
Шох, туёқ ва чўчқа жуни (щетин) маҳсулотлари. Қил жунларини қайта ишлаш технологияси. Елимшиқ маҳсулотларни қайта ишлаш ва консервалаш. Коныгани қайта ишлаш.
|
|
Тухум сифати ва мол-товар хусусиятлари.
|
Тухумнинг товарлилиги; тухумларни йиғиш, идишларга жойлаштириш, транспортировкалаш, тухумларни узоқ муддатга сақлаш усуллари.
|
|
Тери хом-ашёси. Терининг тузилиши, кимёвий таркиби ва физик хусусиятлари.
|
Тери маҳсулотига 1134-91 давлат андозаси талаби. Йирик ва майда терилар; чўчқа териси, териларга бирламчи ишлов бериш ва сақлаш технологияси.
|
|