Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
Download 0.8 Mb.
|
Тавсиялар кирилча
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5. Меҳнатни муҳофаза қилишни таъминлаш бўйича таркибий бўлинма раҳбарлари ва мансабдор шахслари ўртасида мажбуриятларни тасдиқлаш
_________________________________________________________________
(корхона, ташкилот ва муассаса номи) Барча иш жойларига кириш ҳуқуқини берувчи ГУВОҲНОМА №_____ (вакилнинг Ф.И.О.) (эгаллаб турган лавозими) Иш жойларидаги меҳнатни муҳофаза қилишнинг аҳволини 20__ йил “___” __________гача текшириш ҳуқуқи берилди. Хизмат гувоҳномаси билан биргаликда кўрсатилади. Муҳр ўрни _________________________________________________________ (корхона раҳбарининг имзоси, Ф.И.О.) Изох: гувоҳнома ҳажми, олди ва орқа тарафининг ранги корхонанинг хизмат гувоҳномаси кўрсаткичларига асосан белгиланади. 5. Меҳнатни муҳофаза қилишни таъминлаш бўйича таркибий бўлинма раҳбарлари ва мансабдор шахслари ўртасида мажбуриятларни тасдиқлаш Ташкилот рахбари зиммасига юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда ўз ходимлари ўртасида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вазифаларни уларнинг масъулияти ва бурчларини аниқ белгилаган ҳолда тақсимлаб бериши шарт. Меҳнатни муҳофаза қилишни таъминлаш бўйича таркибий бўлинма раҳбарлари ва мансабдор шахслари ўртасида мажбуриятлари Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисида намунавий низом асосида тасдиқланади. Корхона бош муҳандисининг вазифалари. Соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш бўйича барча ташкилий-техник ишларга бошчилик қилади. Энг янги илмий-техник ютуқлар ва бошқа корхоналарнинг илғор тажрибалари асосида ишлаб чиқилган янги технологик жараёнларни ишлаб чиқаришга татбиқ қилишни ташкил қилади. Ишлаб чиқариш объектларини меъёрларга мос келувчи мосламалар ва қурилмалар билан жиҳозлаш учун чоралар кўради. Янги технологик жараёнлар ва регламентлар ва объектларни қайта қуриш, бинолар ва иншоотларни капитал таъмирлашни кўриб чиқишда иштирок этади. Технологик жиҳозлар ва объектларни режавий-профилактик таъмирлаш жадвалини кўриб чиқади ва тасдиқлайди. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича доимий фаолият олиб борувчи комиссиясини бошқариб, ҳар чоракда камида бир марта цехлар, участкалар ва объектларда жиҳозларнинг, сақловчи мосламалар созлигини, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилларнинг таклифлари, давлат назорат органлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича техник инспекторларининг кўрсатмалари бажарилишини текширади, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан 3-иловага мувофиқ корхонанинг (лозим бўлганда цех, бўлим) меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тезкор режасини белгилаб, амалга ошириш чораларини кўради. Барча раҳбарлар, цехлар ва участкалар муҳандис-техник ходимлари томонидан хавфсизлик қоидалари талаблари ва ишлаб чиқариш санитарияси меъёрларига амал қилишлари, давлат назорат органлари буйруқлари ва кўрсатмалари ҳамда касаба уюшмалари ташкилотлари таклифларини амалга оширишларини назорат қилади. Муҳандис-техник ходимлар кенгашларида (ҳар чоракда камида бир марта) меҳнат муҳофазаси ва шароитларини яхшилаш ва соғломлаштиришнинг мажмуавий режалари бажарилишини кўриб чиқади. Аниқланган камчиликларни бартараф қилиш чораларини кўради. Ходимларни касбий-техник тайёрлашни ҳамда ишларни бажаришнинг хавфсиз услублари ва усулларига белгиланган тартибда ва муддатларда ўқитишни ташкил қилади ва таъминлайди. Ходимларни эҳтимоли бор аварияларни бартараф қилиш режалари бўйича ўқиши ва малакаси оширилишини назорат қилади. Меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича муҳандис-техник ходимларни ўқитиш ва малакасини оширишни ташкил қилади. Корхона таркибий тузилмасига кирувчи барча раҳбарларни (масалан цехлар, хизматлар, бўлимлар ва бошқа) кириш йўл-йўриғидан ўтказади ҳамда йўл-йўриқ дастурларини ва ходимлар билимларини текшириш соволномаларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди. Ишларни хавфсиз олиб бориш бўйича йўриқномалар ишлаб чиқилишига раҳбарлик қилади ва касаба уюшмасии ёки ходимлар бошқа вакиллик органлари билан келишилган ҳолда уни тасдиқлайди. Муҳандис-техник ходимлар ва ишчиларни меъёрий ҳужжатлар, қоидалар ва йўриқномалар билан таъминлаш чораларини кўради. Меҳнат шароитларини яхшилаш ва соғломлаштириш бўйича тадбирларнинг жорий ва истиқбол режаларини ишлаб чиқишга раҳбарлик қилади, ушбу режаларни кўриб чиқади ва тасдиқлаш учун тавсия қилади, уларнинг бажарилиши юзасидан назорат олиб боради. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини тўғри ва ўз вақтида текширилиши ҳамда ҳисобга олинишини таъминлайди. Зарур ҳолларда гуруҳий, оқибати оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини текширишда, уларнинг олдини олиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқишда иштирок этади, текшириш материалларини тегишли органларга юборади. Ишлаб чиқаришда жароҳатланишни профилактика қилиш бўйича тезкор ахборотни ташкил қилади ва таъминлайди. Бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича тадбирларнинг бажарилишини назорат қилади ва ўтказилаётган тадбирлар самарадорлигини таҳлил қилади. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling